www.ziyouz.com кутубхонаси
221
ширинликкача, чамаси, тошдек ботади.
Котиба қаламни жойига қўйди...
Банкнинг вице-президенти ва котиби бўлган Клифсон Мергендалга биржа анъаналарини
сунъий юксалтириш каби қатор мажбуриятлар берилганди. Махсус тадқиқотчилар гуруҳи билан
у ЮБТК бошқарувидаги фондлардан бирортаси ҳам хатога йўл қўймаслигини текшириб бориши
керак эди. Клифф Мергендал Палмердан бирмунча ёш бўлиб, ЮБТКга ҳам урушдан кейин
Уолт-Стритдаги даллоллик идорасидан ишга ўтганди. Бэркхардт, у ва Элдер навбати билан
банкка директорлик қилишган ва Мергендал, Бэркхардтни ҳисобга олмаганда, ЮБТКнинг
кўпгина акцияларига эгалик қилишарди. Палмер уларни кузатиб ўтириб, Клиффернинг кучи
нимадалигини ва муваффақияти сабабларини англади. Юмшоқ, оч рангли бакенбард билан
қопланган кичкина ва узунчоқ юзи унга ишониш мумкинлигини билдирарди. Клиффнинг
кўзлари тўқ кулранг бўлиб, киприк қоқмас ва сокин боқарди. Унга сизлар пулингизни ҳам,
ҳаётингизни ҳам ишонасизлар деб ўйлади Палмер.
Қисқаси, у жуда яхши одам бўлиб, унга тўла ишониш мумкин эди.
— Уни бундай ёқимсиз бўлишига ҳожат ҳам йўқ эди, — дерди Клифф сокин, юмшоқ овозда.
— Ҳаммаси ўзаро ишонч асосида юз беради. Биз илтимосларни ўта синчиклаб кўриб чиқдик,
афсуски, иқтисодий вазиятнинг айрим ноаниқликлари туфайли ва ҳаво космик сектордаги
ўзига хос хусусиятлар ва бошқалар туфайли...
— Майли, — давом этди Бэркхардт, — энди қай йўсинда ишлашимизни келишиб олайлик. —
У Мергендалга ўгирилди: — Клифтон, Арчи Никоснинг бугунги кайфияти қандай?
Мергендал жавоб беришга оғиз жуфтлаётганди, Палмер хўжайиннинг саволини ичида
такрорлади. Бу билан Бэркхардт Мергендалга ортиқча ишонмаслигини билдирмоқчими? Балки
шу баҳонада Бэркхардт Палмерга раҳбарлик учун бўлажак курашда бирга бўламиз деб ишора
қилмоқчими? Бу пати юлинган чумчуқ Палмер билан битимга келишмоқчими? Ундай бўлса,
нега у Палмерни йиғилишга таклиф этмади? — ... Менинг билишимча, — гап бошлади
Мергендал, — у батамом бетараф қолади, икки томон билан дўстона алоқаларини узмайди,
заём масаласи ижобий ҳал бўлишига умид қилади, агар заём берилмайдиган бўлса, уни ҳам
тўғри тушунишга тайёр.
— “Агар”га бало борми? — пўнғиллади Бэркхардт. — жавоб салбий бўлишини Арчи яхши
биларди-ку. Бу ҳақда унга хабар берилган.
— Барча эшикларни очиб қўймаса, у Арчи Никос бўла олармиди?
Гарри Элдернинг овози ҳамманикидан кучли жаранглади:
— Заём масаласининг ижобий ечими Арчи учун ниҳоятда зарур. У ҳар қандай ишни қилиши
мумкин, аммо бетараф туролмайди. У бошқа даромад манбаларини изламайди деб мени
ишонтириб ўтирманглар.
— У шунга ўхшаган гапларни валдираган эди, — тасдиқлади Мергендал.
— Қандай даромад манбаларини? — сўради Палмер. — Бунақа пулларни ким беради?
Бэркхардт кулгидан ўзини анча вақт тўхтата олмади.
— Аниқ биламанки, Арчининг Европадаги ҳамкорлари фойдали таклифларга ҳар доим тайёр.
— Европанинг қайси бурчагидан шунчалик бўш маблағни топа оласиз? — қизиқсинди
Палмер.
— Топиш мумкин, — уни ишонтиришга уринди Бэркхардт. — Арчи умумий бозорга қўшилган
мамлакатлар синдикатини жалб эта олади. Улар бизнинг бизнесимиздан кичик бир луқмани
хоҳлаган пайтда узиб олишга қодир. Европа томонидан бошқарилаётган Жет-Техни кўз
олдингизга келтиринг. — У яна кулди. Уларни ютиб юборишдан бошқа иложи қолмаган Жо
Лумис ва Барни Кинчни тасаввур қилиб кўринг.
— Тўғри, — деди Палмер. — Уларга Қўшма Штатларнинг пуллари керак. Бизнинг
пулларимиз.
— Уларга берадиган пулимиз йўқ, — эътироз билдирди Бэркхардт. — Ҳаммаси равшан. Юз
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |