www.ziyouz.com кутубхонаси
254
ҳисобланади. У ҳеч қачон хотинига тиқилинч қилмасди, Эдиснинг эса унинг нималарга
қодирлигини яхшироқ билиши учун имкони бўлмасди. Фақат Виржиниягина унинг жинсий
иштаҳаси нечоғли кучлилигини ёки бу иштаҳа лаззати йигит учун нечоғли муҳим бўлиши
мумкинлигини намойиш этди.
Эллик иккинчи боб
Палмер уни уйига таксида олиб бориб қўймоқчи бўлди. Бироқ соат миллари аллақачон
тонгги 6.30 ни кўрсатиб турарди, шу боис Бернснинг уйидан унга ўзидан олдинроқ чиқиб
кетишга рухсат берди. Квартиранинг “тоза уй”га айланганидан 15 дақиқа ўтиб, Палмер ергача
бир қават етмай лифтдан чиқди ва ён эшикдан бинони тарк этди. У Ист Ривер шоҳроҳидан
бурилиб кетган, рулда жаҳлдор ҳайдовчи ўтирган бир таксини тутди. У Айдлуайлддан одам
олиб келган бўлиб, қайтишида чиқадиган ҳеч ким йўқ эди. Бутун йўл давомида жимжимадор
бетонли уйига етгунча Палмер ҳайдовчининг аламли нолишларини тинглаб келди.
У машина кўздан йўқолгунча кутиб турди-да, уйига қараб кетди. Кўча тип-тиниқ бўлиб, ҳаво
совуқ эди. Тонг ғира-шираси кўзга ташланиб қолган бўлса-да, осмон қўрғошиндай оғир
кўринарди.
Палмер пальтоси, шляпаси ва шарфини илар экан, ичкарида ҳам ташқаридагидай кулранг
ёғду ҳукмрон эканини ҳис этди. Атрофидаги ҳамма нарса гўё тош қотган. Ёқимсиз ғира-ширада
зинапоянинг табиий эман ранги қандайдир дағал эди. Иккинчи қаватда ботинкасини ечиш учун
Палмер бир зум тўхтади ва бу ҳаёт нима учун ҳар доим журналлардан кулгили сувратларни
кўчириб олади, деб хаёлидан ўтказди.
У катта ётоқ бўлма ёнидаги ваннада устки кийимларини ечди. Аввалига ўзини энди
тургандай қилиб кўрсатсаммикин деган беҳуда ўйни кечирди кўнглида. Агар Эдис ухлаб ётган
бўлса, бу иш ғоятда қийин эди. Агар шундай қилиш лозим бўлса, аввал тўшакни бетартиб ҳолга
келтириши, ваннага қайтиб бориши ва хотинини уйғотиш учун душ сувини шариллаб оқизиб
қўйиши керак бўларди. У ётоқ бўлмага кўз солди. Эдис ухлаётгандек эди. Палмернинг тўшаги
ёйилиб ётарди. Яланг оёқлари билан товушсиз юриб, у йўлакай ички кўйлагини ечганча
хотинига яқинлашди. Сўнг аста эҳтиёткор ҳаракатлар билан ёстиғи ва чойшабини титиб қўйди.
Ваннага қайтиб келиб, у трусигини ечди-да, бутун бўйи билан ўзини ойнага солди. Ойнани
бу ерга ўрнаштириш Эдисдан чиққанди. Ҳар икковига ўз вазнларини кузатиб боришга ёрдам
бериб, ойна катта аҳамият касб этишига Эдис амин эди. Ҳозир ойна Палмерга даҳшатли
маълумотни тақдим этиб турарди: нақ киндиги тагида қизил-кўкиш тиш излари мана мен деб
турарди Палмер ойнага яқинроқ келиб разм солиб қаради ва шаклидан унинг қандай келиб
чиққанини пайқаш қийинлигини билди. Ўзича маънодор бош ирғаб қўйди-да, душ дастасини
буради ва иссиқ ва совуқ ўртасидаги чизиққа келтириб қўйди. Сув шовқини хонани тўлдирди. У
душ тагида туриб олди-да, баданини совунлай бошлади.
Эшикдан уйқусираган, тумшайган, деярли кўзга ташланмайдиган қошлари ўртасида иккита
тик ажин ҳосил қилган Эдис пайдо бўлганда Палмер ювиниб-артиниб, ҳаммом халатини кийиб
олганди.
— Салом, — мулойим оҳангда деди Палмер.
— Ҳм. Қачон келдинг худо ярлақаб?
Палмер хотинининг тиниқ қора кўзларига синчков тикилди. Сурмасиз улар кичик ва
униққандек кўринарди.
— Қизиқ, — жавоб берди Палмер саволга савол билан, — тинчликми? Эрта уйғонибсан?
Сийқаси чиққан олиб қочишдан уйқуга тўймаган Эдиснинг энсаси қотди.
— Соат бирда ҳам уйғоқ эдим. Сендан эса дарак йўқ.
— Иккигача сабринг етмайди-ку, — жавоб берди Палмер бунга. — Тош қотиб ухлаб ётибсан.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |