www.ziyouz.com кутубхонаси
234
буюришади деб ўйлаб, бурилиб қаради. Палмер дабдурустдан буни сезмай қолди.
— Менга ҳам худди шунисидан, — деди у Виржиниянинг бўш стаканини кўрсатиб, — хонимга
яна битта.
Сўнг бир муддат бош чайқаб жим туриб қолди, кейин:
— Яқинда мен Виктор Калхэйннинг бир ваъзгўйлигини эшитиб қолдим, — деди.
— Вик, — буюк маккор, — таъкидлади Виржиния ирланд лаҳжасида гапиришда давом этиб.
— Ирландлардан кейинги ўринда — итальянлар туради. Викнинг қонига ҳар иккаласи қўшилиб
кетган.
— Ҳарқалай, у Мак Бернсдан эҳтиёт бўл, деб огоҳлантирди.
— Уҳ, ҳозирги кунларда ҳаммамизда, жумладан, ирландларда ҳам ливанликлардан бир
чимдим бор.
— Мен келгунча қанча ичиб улгурдинг?
— Ғанимлик Департаментида ливанликларга мансуб шахслар, — давом этди у, — ўзларини
кельтлар деб ҳисобловчилар сони билан баравар.
— Маст бўлиб қолибсан.
— Ичдим, кайф қилдим, йиғладим, — хўрсинди у. — Умуман, кўп ичмадим. Шунчалик узоқ
кутиш давомида биргина стакан билан чекландим. Кўрмаяпсанми? — Бўш стаканни унга томон
суриб қўйди — Муз парчалари қанчалик кичик бўлиб қолганини кўряпсанми? Нўхатнинг ўзи
дейсан.
— Бугун сенга нимадир бўлганга ўхшайди.
— Бир чеккада туриб, сени шафқатсизларча ўрганиш натижаси, холос.
— Э, худо, — деди Палмер маъюсланиб. — Энди ҳеч қачон учрашувга кечикиб келмайман...
— Бунинг учун қандайдир даражада яхшигина жазо олдинг. Мен талабни юқори қўяман, сен
ҳаммасига мос келасан. Ҳатто бошқалардан баланд турасан. Сен жуда даҳшатлисан, қаранг-а,
қизариб кетяпганини! — Бунақаси хотинларда бўлади. Эҳ, фақат кичкина бир тугун бор-да. Сен
бевақт уйланиб қўйгансан-да.
— Мен қизарибманми? — Ўжарлик қилди Палмер. — Аёллар менга доим шундай дейишади.
— Шундай бўлаяпти-да. — У майингина кулди. — Аммо сен, менинг аёлманд дўстим, мен
учун даҳшатли муаммоларни туғдирасан. Агар мен муносиб эркакни топишни хоҳлаб қолсам,
орқада қолишингга тўғри келади.
Палмер ҳазил билан жавоб берди:
— Орқангда бўлиш — мен учун ниҳоятда ёқимли ҳодиса.
— Сен мени ниҳоятда жиддий деб ўйлайсан, шекилли. Шунинг учун тегажоқлик
қилаяпсанми?
— Шунинг учун.
— Кераги йўқ. Лоақал бир дақиқа жиддий ўтиргин.
— Ҳаракат қиламан, — ваъда берди у, — аммо бундай тақдирда бу хонадан чиқиб кетиш ва
сендан воз кечишимга тўғри келади, чунки ҳар бир аёл эрга тегиши шарт.
Бир муддат иккаласи ҳам жим қолишди.
— Менга бундай қарама, — илтимос қилди у.
— Қандай?
— Ўзинг биласан-ку, Вудс, марҳамат қилиб, менга ростини айт. Мени нимамни ёқтирасан?
Жиддий жавоб зарурлигини ҳис қилган Палмер анча ўйланиб қолди.
— Сени чиройли қиз... аёл, деб биламан, — бошлади у.
— Марҳамат!
— Шундан бошлашим керак. Сен фақат яхшигина эмас, чиройлисан, бу мен учун жуда муҳим
аҳамиятга эга. Бундан ташқари сен жуда ақлли аёлсан, ҳатто эркаклар билан бемалол вақт
ўтказа оладиган даражада ақлли аёлсан... Яна ёқадиганлари... нима дейишим мумкин? Обрўли,
истеъдодли аёлсан, ишда эътибор қозонгансан, юқори даражада маош олиб ишлашга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |