Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
241
чорқирра қадаҳга бироз виски қуйди-да, олов олдига қайтди. 
У олов қаршисига келиб, ейилиб кетган дуб полга чордона қуриб ўтириб олди. Виски лаби ва 
тилига хиёл совуқ ботди. Бироқ томоғига етганида озроқ куйдирди. Ошқозонга тушганидан 
кейин эса олов ёқимли иссиқлик таратганча ҳар томонга чопа кетди. У яна бир қултум ютди ва 
бу гал виски дастлабки қултум ҳиссини беролмаганидан ҳафсаласи пир бўлди. 
Энди тараша ловуллаб ёнар, ундан оқиб чиққан мум ҳар томонга сачрар ва майда 
пуфакчалар оҳиста вишиллаб, дудли аланга лоп-лоп қилар эди. Палмер аланганинг бир 
катталашиб, бир кичиклашиб турган тилларини томоша қилганча тарашадан кўзини олмасди. 
Улар яна такрорланармикан? — қизиқсинди у. Математика нуқтаи назаридан улар 
такрорланиши мумкинмикан? Вақти келиб бу ҳақда Гауссдан сўраб кўриш керак. Агар, деб 
ўйлади у, Гаусс умуман у билан яна гаплашсагина сўрай олади. 
Вискидан ҳўплаганича ва Гаусс билан тартибсиз ҳамда ғалати тарзда чўзилиб кетувчи 
суҳбатни қадам-бақадам кўз олдига келтирганча тек ўтирарди у. Унинг сирли ғояларида жон 
бордек кўринарди. Тижорат нуқтаи назаридан оқилона туюлмоқда эди. Агар ҳозир, уларнинг 
ҳақиқий кўринишида, ҳеч бўлмаганда, улар бутунлай шундай бўлмаган тақдирда ҳам бисотида 
лоақал бир мисқолча ижтимоий онг бўлган ҳар қандай банкнинг бурчи бундай ғояларни молия 
билан таъминлаш эмасми? 
Гаусснинг ҳафсаласини қаттиқ пир қилганини у биларди. Лекин у бундан ортиғидан умид 
боғлашига йўл қўймаганди. 
Палмер стаканни охиригача симирди ва аланганинг нотекис учларига маъносиз тикилиб 
қолди. Ҳа, жувон уни сеҳрлаб қўйганди. Иссиққа ҳам қарамай, кўзлари ачишганига ҳам 
қарамай, Палмер киприк қоқмаётганди. 
У ўгирилди ва улкан хонага синовчан разм солди, унинг тўрдаги бурчаклари энди қоронғи 
тортган ва ўртасигина ўчаётган оловдан ғира-шира ёришиб турарди. Марҳум ака ва марҳум 
отанинг орқасига ўтиб яшириниш қўрқоқликдан бошқа нарса эмас, деди у ўзича. Ҳам 
қўрқоқлик, ҳам болаларча соддалик. 
У камин олдига қайтди ва оташкурак билан йирикроқ чўғларни уриб майдалади. Ёғду 
тезгина ўчди. Кўмирлар қандай хира қизғиш тусга кириб, сўнг бирин-кетин ўчишини у бир 
лаҳза томоша қилиб турди. У оташкуракни қўйди ва ўша қуруқ пайпоқда хонадан йўлакка 
чиқди. У зинапояни топди ва оёғи билан зиналарни битта-битта пайпаслаб, қўли билан 
панжарадан ушлаб суянганча қоронғиликда аста юқорига кўтарила бошлади. 
У секин ҳаракат қиларди. Агар узун зинапоянинг ҳар ер-ҳар ерида майдонча бўлганида, 
тўхтаб нафасни ростлаб олса, сўнг яна кўтарилаверса бўларди. Бироқ рўпарасида, худди 
аввалгисидай, яна бир зинапоя турганидан у тез-тез тўхташга мажбур бўлмоқда эди. Унинг 
мувозанатини сақловчи аъзоларидан нимадир ишдан чиққан бўлиши керак. У гавдасининг ўнг 
томонга, панжара тарафга кескин оғаётганини ҳис қилди. Афтидан, таянч нуқтани кўролмай, у 
ўзини тўғри тутолмаётган эди. 
Бироздан сўнг, ўн-ўн икки одимлар ташлагач, у тўхтади ва қоронғида кўзларини юмиб турди 
— ўнг қўли билан панжарани маҳкам қисиб, ўзини тутиб туриш учун оёқларини кенг ёйиб 
олганди. 
Қўли панжарани бадтарроқ қисди. У кафти терлаганлигини ҳис этди. Оҳиста чап қўлини 
олдинга олди-да, у қўли билан ҳам панжарани маҳкам ушлади. Шу ҳаракат унинг мувозанатини 
бузди. Манглайига тер чиқди. Унинг мияси шиддат билан ишлар, фикрлари олдинга ва орқага 
отилар, ўтмиш манзаралари лип-лип қилар эди: “Мен умрим бино бўлиб бир тўхтамга келган 
нарсам — бу бинони ташлаб, Нью-Йоркка келишга азму қарор қилганим бўлди”. Энди бундоқ 
ўйлаб қарасам, ҳатто шу азму қарорим ҳам қандайдир бошқа одамга қарши қаратилган экан. У 
одам ҳам худди шундайин банкдаги столида тирик ўтирганидек, Роз-хил қабристонидаги ўз 
хилхонасида абадий уйқуда ётибди. 
Палмер чайқалиб кетди. Энг аввал нима қилиш кераклигини у биларди — бемалол, ақлни 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish