www.ziyouz.com кутубхонаси
261
— Идорага қайтиб борамиз. Мен Олбанияга қўнғироқ қилишим керак.
Улар Олтинчи авеньюни кесиб ўтиб, олдинга қараб шиддат билан елиб боришмоқда эди.
— Вудс, — чуқур тин олди аёл. — Қаёққа шошяпсиз?
У қадамини секинлатди.
— Унинг фикрича, — вазмин овозда деди Палмер, — мен гўё бичилган одамман. Эсингдами?
“Бошлиғинг қанақа одам ўзи?” дегани. Бу гапни қандай оҳангда сўраганини эслайсанми?
— Албатта, лекин у сен ҳақингда бунақа нарсани назарда тутгани йўқ...
— Мен нимани назарда тутганини яхши биламан.
— Сен йўқ нарсага ёпишиб олдинг, Вудс. Сенга йўқ нарса бор бўлиб туюляпти.
— Шундай бўлишиям мумкин. — У бир сонияга жим қолди. Кейин хўрсинди. — Сен ҳам менга
ўхшаб ҳис қилишингни унутмабман, албатта. Бу йиллар давомида сен тақдир иродасига кўра —
ўз ихтиёринг билан Бэркхардтнинг қўлига тушиш учун менинг отамга ўхшаган ота қўл остида
бўлганинг йўқ. Менга энг алам қиладиган жойи шунда. Кесслер буни осонгина илғаб олди.
— Тасодифан, — деди аёл.
— Қандай бўлганда ҳам у аниқ ва қаттиқ зарба берди.
— Сен бўлсанг бир нарса чақиб олгандек сакраб, телефон гўшагини олдингда Макни
бўшатиб юбординг. Мен эсам, банкирлар ўта сабр-тоқатли бўлишади, ҳар қандай ишни
шошилмай бажаришади деб ўйлагандим.
— Нима учун Макнинг жиловини қўйиб юборганимни бирдан англаб қолдим. Биласанми,
унинг ишлари учун ҳам масъуллигимни ҳис қилмаганман.
Палмер уни чорраҳа томон бошлади ва улар Бешинчи авеньюни кесиб ўтдилар. Улар энди
чорраҳа бурчагида туришар, Виржиния у қайси томонга бошлашини кутар, Палмер эса бир
жойда туриб қолганларини англамасди.
— Бэркхардт уни ёллаганди. Йўлбарснинг думидан ушлаб олганини сезиб қолиб, қўрқиб
кетди-ю, унга қарши ваҳший ҳайвон сифатида мени ёллади. Мен ўзимни асосий
хусусиятларимни англаб етганимдан кейин Бэркхардт қачонлардир отам мени ҳайратга солгани
каби ҳайратлантира бошлади. Менимча, айни шу аснода Бернснинг икки ёқлама ўйинини
кузатиб, яширинча қувонч ҳис қилдим. Кесслер ҳақ. Менга, аслида фарқи йўқ эди.
— Ҳозир-чи?
— Ҳозир нимагадир бунга шахсий ишимдек муносабатда бўла бошладим. Мени тўғри
тушунмасалар, тоқат қилолмайман. Бу нафсониятимга тегади. Айниқса, Макиавеллига ўхшаган
ливанлик пасткаш Бернслар қадримга етмагани нафсониятимга тегади.
— Лақма фотомухбирнинг тасодифий фикрлари кўзингни очганига ишонгим келмайди, —
деди аёл.
— Бироқ, айнан ана шундай бўлди.
— Йўқ, ҳечам бундай эмас, — аёл қовоғини солиб, йўлак четидан юриб кетди ва ўтиб
кетаётган таксини тўхтатди. — Ўтир.
— Машина гавжум йўл ҳаракати оралаб шимоли-шарқ йўналиши бўйлаб, Бернснинг уйи
томонга аста юриб кетди.
— Аслида сени занжирдаги итдек тутиб турган бемаъни ҳалол ўйинга иштиёқинг туфайли
Бернсга яна бир имкон беришга қарор қилдинг. Шунинг учун сен унинг тузатиш тўғрисида
ёлғон сафсатасига лаққа тушдинг.
— Қандай бемаънилик!
— Тўғри айтасан, лекин сен айнан шундай қилдинг. Сен аллақачон ўзинг билган нарсани тан
олишни хоҳламадинг. Одамларнинг ҳалоллиги ҳақидаги хасга ўхшаган содда тасаввурга
маҳкам ёпишиб олдинг.
— Ҳм.
— Сен ўжарлик билан ҳеч қайси одам Мак Бернсга ўхшаб маккор бўла олмайди деб
ўйладинг. Лекин мен сенга айтяпман, Вудс, бу шаҳарда Мак Бернслар тўлиб ётибди. Дунёда
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |