www.ziyouz.com кутубхонаси
233
У барнинг этагидаги алоҳида столда ёлғиз ўтирарди. Палмер аланг-жаланг қараб, қидириб
топди ва тез олдига келди.
— Мени кечир, — деди у аёлнинг қаршисига ўтирар экан, — аммо Гауссга кўп нарсаларни
айтиб беролмай қолдим.
У барга кирганда аёл бошини кўтариб қараган эди. Уни кўргандан кейин икки қўллаб ушлаб
турган стаканга тикилганча жим ўтираверди, гўё яна бир қарашга мадори етмаётгандек эди.
— Ҳаммаси жойида, — деди у бўғиқ овозда.
— Хафа бўлганга ўхшайсан.
— Ҳаммаси жойида, — деб таъкидлади у ҳамон унга қарамай.
— Ажабтовур нусха, — деди Палмер. — Зарур ишим бўлмаганда, гапларини эшитиб
ўтираверган бўлардим.
Аёл бошини секин кўтарди ва унинг кўзларига тикилди.
— Агар Гаусс шу даражада азиз бўлса, — деди у тиниқ овозда, — бекор ташлаб келибсан.
— Сен ундан азизроқсан...
— Ҳа, — тасдиқлади у. — Ўзимга ўзим ачиниб кетаман.
— Нимани ўйлаётганимни қаердан биласан?
— Бу гапларни қўй, — гапини бўлди аёл. — Шуни унутмагинки, кельтлардан бирон нарсани
яшириб бўлмайди... Ўзаро муносабатларимиз ҳақида бир соат ўйлаб ўтирдим. Кечикиб
кетганингни кўрганимдан кейин янада ёмон бўлдим. Ниҳоят, — деди у худди хаёл сураётган
одамдек, — сени келмайди деб ишонганимдан кейин орамиздаги барча муносабатлар ўлди.
Шундай кўз олдимда, стол устида. Мен суякларини йиғиб дафн этаётганимда сен пайдо бўлиб
қолдинг.
— Худойим- ей, мен бор-йўғи бир неча дақиқа кечикдим.
— Ўн беш дақиқа.
— Аввал эшитгин...
— Биласанми, — яна гапини кесди у, — бадиий асарларда кўпинча шундай томошалар учраб
туради. — Қаҳрамон пайдо бўлади ва барча нохуш хаёллар бемаъни тушдек йўқолиб кетади,
атрофдагилар яна шод-хуррам бўлиб қоладилар. Бу ниҳоятда кўнгил яқинлигининг аломати.
Оддий далил, у охир-оқибатда пайдо бўлади ва севинчдан ёш тентак қизнинг боши осмонга
етади.
— Аммо сен ундай эмассан.
— Майли, — рози бўлди у. — Эски мия қутиси бундай жисмоний машқлар учун торлик
қилади. — Нима бўлганда ҳам, — у энгашиб, Палмернинг қўлларини шапатилаб қўйди, — нима
бўлганда ҳам келганинг учун хурсандман.
— Мен ҳам хурсандман. — У аёлнинг қўлини ушлади.
— Қуриб кетсин, — давом этди аёл, — бу ўлимтик нацист нимаси билан сени мафтун қилди,
қандай қилиб Нью-Йоркдаги энг гўзал аёл билан ишқий учрашувга кечикиб келишга журъат
этдинг?
— Айтганим билан ишонмайсан.
— Қани айт-чи?
— Бошқа пайт айтиб бераман, — унинг қўлини қисди.
— Нега уни нацист деяпсан?
— Аслида шундай эмасми? — У бирданига “ачиган карам” деб аталадиган талаффузда
гапиришга ўтди.
У ҳеч қачан партия агзаси билан ичкани йоқ? Биснинг арамисда нацис белан ичкан нацис
йоқ. Ҳа, бис уларга нема болди, белган йоқ.
У кулиб юборди.
— Сиз ирландлар ҳақиқатан ҳам олий ирқ намояндаларини ёқтирмайсизлар, тўғрими?..
Палмернинг кулгисидан салгина нарида турган официант чўчиб тушди. У бирон нарса
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |