www.ziyouz.com кутубхонаси
236
тамомлади Палмер.
— Истеъдодинг борлигига шубҳа қилмаган эдим.
— Буниси ҳали нима бўпти? — деди Палмер ўрнидан туриб. — Мана ҳозир сенга
истеъдодимни кўрсатаман. — Қора пальтосини илмоқдан олиб, унга узатди. — Герцнинг
карточкасидан бошқа нарсам бўлмагани ҳолда машина ёллайман.
Қирқ олтинчи боб
Нью-Ингленднинг кенг автомобил йўлида тўқ қизил “корвет” ҳеч қандай қоидани писанд
қилмай, соатига 90 мил тезликда учиб борарди. Кўз очиб-юмгунча улар Стамфордга етиб
бордилар ва ўзлари ҳам сезмаган ҳолда йўлдан бурилиб, бир неча дақиқадан кейин
меҳмонхона мотелга ўхшаган жойга келиб тўхтадилар. Бир-бирига жипслаштириб қўйилган
улкан икки каравот устида тун ярмигача қолиб кетишди. Виржиния Нью-Йоркка Меррит
Паркуэй орқали қайтамиз, деб туриб олгани учун ҳозир анча эски йўлдан келмоқда эдилар.
Светафорлар, тор ва тезликни чекловчи бошқа белгилар кўплиги учун қайтиш вақти чўзилиб
кетди.
— Сенга спорт машиналарини ёқтирмайман, деганим йўқ эди-ку, — луқма ташлади
Виржиния.
Палмер спидометр найзасига қаради ва у 70 атрофида тебраниб турганини кўрди1 . У
акселераторни туширди.
— Нима учун?
— Спорт машинасини ҳайдовчи эркаклар аёллар билан мутлақо қизиқмайдилар.
— Далиллар борми?
— У ёнида ўтирган қиздан кўра машинани кўпроқ яхши кўриб қолади...
— Жим бўл, спидометрга қара, яна 70 ни кўрсатяпти. Жиддий гапиряпман. Тинч ўтир...
Палмер кўприкдан ўтиш учун яна пул тўлади ва Ист Ривер йўли бўйлаб кетди.
— Сени уйингга элтиб қўйиб, кейин машинани топширсам бўладими ёки аксинчами?
— Аксинча. Мен яна бир неча дақиқа айланмоқчиман. — У сигарета тутатди. — Кўряпсанми,
севги одамни не кўйларга солади? Сен афтингни буриштираяпсан. Бу сўздан афтинг буришиб
кетди. Севги. Худойим-ей. Бирон фалокатга учрайман, шекилли, — У сигаретни ўчириб. — Мен
дарғазабман, паришонман ва бутунлай мажақлаб ташланганман. “Севги” сўзини эшитиб, нега
бужмайиб кетдинг? Нега сенга ёпишиб олдим? Сен ҳам, ҳеч шубҳасиз, менга ўхшаб қаттиқ
дарғазабсан. Мен ишонаман, мен... ақлдан озиб бораяпман... Балки маст бўлиб қолгандирман?
Таъна қилаяпман. Энди гапирмайман. — У қўлларини қовуштириб, ёнбошдаги ойнага суянди.
Мувозанатдан чиқиб кетган Палмер бошқа йўлга тушиб қолди ва кўп ўтмай Олтмишинчи
кўчада, машинани ижарага олган бекат томонда юрганини англади. У Лексингтон-авенюда
чапга бурилди, яна чапга бурилиб, жигарранг тошлардан қурилган ва ҳувиллаб ётган эски
уйлар оралаб кета бошлади; гоҳ у, гоҳ бу ерда анча баланд ҳашаматли янги бинолар ҳам
кўриниб қоларди. Иккинчи авенюдаги светофор чироғида тўхтаган пайтида машина орқасида
тез юриб келаётган қадам товушларини эшитди. Ёнбошдаги ойнага қараб, узун оқиш пальто
кийган ёшгина аёлнинг кўча бўйлаб чопиб келаётганини кўрди, орқасидан кучук етаклаган
кичкина бола харсиллаб югурар эди.
— Нима бўлди экан, жин урсин? — уларни дурустроқ кўриш учун машинани бурди. Виржиния
ҳам нима гаплигини билай, деб ўгирилиб қаради.
Совуқ шамолда пальтосининг олди очилиб кетган аёл машина олдигача чопиб келди ва
ойнани тақиллатди. Кучукча шодон вовуллади, уни тутиб турган бола харсиллаб нафас оларди.
Палмер ойнани туширди.
— Менга қарашиб юборолмайсизми? — Оғир нафас олиб сўради аёл.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |