9-синф инглиз тили дарсликларидаги матнлар орқали гапиришни ўргатиш Мавзунинг долзарблиги



Download 34,5 Kb.
bet1/4
Sana19.05.2022
Hajmi34,5 Kb.
#604144
  1   2   3   4
Bog'liq
KIRISH namuna


9-синф инглиз тили дарсликларидаги матнлар орқали гапиришни ўргатиш
Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик йилларида таълим тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш жаҳон стандартига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш устувор вазифа сифатида ҳаётимиз кун тартибига қўйилмоқда. Республикамизда узлуксиз таълимни амалга ошириш бўйича кўпгина қонун ва дастурлар қабул қилинди ва улар собитқадамлик билан ҳаётга татбиқ этилмокда.
Дунё ҳамжамиятида иқтисодий, маданий, илмий-техникавий соҳалардаги янгиликлар ва хорижий мамлакатлар билан ўрнатилаётган дўстона муносабатлар хорижий тилларни ўрганишни тақозо этмоқда. Ёш авлодга она тилини пухта ўрганган ҳолда яна бирорта чет тилни чуқур ўргатиш, бу тилда бемалол мулоқот қила олиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, бу соҳада етук мутахассисларни тайёрлаш ҳозирги кунда долзарб мавзу бўлиб келмоқда.
Инглиз тилини ўргатишдан асосий мақсад инглиз тилида бемалол мулоқот қила олиш, инглизча матнларни тушуна билишдан иборатдир. Шу сабабли ўрта умумтаълим мактабларида инглиз тили дарсликларида нутқий фаолият турлари (гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш) дан бири бўлмиш гапиришни ўргатишга кўпроқ эътибор берилиши лозим. Ўқитувчи инглиз тилида гапиришни ўргатишда турли воситалардан фойдаланади. Ўрта умумтаълим мактабларининг юқори синфларида инглизча матнлар асосида гапиришни ўргатиш анча самарали усул ҳисобланади. Аммо инглизча матнлар асосида гапиришни ўргатиш чуқур ўрганилмаган масалалардан биридир.
Инглиз тилида гапиришни ўргатишда инглизча матнлардан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, қўлга киритилган натижаларни оммалаштириш зарурати ушбу тадқиқот ишини амалга оширишга сабаб бўлди.
Ўрта умумтаълим мактабларининг 9-синфларида инглизча матнлар асосида гапиришни ўргатиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалда қўллай олиш бўйича методик тавсиялар бериш тадқиқотнинг мақсадини ташкил этади.
Тадқиқотнинг объекти ўрта умумтаълим мактабларининг 9-синфларида гапиришни ўргатиш.

Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish