www.ziyouz.com кутубхонаси
231
— Сиз шуҳратпараст одамсиз, — оҳиста гапирди Палмер, — ҳозирги ёшингизда бу яхши
аломат.
— Касаллик аломати. У мени ичимдан кемиради. Нима учун у? Нима учун бу? Нега Гаусс
эмас?
— Балки, — фикрини давом эттирди Палмер, — сиз ҳам, катта пул талаб қилмайдиган
нарсалар яратарсиз? Ёки Жет-Техдан бошқа бирон ташкилотга ўтганингиз маъқулмикин?
— Кекса малай бўлиш учунми? Раҳмат, буниси кетмайди. Жет-Техда ҳеч бўлмаганда катта
лавозимда ишлайман-ку. Ахлат ташувчи қирол. — У ғалати бир тарзда қаттиқ кулди, столга
қараган пайтида қалин қошлар кўзини тўсиб қўйгандек бўлди. Ахлат ташувчи қирол, —
ғўнғиллади у. Шу пайтгача истеҳзоли кулиб турган ингичка лабли катта оғзи текис ва ифодасиз
бўлиб қолди.
Палмер ҳисоб-китоб қилиш учун официантни имлаб чақирди... Официант ҳисоб қоғозини
келтириб Палмернинг олдига қўйганда, Гаусс бошини кескин кўтарди.
— Нима? Сизни ким чақирди?
— Мана бу жаноб, — изоҳ берди официант.
— Мен уйга боришим керак, — деди Палмер. — Ҳатто кечика бошладим.
— Ҳа, — Гаусс қаддини букди. — Ҳа,албатта. Сизни тутиб қолганим учун узр.
— Узрга ҳожат йўқ. Сизни мен таклиф қилдим.
— Пуллар-чи, қарз нима бўлади?
— Гаусс, сиз тушунишингиз керак... — деб гап бошлаган Палмер официант ёнида турганини
сезиб, тўхтаб қолди. У ҳамёнини олиб, йигирма долларни букланган қоғоз устига қўйди. У
Гаусснинг кўзлари нақадар очкўзлик билан ўзини кузатаётганини ҳис қилиб турарди. Ишонгинг
келмайди, ўйлади Палмер. мутлақо тушуниб бўлмайдиган ҳолат. Бу одам ҳар йили кам деганда
ўттиз минг доллардан кўп даромад қилган. У ёлғиз яшайди, болалари йўқ, чамаси, орттирган
ҳар бир центни банкага қўяди. Шунга қарамай шу даражада аянч аҳволга етганки, Ҳатто ўз
хатти-ҳаракатларини назорат қилолмайдиган бўлиб қолибди.
— Ҳаммага маълумки, — гапини давом эттирди Палмер, — мен қарз масаласига қарши
эмасман, аммо сиз сўраётган нарсани ҳал қилиш охирги натижага боғлиқ. Ишонаманки, сиз
яхши ишни кўнгилдагидай якунлайсиз. Орадан икки кун ўтганига қарамай, кечаги гап-сўзлар
ўтмишга айланиб бўлди; бугун Жет-Техга расмий равишда хабар берилди, ҳозирча шу аҳволда
тўхтаб турибмиз. Лумис янги таклифлар билан чиқиши ва музокараларни қайта бошлаши
мумкин. Мен шундай бўлишига астойдил ишонаман. Биласизми? Сиз пул олишингизни мен ҳам
хоҳлайман. Ихтиёримда бирон-бир имконият пайдо бўлиб қолса, сизга амалий ёрдам бераман.
Ҳозирги пайтда эса... бундан бошқа ҳеч нарса қила олмайман.
Гаусс ҳорғин бош чайқаб қўйди.
— Мен биламан. Лумис ҳам айнан шундай деган эди.
Мен кутаман. Вақти келиб пул бўлади.
— У шундай дедими? Қачон?
— Бугун. Аввал ҳам кўп айтган.
— Буни қай даражада аниқ айтди? — сўради Палмер.
— Чексиз аниқлик билан. Бу молиячи ишбилармонлар сизга маълум-ку, — Гаусс кўзларини
қисди. — Лумисга ўхшаганлар биласиз-ку. Сиз бутунлай бошқа одамсиз, эски дўстим.
— Лумис охир-оқибатда пул бўлишига ишонадими?
— Ишонади, — аччиқ нарса егандек немиснинг юпқа лаблари қийшайиб кетди.
Палмер қўзғалди.
— Гаусс, ҳозир йўлга чиқмасам бўлмайди. Сизга ёрдам беролмасам ҳам гаплашиб ўтириш
менга ёқади. — У қария ўрнидан қўзғалишини кутиб турди...
Гаусс жим ўтирар эди. Палмер йўталиб қўйди. Бироздан кейин бутунлай ўзини эплолмай
қолади, деган хаёлга борди. Гауссга уч стакан виски олиб берганига, умуман, ичириб қўйганига
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |