www.ziyouz.com кутубхонаси
222
минглаб ҳожатмандларга ярим миллиардни қарзга бериб юборсак, қанча даромад
кўришимизни ўйлаб кўринглар.
— Ақлга сиғмайдиган ғоя.
— Фақат Кинчга эмас, — деди Мергендал. — Унга бу пуллар зарур. Жуда зарур.
— Ёниб кетаяптими? — сўради Гарри Элдер. — Қандай фалокат юз берди?
— Мендаги маълумотларга кўра — ҳеч қандай, — тез жавоб берди Мергендал.
— Зарур бўлса, — гап қўшди Палмер, — фоиз ставкаси юқори бўлишига кўнадими?
— Қанча миқдорда? — Бақирди Бэркхардт. — Олти фоизми? Еттими? Бекорга таваккал
қилмаслигимиз учун биз уни ўн икки фоизга кўтаришимиз керак. Лумис ёки Кинч ўн икки фоиз
тўлашини тасаввур қила оласизларми? Судхўрлик-ку, бу.
Мергендал қаламни олиб, бошмалдоғи тирноғига ура бошлади.
— Иш услуби сизни қизиқтирадиган бўлса, — деди у, — асосий нарса шуки, Кинчнинг
чекиниб, чиқиб кетиши ва борган жойида музокараларни давом эттириши учун бошпана бериш
лозим.
— Барни музокара олиб бормайди, сиз... — Бэркхардт котиба олдида сўкиниб юбормаслик
учун тўхтаб қолди. — Музокараларни Лумис олиб боради. Барни ўз карталари, чизмалари ва
яна алланимабалолари билан хўрак вазифасини бажаради. Нега мен, онасини эмсин, Лумис
учун чекинадиган тешик топай деб қайғуришим керак?
Гарри Элдер гапга қўшилди:
— Чамамда, биз бир жойда депсиниб қолдик. Сизнинг усулингиз — “Йўқ!” деб бақириш ва
жўнаб қолиш. Шундайми?..
— Қулоқ солинглар, — илтижо қилди Мергендал, — ҳалол иш олиб бориш учун бунақа
гаплар тўғри келмайди. Жет-Технинг ёрдами билан каттагина маблағ олиш имконига эгамиз.
Уларнинг тумшуғи тагида эшикни ёпишимизга ҳожат борми?
— Агар шундай қилсам, — деди Бэркхардт ҳам секин ва қатъий, — ишончингиз комил
бўлсинки, улар эшик орқасида кутиб туришади. Уларга катта маблағ керак...
Мергендал қаламини олиб, очиқ турган портфелига ташлади. Нимадир демоқчи бўлди-ю,
аммо ўйлаб қолди ва сигарета чиқарди. У чекар экан, Палмер бу киши қандайдир бир қарорга
келиш учун иккиланаётганини илғаб олди.
— Қани эшитиб кўринглар-чи, — ниҳоят ўйчанлик билан гапирди Мергендал, — ўзингларни
Кинчнинг ўрнига қўйиб кўринглар-чи, ёки Лумиснинг ўрнига. Рад жавобини олсангиз, нима
қилган бўлардингиз?
Ноқулай жимлик чўкди. Котиба Ирма ўриндиқдан эгилиб, Мергендалга кулдон узатди.
Қайдлар дафтарчасига ҳеч нарса ёзилмаган эди...
— Бир дақиқа, Клифф, — унинг гапини бўлди Палмер. Ҳамма, ҳатто Ирма ҳам ўзига
қараганини кўриб турарди. — Фикримни айтиш учун бир сония ижозат беринг.
— Фақат бир минут, — хўмрайиб рухсат берди Бэркхардт.
— Бу ерда шунча билдирилган фикрларга қарамай, мен барибир қарз берилишини
ёқлайман. Мен дастлаб, “ҳа” деб рози бўлиб, сўнг мўмай фойда олиш йўлларини ўйлаган
бўлардим. Фоиз ставкасини еттигача кўтарар ёки муддатини ўн беш йилга қисқартирар эдим
ёки яна бир фойдали йўл излаб топардим. Мен барибир, қарз беришимиз керак, деб
ҳисоблайман.
— Бу, таъбир учун мени кечирасизлар, — ҳиқиллади Бэркхардт, — Қўрқоқлар топган энг
яхши йўл.
— Масала биз ўйлагандан кўра анча жиддий, — эътибор бермай давом этди Палмер. — Ва...
— Яна бир лаҳза тўхтаб, ҳамманинг диққати ўзига қаратилганини ҳис қилди. — Жет-Тех,
фабрикалар, ихтирочилар, моддий буюмлар ишлаб чиқарувчиларнинг бизнеси учун қарз
ажратиш бутунлай бошқа нарса. Бундай қарз иш ҳақи юқори даражада сақланиб қолишига
кўмак беради. Бу ўз навбатида пул айланишига имкон яратади. Бундай усул мамлакатни
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |