www.ziyouz.com кутубхонаси
252
Эллик биринчи боб
Палмер бироз уйқусираб ётди. Виржиния унинг ёнида жим ётар эди. Жувон салгина
қимирлаган эди, йигит дарҳол уйғонди. Йигит қимир этмай ётар, кўзлари юмуқ, бир текис ва
чуқур-чуқур нафас оларди. Жувон яна бир қимирлаб қўлини ўзининг устидан юргазиб ўтганида
ҳам у қимир этмай ётаверди. Нима учун бундай қилаётганига ўзининг ҳам ақли етмаётганди.
Бирмунча муддат ўтгач, у чақмоқтошнинг қисқагина ширқ этган овозини эшитди. Сўнг
сигарета тутуни ҳиди димоғига урилди.
— Уйғондингми? — жуда паст овозда шивирлади жувон.
Палмер секин ва чуқур-чуқур нафас оларди. Тезда жувон эҳтиёткорлик билан тўшакдан
турди. Палмер унинг нафас чиқарганини эшитди, афтидан сигарета тутунини пуфлади. Йигит
кўзини очди ва атиги бир-икки метр наридаги жувоннинг танасини томоша қила бошлади.
Жувон пардани суриб, кўчадаги нимагадир қарамоқда эди. Меҳмонхона бўлмага қараб очилган
эшик орқали тушаётган тарқоқ нур соя туширмасдан жувоннинг думбалари оралиғидаги
биргина чуқурликдан ташқари баданининг ҳамма жойини ёритиб турарди.
Хонадан ташқаридаги нимагадир маҳлиё бўлган ва уни кузатиб турган нигоҳни сезмаган
ҳолда жувон мутлақо бошқача кўринарди. Нега шундай экан-а?
Балки, деб ўйлади Палмер, мен уни тинч ҳолатда умуман кам кўрганимдандир. Ҳатто у
ўтирган вақтда ҳам — ёзув столида, масалан, — йигит уни тинч ҳолатда турибди деб айта
олмасди. Ундаги нимадир, эҳтимол кўзларининг ҳаракатими ёки овозими, йигитга алайна-
ошкор жувон — ҳаракатда деб айтиб тургандай бўлади. Жувонга нисбатан эса бу қарийб ҳар
доим ҳаққоний бўлар эди, деган тўхтамга келди у. Жувонда қандайдир жўшқин зўриқиш акс
этиб турарди.
Айни дамда мен унинг кўзларини кўрмаяпман, ўйлади Палмер, бундан ташқари уни уйғотиб
юбормаслик учун жувон нафасини ичига ютган. У жувонни уйдаги ўз хонасида қандай бўлса,
шундай кўриб турарди — бир тирсаги билан дераза ёнидаги деворга суянган, гавдаси
оғирлигини бир оёғига солган, иккинчи оёғи тиззасидан эркин букилган. Йигит унинг оёғи
кафтини, устини, хиёл дағаллашган товонини томоша қилди. Ҳатто бутун тана вазнини кўтариб
турган тўпиғи жудаям ингичкалигини йигит биринчи марта кўриб туриши эди.
Жувон аста хўрсиниб қўйди ва Палмер бу товуш сирини билишга ҳаракат қилди. Унда, деб
ўйлади йигит, ҳис этилган қониқиш ҳам, танҳо ва тинчликда қолмаслик хоҳиши ҳам бор.
Борди-ю, улар ўртасида қандайдир умумийлик бўлса, бу ҳаммадан ҳам зўриқишдан биратўла
халос бўлишга ва барча хаёлларни итқитиб ташлашга ноқобиллик эди.
Эҳтимол, ўйлади Палмер, бу ақл борлигининг бадбахт натижасидир. У ётар экан, кўзлари
жувоннинг оёқлари бўйлаб гоҳ юқорига, гоҳ пастга қадар ўрлади, қандайдир ҳеч нарсани
ўйламайдиган, ёқимли зўриқишдан кейин бошланувчи сокин ҳолатда ётарди у.
Гарчи жувон баданини томоша қилиш унга лаззат бағишлаётган бўлса-да, у кўзлари юмилиб
кетаётганини сезди. У мушоҳадалари қандайдир янада салқи тортиб, ҳаққониятдан узоқлашиб
бораётгандай бир туйғуни ҳис этди. Нима бўлганда ҳам унга уйланиб ол, ўзича хаёлидан
ўтказди Палмер.
Палмер диққатини аста улар келаётган ва кўзга элас чалинаётган йўлга тортди. Эдис,
уйқусираб деди ўзича, ортиқча шовқин кўтармайди, унинг болалари билан кўришувига
нисбатан иложсиз қаттиқ шартлар ҳам қўймайди.
Виржиниянинг, албатта, банкдан кетишига тўғри келади. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, унинг
ҳам ковушини тўғрилаб қўйишлари тайин.
Мудроқ ҳолатда Палмер ўзининг молиявий ишларини таҳлил қила бошлади. Мулкнинг
ярмини — бирваракай ёки қисмларга бўлиб тўлаш шарти билан — Эдис учун уйига, шунингдек
у болалари учун турли трест жамғармаларига қўшимча тариқасида Эдис учун етарли бўлади —
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |