www.ziyouz.com кутубхонаси
220
— Бир нечта сабаб бўлган. Ростини айтганда, гап Мак ҳақида кетаяптими, асосий сабаб —
Бэркхардт уни ёқтирмайди.
— Ақлли гап. Энди ўзингизни Макнинг ўрнига қўйиб кўринг. У, сизнингча, Бэркхардт ёки
отаси интилган бу буюк каттакон мамлакатдаги бошқа ҳар қандай Бэркхардтларга қандай
муносабатда бўлади?
— Тушунаман.
— Тушунганингизга сабаб, мен манзарани тўғри чизиб бердим, — Калхэйн олдинга интилди.
— Лекин сиз ҳис қилолмайсиз. Ҳис қилолмайсиз ҳам, чунки сиз мен ёки Макга нисбатан
Бэркхардтлар дунёсига яқинроқсиз.
— Демак, гап бу ёқда экан-да, — ўйчанлик билан деди Палмер.
— Мен унинг энг яхши дўстиман, — жавоб берди Калхэйн, — лекин унинг кўнглидаги ҳар бир
қоронғи пучмоқ учун жавоб беролмайман. Менинг бошимни ҳам кўплаб бэрккхардтлар
айлантиришди. Биласизми, икки ирқнинг қўшилиши ҳамиша қийин кечади. Бироқ бу икки, яъни
ирланд ва италяннинг қони қўшилса борми, эҳтиёт бўлаверинг! Бундай одам деярли битта
ливанликка тенг.
— Ҳм, — Палмер соатига қаради. — Гарвардни битирган дўстимиз бизни кўришни
хоҳламаяпти, шекилли.
Калхэйн яйраб кулди:
— Бу гапларни унга айтиб ўтирманг, — у ўрнидан турди.
— Ташвишланманг. — Палмер ҳам ўрнидан турди. — ЮБТК акциялари ҳақидаги гапларимни
ҳам бировга айтманг. Бироқ бир нечтасини сотиб олинг.
Палмер чиқиб кетиши билан Калхэйн қайтиб ўтириб, сумкасидан конфет олди.
Қирқ биринчи боб
Палмер йиғилиш бошланишига бир дақиқа қолганда банкга етиб келди. Очиқ таклиф
қилинмагани учун мажлис бошлангандан кейин киришни мўлжаллади. Шунинг учун залдаги
реклама варақаларини кўздан кечириб, мижозларни эринмай кузатиб, то кассирлар пайқаб
қолмагунларича ўзини сездирмай айланиб юрди. ЮБТКда хизмат қилувчи ҳар бир ходим
маълум ахлоқ-одоб қоидасига амал қилиши зарур. Бироқ банк пештахталари орқасида туриб
хизмат қиладиганлар учун махсус талаблар жорий этилган. Биринчи навбатда уларнинг ташқи
жозибадорлиги эътиборга олинарди. Иккинчидан, овозлари ёқимли бўлиши, зиёли кўриниши,
хуллас, аёллар ҳафтасига оладиган саксон долларларга, эркаклар бир юз ўн долларга муносиб
бўлишлари лозим эди. Улар ўз ишхоналари — банкларининг намунасига айланишлари шарт
ҳисобланарди.
Соат иккию қирқда Палмер лифтдан кўтарилиб, Гарри Элдернинг хонаси томон йўл олди. У
бугунги йиғилишдаги кун тартибига қўшимча банд — Жет Технинг илтимосига нисбатан
қўлланиладиган ўзаро суҳбат чоғида “Буюк Коинот қарзи” сифатида эслатиб ўтганди.
Палмер Буфалода нутқ сўзлашга тайёргарлик кўраётгани сабаблими ёки Мак Бернс билан
иш ҳақида гаплашиши зарурлиги учунми ёки бошқа бирон иш билан банд бўладими, хуллас,
Бэркхардт: “Бу йиғилишга борма, Вуди, вақтингни бекорга ўтказма” деб таклиф қилган эди. Шу
сабабли бўлса керак, Палмер хонага кириб, ўтирганларга салом бериб, ўзи ҳам ўтириши
биланоқ, Бэркхардтнинг гапи оғзида қолиб, калавасининг учини йўқотиб қўйди. Ниҳоят, у
ўзини қўлга олиб, тилга кирганда Палмер Жет-Технинг илтимоси кун тартибига биринчи
қўйилганини, бошқа бандлар кўрилмай қолиши ҳам мумкинлигини тушунди.
— Айтиб ўтганимдек, — деди Бэркхардт, — салом Вуди! — Жет-Технинг махсус
вазифаларини бажарувчи бўлими эртага шаҳарга зарба беради. Биз уларга катта залда тушлик
берамиз. — Ирма, ҳозирча ҳеч нарса ёзиш керак эмас ва бу тушлик шўрвадан тортиб,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |