www.ziyouz.com кутубхонаси
226
керакли ижтимоий вазифасини бажаради. Агар, вазифани бажармай қўйса, у мен учун йўқ
нарсага айланади. Нима ҳақида гапираётганимни тушунасанми?
— Тушунаман. Бу жуда қайғули.
— Ҳа, қайғули, — қўшилди у, — чунки банк ишлари баъзи зарур вазифалардан озод қилади,
худди илон ҳам ўзини сиқиб турган терисини ташлаганга ўхшаб. Банк куч бағишлаши, қўллаб-
қувватлаши, ҳимоя қилиши лозим. Банкнинг асосий вазифаси — жамғариш.
— Шундай эди, — деди Эдис, — энди ўзгариб бормоқда.
— Ўпкаси ишлаяпти. Юраги қонни ҳайдаяпти. Баъзи вазифалар ўзгармайди. Агар ўзгариб
кетса, оқибати ўлим.
— Худойим-ей, Вудс, мен ҳатто тасаввур ҳам қилолмаган эдим, сен...
— Мен ҳам тасаввур қилмаганман, — гапини бўлди у. — Фақат муносабатим қандайлигини
билардим.
— Бу даражада қаттиқ куюнишимни билмаган эдим. Аммо бугунги мажлис мени бутунлай
майдалаб ташлади. Майли, нима бўлаётганини сенга айтиб берақолай.
— Нима бўлаяпти?
— “Жет-Тех интернешнл”. Уларга ниҳоятда паст фоизлар билан кўп миқдорда қарз керак.
Биз уларни рад этдик, сабаби, бу пулларни кичик қарздорларга бўлиб берсак, катта даромадга
эга бўламиз, улар эса янада қарзга ботиб қолаверади. Агар Жет-Тех биздан қарз ололмаса,
банкни бутунлай қўлга киритишга ҳаракат қилади.
— Жиддий гапираяпсанми?
— Уларнинг нияти жиддий. Омонат банклари жанги деймизми? Йўқ. Бу ҳаёт-мамот жанги.
Аммо Жет-Тех қасдма-қасдига босимни кучайтириб бормоқда. Бэркхардтни бунга тортиб,
мағлубият сари судраб, акциядорлар кўзи ўнгида обрўсини ерга урмоқда. Ўзлари эса қўлга
тушган акцияларни мутлақо хотиржам сотиб олишмоқда.
— Ғалати.
Эдис жим бўлди.
— Акция баҳоси кўтариляптими?
— Улар кўтарилиб бормоқда.
— Сира ўйлаб кўрмадингми, — секин ва хаёлчан оҳангда гапирди аёл, — Бэркхардт
қимматли қоғозларини пуллаб, яхшигина даромад олиши мумкин-ку.
— Шундай. Мен буни ўйлаб кўрганман. Воз кечишга тўғри келди. Бу ишни бошқа бирон одам
қилиши мумкин, аммо Бэркхардт эмас.
— Сенга ўхшаган биронтасими?..
— Бу кўп нарсаларга боғлиқ, Эдис.
У бошини чайқади:
— Виждон азобими?
— Бу ерда виждон азоби ҳеч нарса эмас...
У хотинига ўгирилиб:
— Мен ноҳақман, — деди.
— Нима, азизим? — Унинг овози хона ичида жуда заиф эшитилди.
— Мен ноҳақман, — такрорлади у овозини баландлатиб. — Банкни биздан тортиб олишга
уларнинг тўла ҳуқуқи бор.
— Шундайми? Унда нима бўлади?
— Уларга халақит бериш учун менинг ҳам тўла ҳуқуқим бор.
— Сен шундай қиласанми?
— Ҳа, — деди Палмер ва яна бир марта қаттиқ овозда қичқирди: — Ҳа!..
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |