«Резюме юбориш» электрон давлат хизматидан фойдаланиш «Электрон солиқ хизматлари»



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
Sana20.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#831307
Bog'liq
«Резюме юбориш» электрон давлат хизматидан фойдаланиш



«Резюме юбориш» электрон давлат хизматидан фойдаланиш
«Электрон солиқ хизматлари» портали бош саҳифасининг хизматлар 
йўналишлари бўйича сараланган «Мурожаатларни юбориш» блокида «Резюме 
юбориш» электрон давлат хизмати жойлаштирилган. 
Ушбу хизмат интерактив хизматлар тоифасига мансублигини инобатга 
олиб, уни «Резюме юбориш» хизматини топиш мумкин. 


Бундан ташқари мазкур хизматни шахсий кабинетдаги «Жисмоний 
шахслар учун» блокидаги “Хизматлар”дан топиш мумкин. 
Мазкур хизматда Ўзбекистон Республикаси бюджетига солиқлар ва 
йиғимлар йиғилишида ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган, давлат солиқ 
органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир 20 
ёшдан 40 ёшгача бўлган мамлакатимиз фуқаролари, касб, ишчанлик, шахсий 
ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ҳамда саломатлигига кўра, 
Давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинади. 
Давлат солиқ хизмати органларининг инспекторлик лавозимларига 
қабул қилинадиган шахслар олий маълумотли иқтисодиёт, молия ёки юридик 
ихтисослигига эга бўлишлари талаб этилади.
Синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимни ижтимоий 
муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг 
манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади. Ишга қабул 
қилинган ходимга юклатилган вазифаларни бажариши учун барча 
қулайликлар яратилади, яъни иш жойи, ички ва ташқи алоқа учун телефонлар, 
компютер ва бошқа техника воситалари, локал ва корпоратив алоқа, электрон 
почта хизматларидан фойдаланиш имкониятлари, канселярия жиҳозлари ва 
бошқа зарур ҳужжатлар.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган меҳнат шароитлари 
билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарздаги 
тўловлар, махсус унвон ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ 
тўлаб борилади.
Ишга кириш мақсадида хужжатларни топшириш учун хизматдан вилоят 
ҳамда туман шаҳар давлат солиқ инспекцияси танланади ва “Кўрсатиш” 
тугмаси босилади. 


Натижаси бўйича қуйидаги кўринишда маълумот ьақдим этилади. Бу 
ерда ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида вакант жойлар рўйхати 
шаклланади. Булар тузилма, лавозими, ҳудудий давлат солиқ инспекцияси(ёки 
бошқармаси), эълон берилган сана ва ҳаракат кўринишида чиқади. 
Вакант жойларни кўриб чиқиш учун хизматнинг ўнг қисмида 
жойлашган “Ҳаракат” устунидаги “Кўриб чиқиш” тугмаси босилади ва 
натижада мазкур худудий давлат солиқ инспекциясининг вакант жойи ҳақида 
тўлиқ маълумот тақдим этилади. 


Мазкур шартлар билан танишгандан сўнг хизматнинг пастки қисмида 
Резюме юбориш тугмасини босган ҳолда ҳужжатларни юборишингиз мумкин. 
Мазкур хизмат маъқул келганлиги ёки камчиликлар аниқланган бўлса 
хизматнинг пастки ўнг қисмида «Изоҳ қолдириш» тўгмаси мавжуд бўлиб, сиз 
ўзингизни изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин. 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish