www.ziyouz.com кутубхонаси
229
тангадек қисқа тўлқинли узатгичларимиз бор. Гугурт қалпоғи катталигида қабул қилувчи
мосламаларга эгамиз. Бугун кундузи уларни намойиш қилдим. Ҳеч ким англамади.
Тушунтиришга уруниб кўрдим. Биз шу қадар кучли тезлаткич яратиб берамиз, у митти қуёш
батареясида ишлайди, унинг ёрдамида Марсдан ерга жуда кўп йиллар давомида
радиосигналлар юбориб туриш мумкин. Буларнинг ҳаммаси — кучайтиргич, батареялар,
узатгич, қабул қилувчи мослама — ҳаммаси ангишвона ичида жойлашиб кетади.
— Бэркхардт бунга нима деди?
— Оғзини ҳам очмади. Кўзлари мени ёлғончига чиқариб турди...
— Ҳа, сизни тушунаман.
— Бу гапларнинг ҳаммаси қаерга тақалаётганини англадингизми? — Сўради Гаусс. — Қаттиқ
ёқилғида ишлайдиган элтувчи ракета, ион двигатели, микро алоқа, ёқилғи элементлари,
супермоторлар нимадан дарак беради?.. Айтайлик, Ойга бориш бир неча кунлик масофага
айланиб қолади. Ойнинг тортиш кучи кимлигидан фойдаланиб, бошқа сайёраларга йўл оламиз.
— У қўлларини ҳавода силкитди. — Буларнинг ҳаммасини амалга ошириш қўлимизда,
ҳаммасини! Сунъий космик қўниш майдони учун беҳуда маблағ сарфлаш кимга керак? Тайёр
табиий қўниш майдони — Ой турибди-ку! Жет-Тех ихтиёрида Ойни катта фазо платформасига
айлантиришга қаратилган барча маълумотлар мавжуд. Юлдузларга учиш йўлида у дастлабки
бир босқич бўлиб қолади.
Иккаласи анча вақт жим қолишди. Палмер кулимсиради:
— Шоирона. Ва жуда таъсирчан.
— Тўғри эмасми? — Немис бошини силкитди, қора кўзлари ялтиради. Сўнг жим бўлиб қолди.
Яна бир дақиқадан кейин юз ифодалари сўнди. Хўрсинди. Ҳатто катта босим остида янада
кичрайиб қолгандек туюлди. — Буларнинг ҳаммаси, — деди у сўник, умидсиз товуш билан, —
пул талаб қилади.
— Сиз, албатта, ҳукумат жамғармаларига умид қиласизми?
— Биз катта пул ирмоқларига қараб жон-жаҳдимиз билан интиламиз, — Гаусснинг жағлари
хунук қийшайди. — Ярим миллионни у томондан, ярим миллионни бу томондан оламиз. Қуёш
системасига қўлимиз етай деб турибди, шу аҳволда гадога ўхшаб тиланчилик қилишга
мажбурмиз...
— Гаусс, — деди ниҳоят Палмер, — иш вақти ҳам тугаб қолди. Шу яқин атрофга бориб, ичиб
ўтириб гаплашсак, нима дейсиз?
Палмер саволини тугатмасданоқ немис ўрнидан туриб кетди.
— Ажойиб таклиф, — деди у эшикка юзланиб. Аммо Палмер қўққисдан яна тўхтади.
— Мени лифт олдида кутиб туринг. Баъзи нарсаларни кўриб қўйишим керак.
Палмер Виржиниянинг хонасига кириб борганда у ҳамон машинкасини чиқиллатиб ўтирарди.
— Сен кўчиришинг эмас, таҳлил қилишинг зарур.
— Тузатишлар кўпайиб кетди, тушуниш қийин. — У бошини кўтарди ва кутилмаганда кулиб
юборди.
— Сени герр Гаусс кутаяпти.
— Биз у билан оз-моз ичмоқчимиз. Унга ёрдам беришнинг ягона чораси шу. — У бўм-бўш
хонага ўғринча кўз югуртирди. — Кечқурунги мўлжалинг қандай?
— Ҳеч қандай режам йўқ, — гапини бўлди аёл. — Ўзинг-чи?
— Телефонинг кечқурун шаҳар билан боғланадими? Гаусс билан хайрлашгач, сенга қўнғироқ
қиламан.
— Қайси рақамга улаб қўйишганини билмайман.
— Яхшиси, бирон жойда учрашайлик, майлими?
— Қаерда?
У ўйланиб қолди.
— Сени ҳеч ким танимайдиган жойда. Мени ҳам. Учинчи авенюдаги барда.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |