www.ziyouz.com кутубхонаси
238
— Нега рад этдинг? Такси тополмаслигимиз мумкин, — деди аёл.
— У исмимни билади. Бизни икки томонга элтиб қўйиши керак. Соғлом ақл бундай қилиб
бўлмайди деб турибди. — Палмер ўтиб кетаётган таксини чақирди, у бўш бўлишига қарамай
тўхтамади.
— Тушунаман. Кечирасан.. — Бир муддат жимликдан кейин у зўрға гапирди: — Вудс,
гапларим сохта меҳрибончилик эмас. Баъзан аччиқ ҳақиқат шундай туюлади. Жавоб
бермаслигинг мумкинлигини ҳам ўйлаб кўрдим. Бундай жавобларни кўп эшитганман.
— Майли. Фақат менга кўнгли қаттиқ одам деб қараганларни ёқтирмайман. Ҳақиқатга яқин
гапларни эса хотиржам эшитса бўлади.
— Ё худо! — У бир неча қадам олға юриб, совуқ ҳавога бир текисда ҳовур чиқарди. — Баъзи
одамлар бефаҳм бўлади, аммо сен ундай эмассан. Сенда ажойиб бир қобилият бор: ҳамма
нарсани кўриб, ҳис қилиб турасан, аммо биронта амалий иш қилишни ўйламайсан. Бояги аёл...
— Қайси аёлни айтасан?
— Боласи, кучуги, аккумулятори ўтириб қолган “фольксвагени” бор ва ҳафта охиригача
ўттиз центи қолган ёш аёлни. Машинаси бирданига ўт олиб кетгани ғалати эмасми?
— Мен бил...
— Албатта, сен тушундинг. Аккумулятор бутунлай яроқли эди. Агар бирон кори ҳол юз
бериб, тўғрисини айтиш лозим бўлса ва масала нима қилишга келиб тақалса, бу биринчи марта
бўлмаса керак, аёл пули йўқлигини очиқ айтган. Вудс, марҳамат қилиб, тушунмадим дея кўрма.
Унинг ғурури пул сўрашга йўл қўймаган.
— Аммо у ҳеч...
— Албатта, йўқ. Ижобий жавоб бўлмагандан кейин у дарҳол суҳбатни тўхтатган.
— Ишонаманки, сен...
— Йўқ. У жуда тушунадиган қилиб гапирди! Ана такси.
Палмер беихтиёр қўл кўтариб, силкитди. Такси тўхтади ва улар ўтирдилар. Виржиния
шофёрга манзилини бериб, қўшиб қўйди:
— Бу жаноб узоқроққа боради.
Машина кўк чироқни кутиб, туриб қолди. Улар жим ўтиришарди. Машина қўзғалгач,
Виржиния Палмерга бурилиб қараб:
— Марҳамат қилиб, ҳамма гаплар учун мени кечир, — деди... Унинг кўзлари кўп нарсаларни
айтиб турарди. Уларга қараб қандайдир уят, ҳатто қўрқув ҳиссини уқиш мумкин эди. Палмер
унинг қўлини ушлади:
— Қабул қиламан, — деди у, — марҳамат, сен ҳам менинг узримни қабул қил.
— Бугунги оқшом жуда саргузаштларга бой бўлди. — деди у жуда тез ва таъсирсиз оҳангда.
— Болали аёл ҳам ортиқча ташвишга айланди. У ўйин қилди... — Виржиния гапини давом
эттиролмай, елкасини қисиб қўйди.
— Очиқроқ айт.
— Даҳшат. Ҳар бир ёлғиз аёл шу аҳволга тушиши мумкин. Мен бу ҳақда гапиришни
хоҳламайман. — У ташқарига қаради. Биз, ниҳоят, манзилга келдик, шекилли.
— Шундай.
— Сени юқорига таклиф қилолмайман. Тушунасанми?
— Ҳа.
— Буни жудаям хоҳлашимниям тушунасанми?
— Ҳа.
У оғир хўрсиниб қўйди.
— Сени бағримга босаман. Илонни кўкрагимга олган каби. Уни улоқтириб юбориш
кераклигини била туриб...
— Виржиния...
— Э, худо, бу алжирашлар тамом бўлишини шундай хоҳлайманки... — У пастки лабини
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |