www.ziyouz.com кутубхонаси
228
— Ҳалиги портлаб кетаётганми? У сизга қарашлими?
— Менинг айбим. — Кичкина одам гўё муваффақиятсизлик имтиёз берадигандек стулга
ўрнашиб ўтирди. — Очиғини айтганда, бу иш аҳмоқона қаллоблик. Суюқ ёқилғили двигателлар
чизма тахталардан тушмай туриб эскириб қолади. Бошқа олимлар болалар ўйинчоғига ўхшаган
шу ишга қўл уради, деб ўйлайсизми?
Палмер елкасини қисди.
— Мен, тўғрисини айтсам, бу соҳадаги ишларни кузатиб улгуролмаяпман, — тан олди у...
Палмер шундан кейин муқаррар равишда бўладиган илтимосни кутиб, тараддудланди.
— Мен ҳам жуда ачинаман.
Немис тасдиқлади:
— Бошқа сабаблар ҳам бор. Мажлисда бирга бўламиз, деб кутган эдим. Баъзи янги
ўйинчоқларимиздан олиб келганман. Беозор нарсалар. Жуда ёқимтой.
— Шундайми?
— У ерда ҳеч ким қадрига етмади. Ўйлайманки, буни сиз тушунасиз. Сиз илмий маълумот
олган бўлсангиз керак-а?
— Ибтидоий даражада.
— Жуда соз, — давом этди кичкина одам, — сиз ионли двигател нималигини тушунсангиз
керак? У тезликни газ ёқилғисидан эмас, ионларнинг нурланишидан, электр зарядларидан
олади. Ҳамма компаниялар шундай двигателларга эга. Аммо менинг мосламамгина зарур
бўлган тезлатгични ҳосил қилиб беришга қодир. Ҳаракатчан, ўзгармайдиган, ҳис қилинадиган,
фаол тезлатгич. Ерда эмас, ҳавода. Ҳаво жуда зич. Фазода эса ҳаво йўқ. Ниҳоятда ажойиб.
— Сизнинг шахсий ихтироингизми?
Гаусс кўкрагига уриб қўйди.
— Менинг гуруҳимники. Фанда улкан кашфиётлар қилишга кексалик қиламан.
Кашфиётларни ўттиз ёшлилар қилади. Аммо мен биринчи понани қаерга қоқишни ҳали ҳам
кўрсатиб бера оламан. Улар қулоқ солишади.
— Бу ҳам катта завқ беради.
— Ҳозиргина, — деди немис бу суҳбатга аввалдан пухта тайёрлангандек, — суюқ ёқилғи
билан ишлайдиган двигателлар эскирди деб айтдим. Сиз қаттиқ ёқилғи имкониятлари
нималигини тушунасизми?
— Снарядлар учун. Унинг воситасида тезроқ отилади.
— Космик ракеталарда ҳам шундай... Қаттиқ ёқилғи воситасида мутлақо узоқ, Марсдан
нарига ҳам учиб, қайтиб келиш имконига эга бўламиз.
— Махфий маълумотларми?
— Давлат, албатта, билади. — Кичкина одам қўли билан бошини ушлади. — Улар
тушунишга, бу ёқилғи қудратини чинакамига баҳолашга қодир эмас. Улар зичлаштирилган.
Шундай атама билан танишмисиз?
— Зичлаштирилган? Уни кичик бўлакчаларга айлантириб тайёрлайсизларми?
— Ҳажми аптека таблеткаларидан катта эмас. Ҳар бир таблетка ўн сония ёнади. Кўп ҳам
эмас, кам ҳам эмас. Устида қаттиқ қопламаси бор, у ёнишни секинлаштириб, таъсир кучини
оширади. Бир хил миқдордаги суюқ ва қаттиқ ёқилғи аралашмасидан кучли тебраниш ҳосил
бўлади. Бу таблеткалар жуда қулай, уларни сақлаш ҳам осон, худди резинка сақичдай гап.
Хоҳишингизга қараб ёниш камерасига секин ё тез тушиши мумкин. Афсонавий мўъжиза!
— Гапингизга қараганда, юлдузларга учиш арафасида турибмизми?
— Фақат юлдузларгагина эмас. Фақат биз худо қарғаган кампаниянинг шохобчаларидан
бири ҳисобланамиз, пулларимиз турли корхоналарга тақсимлаб ташланган. — Немис
“шохобчаларидан” деган сўзни ижирғангандек талаффуз қилди. — Биз катта имкониятларга эга
бўлган электроника соҳасида ҳам кўп ишларни амалга оширдик. Микроминиатюризация
борасида ҳам. Бу менинг соҳам эмас, аммо мен уларни ҳам назорат қилиб бораман. Ўн центли
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |