www.ziyouz.com кутубхонаси
256
У газеталарни ердан олди-да, ётоқ бўлмага йўл олди.
“Таймс”ни Эдиснинг каравотига ташлаб, у ўзининг каравотига ўтирди, тиззаларини маҳкам
қисиб, “Геральд трибюн”ни нима қилсам экан деб ўйланиб қолди. Саросималанганидан ҳатто
газетани чойшаб тагига яширмоқчи бўлди. Сўнг ўзини қўлга олди-да, ўрнидан турди. Жуда
секин ҳаракат қилганча у эшик олдига келди, залда ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, тезгина
катта эшик олдига келди. Уни очиб, кўчага чиқди. Қора пальтоли икки киши унга пешвоз
келарди. Уларнинг ўтиб кетишини пойлаб турди. Совуқ унинг кўйлак ва шимлари орасига
кириб кетмоқда эди. Қорни ичида енгил титроқ турганини ҳис этди. У дарров эгилди-да,
газетани кўчада икки уй нарида турган машина остига улоқтирди. Тезда уйга кирди, эшикни
ёпди ва исиниб олгани бироз тик турди.
Нафасини ростлаган бўлса-да, энди ўзини қўлга олиб, бутунлай хотиржам ҳолда у хабардаги
қандай нарса уни ҳаяжонга солганини аниқлашга қарор қилди: кеча кечқурун Бернс Олбанида
бўлганми, (ҳолбуки Эдис уни Нью-Йоркда деб айтганди), ёки бу суллоҳ унинг олдига похол
тўшаб кетганича Палмердан олдин чекка жойлардаги банкирлар билан суҳбатлашганми?
Атиги қирқ дақиқа ичида у учинчи марта зинадан кўтарила бошлади, бироқ бу гал қулоғига
ноништага тўпланганларнинг ғовур-ғувури чалинмоқда эди. Афтидан, газетадаги хабарни энди
оилавий бўлиб муҳокама қилишадиганга ўхшайди. У йўл ярмида тўхтади. Газетани гумдон
қилди. Эдис бошқа нусхасини топишга ҳаракат қилмаса керак. Бу томондан кўнгли тинч. Аммо
Бернсни нима қилиш керак?
Палмер емак бўлмага кирди ва Жеррининг санчқи, пичоқ ва қошиқларни териб қўяётганини
кўрди.
— Ҳелло, кўринишингиз худди қўлида бурга ўлдирган одамга ўхшайди.
Палмер им қоқиб қўйди.
— Дарвоқе, яхши ётиб турдиларингми? — деди у.
Галстугини тўғрилаб, хонага судралганча Вуди кирди. У ўз ўрнига ўтирди-да, стакандаги
шарбатни бир дафъадаёқ шундай симирдики, ҳатто энтикиб юборди.
— Салом, ота, — деди у бирдан сўнг.
— Дурустмисан? — Палмер овозидан асабийлашганини сездирмасликка ҳаракат қилди.
Бориб ўз жойига, оила бошлиғи ўрнига ўтирди, энсасидан сал юқорида мияси лўқиллаб
оғриётганини ҳис қилди. У оловда тобланган нон тўғрамига қўл чўзган Вудидан кўз олмай
шарбатдан ҳўплай бошлади.
— Шошма, — ўғлини туртди у. — Ҳали ҳамма келгани йўқ.
Вуди елка қисиб қўйди ва столга келиб ўтираётган синглисига маъноли қаради.
Палмер ўзига қаҳва қуйди-да, қаҳва чойнагини Жеррига узатди.
— Ойингнинг пиёласига қуй.
— Унинг пиёласи лиммо-лим, — ғудранди қиз. — Совиб, ичолмайдиган бўлиб ётибди.
Палмер усталик билан қуймоқни улашди. Йиллар давомида ортдирган тажрибаси ҳар бир
боласига ўзига қараб улуш беришни ўргатиб қўйганди — катта бўлаклар Вудига, энг кичкинаси
Томга — ортиқча ўйлашга ҳожат йўқ.
— Эдис?
Хотини бош чайқади.
— Фақат қаҳва ичаман.
Палмер бир лаҳза тараддудланди. У аслида жиддийроқ овқатлангиси ҳам йўқ эди, аммо
ҳузурбахш тундан кейин у одатда бўкиб овқатланар эди. Бугун ҳам шундай қилиш керак. У
ўзига чўчқа гўштидан қўйди ва то униси ҳам, буниси ҳам бироз совушини кутиб, қаҳвани
охиригача ичиб қўйишга ҳаракат қилди. Оғриқ энди бутун манглайига тарқалган ва аста
бошининг чап томонига ўта бошлаган эди.
— Эдис, — деди Палмер, барибир асабийлашганини овозида билдирмасликка тиришиб, — бу
болалардан биронтаси “илтимос” ёки “раҳмат” сўзини биладими?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |