www.ziyouz.com кутубхонаси
253
қолгани унинг бутун умрига кифоя қилармикан? Мутлоқ минимум сифатида эр ва хотин нима
ҳисобига бемалол яшаши мумкин? Унинг бунга ақли етмасди. Ўн мингми? Йигирмами? Банкни
ташлаб кетганларидан кейин улар узоқ сафар қиладиларми? Эҳтимол. Улар хорижга бориб
яшашлари мумкин. Испания, балки, ёки Ўрта ер денгизидан биронта орол.
У ўзи ва Виржинияни хилват соҳилда, денгиз чуқурликлари орасида тасаввур этишга уринди
ва буни кўз олдига келтиришдан ожиз қолди. Осонгина тасаввур этиш билан ўзини олис
Риверада қалтираб турган ҳолда кўришнинг уддасидан чиқолмайдиган одамлар учун шаҳар
эҳтимол тутилган ягона турар-жой эди. Шаҳардаги ҳаёт эса қиммат туради. Йилига 40 минг
долларми? Модомики, тасаввур қилди Палмер, унинг яна кам деганда ўттиз йил яшаш нияти
бор, бу эса харажатларга бир миллиондан ортиқ кетишини англатади. Ажрашувдан кейин
бундай катта пулга ҳеч қачон умид боғлай олмайди. Борди-ю, харажатларни қисқартирса-чи?
Чорак миллиондан фоизи йилига 12500 долларни ташкил этади. Бунга асосий маблағнинг яна
12500 долларини қўшади. Унинг қисқариб борувчи асосий маблағининг фоизлари камайиб
борган бир вақтда у асосий маблағининг барча энг катта суммаларини сарфлайди ва ўттиз
йилнинг охири қашшоқликка бориб тақалади. Бироқ бисотида йилига 25000 доллар бўлиб,
унга...
У яна ирода кучи билан фикрларини асосий изга қайтарди. Асосий маблағдан олиш
фикрининг ўзиданоқ у ларзага тушар эди. Балки бошқа йўли бордир.
Албатта, агар ажрашганидан кейин у Виржиния билан турмуш қурмаса, унда ЮБТКдаги
хизматдан келадиган унинг даромади унга бемалол етиб-ортар эди. Улар бир неча йилни
тишларини тишига қўйиб ўтказар эдилар. Кейин, улар турмуш қурганларидан сўнг уларнинг
гарданига ҳеч қандай оғир юк тушмасди. У ЮБТКда қолаверган бўларди. Албатта, у
Виржиниядан бир неча йил сабр қилишни ўтиниб сўрарди, бу вақт давомида уларнинг турмуши
ҳозирги муносабатларидек сир бўлиб қолаверарди.
Виржинияга уйланиш ўзи нима дегани, қизиқувчанлик билан ўйлади Палмер. Унинг
шаҳвоний нафси кучли бўлиб қолишини Палмер аниқ-тиниқ ҳис этар эди. Унинг ўз нафси
рисоладагидек бўлишига Палмер амин эди. Тўғри, вақти-вақти билан оладиган лаззатлари бир
неча соат оралиғи билан кўп йиллик бир зайлдаги эр-хотинлик яқинлиги ўртасида фарқи бор.
Унинг бундай вазиятни олдиндан билишга ёрдам берувчи етарли тажрибага эга эмаслигини
фаҳмлаб, Палмер бирмунча бесаранжомлик сезди. Эдис билан кечган ҳаёти, ҳатто энг бошдан
ҳам, жинсий алоқаларга унчалик бой бўлмаганди. Ҳафтасига бир марта — асосан улар
турмушининг мароми ана шундай эди.
Палмер хотини билан ораларида ҳеч қачон кутилмаган, тасодифий яқинлик бўлмаганини
эслади. Ҳаммаси қарийб жадвалдагидек кечарди, одатда жума ва шанба кунлари, сабаби
эртасига тўйиб ухлаб олиш учун имкон бўлсин. Бирон марта ҳам навбатдан ташқари ҳолатда
йўл қўйилмаган эди. Бундай тартиб ўз-ўзидан юзага келарди: Палмер ялинарди, хотини эса
кўплаб узрли сабабларни рўкач қилиб, мулойимлик билан рад этар эди. Бундан ташқари,
албатта, олдиндан тасаввур этмаган мураккабликлар бўларди. Масалан, улардан биронтаси
тумов бўлиб қолганда ёки ошқозони безовта қилганида, ёки боши оғриганда Эдис бу иш билан
шуғулланишни жоиз деб билмасди. Бу ҳам етмагандай, Эдис бир қанча филантропик
жамиятларнинг фаол аъзоси эди; бу гуруҳларнинг йиғин ва тадбирларига қўшимча кейинчалик
келган Ота-оналар ва ўқитувчилар уюшмаси йиғилишлари эр-хотинлик яқинлашувининг бутун
жараёнини театрга бориш ва қариндош-уруғларни зиёфати таклиф этишлар билан бир қаторда
улар турмуши тарзини иккинчи даражали нарсага айлантириб қўйганди.
Палмер кўзини юмди-да, фикрларини бир амаллаб изга солишга уринди. Бунда Эдисни
айблаш мумкин эмас, ўйлади у. Модалар журнали сувратларининг услубига монанд тарзда у
ғоят жозибадор эди. Эрига нисбатан жисмоний мойилликнинг йўқлиги Палмернинг уйга кеч
қайтгандаги мана бу барча кечки зиёфатларнинг, ва яна бунгача Чикагодаги ўзини ножўя
сўзлар билан итариб ташлашга хотинини мажбур этган барча оқшомларнинг қисман натижаси
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |