• Китобсиз уй руҳсиз танага ўхшайди. • "Эртага" ҳеч қачон келмайди



Download 20,45 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi20,45 Kb.
#92191
Bog'liq
маколлар


• Китобсиз уй руҳсиз танага ўхшайди.
• “Эртага” ҳеч қачон келмайди.
• Яхши китобдан ортиқ ҳақиқий дўст йўқ.
• Буюкликдан телбаликкача ― бир қадам.
• Энг яхши винода ҳам заҳар бўлади.
• Жаҳлинг чиқса, эринмай юзгача сана.
• Кулсанг бутун дунё сен билан кулсин, йиғласанг ёлғиз йиғла.
• Ҳар бир одам ўз бахтининг меъмори.
• Тақиқланган мевалар ширин бўлади.
• Қисқалик ― ақлнинг қалби.
• Агар ит боқсанг, ўзинг ҳурима.
• Ит билан ётган бурга билан уйғонади.
• Букрининг устидан кулган ўзи доим тўғри юриши лозим.
• Ўйламасдан гапириш, нишонга олмай ўқ отишга ўхшайди.
• Телбалар ақллиларнинг етти йилда жавоб беролмаган саволларини бир кунда сўрайдилар.
• Шуҳрат қобилиятнинг соясидир.
• Олмос олмос билан кесилади.
• Дўзах эзгу ишлар билан ўралган.
• Иштаҳа овқат пайти келади.
• Бало ― яхши ўқитувчи.
• Фалокат камдан-кам ҳолатда бир ўзи келади.
• Моли кам одам камбағал эмас, кўп мол истовчи одам камбағал.
• Дўстлари йўқ одам энг камбағалдир.
• Камбағаллик уят эмас, ночорликдан уялиш ― уят.
• Камбағаллик гуноҳ эмас.
• Камбағал танлаб ўтирмайди.
• Умидсиз юрак ёрилиб ўларди.
• Асаларисиз асал ололмайсан, ишламасдан пул ололмайсан.
• Меҳнатсиз даромад йўқ.
• Машаққатсиз муваффақият йўқ.
• Фақат ўликларгина гуноҳ қилмайдилар.
• Бекорчиликдан ақл ўтмаслашади.
• Ёғ суртилган нонингни авайла.
• Индамас итдан ва сокин сувдан эҳтиёт бўл.
• Қуриган қудуқдан сув тортиш бефойдадир.
• Фаровонлик дўстликни пайдо қилади, қийинчилик уни синайди.
• Эҳтиёткорлик қаҳрамонликнинг энг асосий қисмидир.
• Хайр-эҳсон ўз уйингдан бошланади.
• Ҳаракат қилганга Худо ҳам ёрдам беради.
• Бойлик ― катта қулликдир.
• Соғликсиз бойлик ҳеч нарсадир.
• Бойлик учиб кетади, ҳурмат-эҳтиром қолади.
• Ҳақиқий дўстлари бор одам бойдир.
• Касаллик ― кўнгилхушликнинг бадалидир.
• Вайсақи одам ўғридан баттардир.
• Катта балиқ кичикларини еб битиради.
• Кам иш қилган кўп мақтанади.
• Катта кема чуқур денгизни талаб қилади.
• Уйланиш ― бу лотерея.
• Никоҳ осмонда ўқилади.
• Ваъда беришга эмас, уни бажаришга шошил.
• Буқа шохидан, одам тилидан тутилади.
• Катта шаҳар ― катта ёлғизлик уясидир.
• Ёпиқ оғизга пашша кирмайди.
• Соғ танда ― соғлом руҳ.
• Ҳар қонундан йўл топса бўлади.
• Кичик танада катта қалб ётади.
• Қанча тутилган бўлмасин, дунёда ҳали кўпгина яхши балиқлар бор.
• Юмшоқ буйруқда буюк куч бўлади.
• Асрлар бўйи тикланган бинони бир соатда вайрон қилиш мумкин.
• Иложсизлик пайтида қўрқоқ мардга айланиши мумкин.
• Сокин денгизда ҳамма ҳам сарбон бўла олади.
• Қоронғида ҳамма мушуклар кулранг кўринади.
• Римда ўзингни римликлар каби тут.
• Мулойим инкор қўпол розиликдан яхшидир.
• Буюк ишлар абадий туради.
• Туя ўзига шох қидириб, қулоғидан айрилибди.
• Ҳақиқий дўст барча дардларингга даводир.
• Қувноқ кайфият ― энг яхши дори.
• Шамолни тўр билан тутиб бўлмайди.
• Шароб кирса, ақл чиқади.
• Ҳаётнинг гўзаллиги ― хилма-хилликда.
• Ташқи кўриниш алдамчидир.
• Уруш ― қиролларнинг кўнгилхушлигидир.
• Уруш уни билмаган инсонларни ўзига чорлайди.
• Уруш бахтсизлик келтиради.
• Бўри терисини ташлаши мумкин, лекин феълини ташламайди.
• Бўри бўри билан ҳеч қачон урушмайди.
• Ўғри доим ўғрилигича қолади.
• Қарға қарғанинг кўзини ўймайди.
• Ҳар кун ҳам якшанба бўлавермайди.
• Табиб бемор ўлганда келади.
• Вақтлар ўзгаради.
• Вақт ― буюк табиб.
• Ҳаммасини вақт даволайди.
• Вақт ва тўлқин ҳеч кимни кутмайди.
• Вақт ва сабр тутни ипакка айлантиради.
• Вақт учади.
• Вақт мўъжизалар яратади.
• Ҳамма аёллар яхши. Лекин ёмон хотинлар қаердан пайдо бўлади?
• Ҳамма йўллар Римга олиб боради.
• Кўп хоҳласанг кўп йўқотасан.
• Ҳар нарсанинг бошланиши бор.
• Ҳамма эшаклар қулоқ силкитади.
• Кутишни билган ҳаммасига эришади.
• Ҳар яхшиликнинг охири бор.
• Хоҳиш билан қилинган иш тез битади.
• Ҳар ишнинг ўз вақти ва жойи бўлади.
• Ҳар она ғозчасини оққуш деб атайди.
• Ҳамма қуш ўз инини севади.
• Ҳамма эшак ўз ҳанграшини эшитишни хуш кўради.
• Иккинчи фикр биринчисидан яхши.
• Қаерда ифлослик бўлса, шу ерда пул ётади.
• Кўз қориндан каттадир.
• Кўз ― кўнгил ойнаси.
• Дўстнинг кўзи ― энг яхши ойна.
• Халқ овози ― Ҳақ овози.
• Энг ахмоқ қуш ― инини булғаган қушдир.
• Энг эси паст балиқ ― бир қармоққа икки марта илинганидир.
• Аҳмоқ ва эси пастлар ҳақиқатни гапирадилар.
• Ғазаб ― инсоннинг ашаддий душманидир.
• Ғазаб ― қисқа жинниликдир.
• Чириган олма қўшниларини ҳам бузади.
• Ўйламай гапириш нишонга олмай ўқ отиш кабидир.
• Ёшнинг елкасига қарининг боши жойлашмайди.
• Очлик ― энг яхши зиравордир.
• Очлик тош деворларни синдиради.
• Оч қорин эшитмайди.
• Кутилаётган чойнак ҳеч қачон қайнамайди.
• Қайноқ севги тез ёниб, тез сўнади.
• Қўполлик севгини ўлдиради.
• Қўпол сўз суякни синдирмайди.
• Олтин юкланган эшак қаср томига чиқа олади.
• Ўзинг танлаган юкни қийналмай кўтарасан.
• Пул ва кир бирга юради.
• Ҳатто Гомер ҳам бехосдан ухлаб қолиши мумкин.
• Сукут қилиб ҳам хато қилиш мумкин.
• Ҳатто Қуёшнинг ҳам доғи бор.
• Энг зўр балиқнинг ҳам уч кундан кейин ҳиди келиб қолади.
• Шакар билан ҳам ширин овқатни бузиш мумкин.
• Аҳмоққа керагича арқон берсанг, ўзини осади.
• Кўздан узоқ ― юракдан узоқ.
• Ҳадя отнинг оғзига қарама.
• Икки қорадан бир оқ пайдо бўлади.
• Икки ўлчаб, бир кес.
• Иккита калла, битта бошдан яхшидир.
• Иккита ит суяк учун урушса, учинчиси уни тортиб олиб қочади.
• Бир суяк икки итга етади.
• Эшик ёпиқ бўлиши керак ёки очиқ.
• Сўзга эмас, ишга боқ.
• Меҳнат ― ҳаётнинг тузидир.
• Пул ― яхши хизматчи, аммо ёмон хўжайиндир.
• Пул гапиради.
• Пулнинг ҳиди бўлмайди.
• Пул пулни туғади.
• Таълим учун сарфланган пул ҳеч қачон беҳудага кетмайди.
• Дарахтни ёшлигида эгса бўлади.
• Дарахтнинг қандайлиги мевасидан билинади.
• Болалар ― камбағалларнинг бойлигидир.
• Жек кўп ҳунарларни билади, лекин биронтасидан уста эмас.
• Бойлар учун бир қонун, камбағаллар учун бошқа қонун.
• Жанжал учун икки киши керак.
• Эзгу ном ― зулматда зиё.
• Эзгу қалб ― тождан қиммат.
• Бирданига икки қуён ортидан югурсанг, биттасини ҳам тутолмайсан.
• Китоблар ва дўстлар оз бўлмоғи лозим, фақат улар яхши бўлса бас.
• Қарз ― камбағалликнинг энг ёмон кўриниши.
• Яхши яшаган узоқ яшайди.
• Қийинчилик пайтидаги дўст ― энг яхши дўст.
• Дўстингнинг сенга ёрдами керак бўлмагунича унинг қандайлигини билмайсан.
• Бошқа давр ― бошқа феъл-атвор.
• Дўстлар сенинг вақтингни ўғирлайди.
• Етишмовчилик ҳақида эмас, ўзингда бори ҳақида ўйла.
• Аҳмоқ ўз пуллари билан тез бойиб кетмоқчи бўлади.
• Битта аҳмоқ қудуққа ташлаган тошни юзта доно топа олмайди.
• Нодон бир соатда берган саволларга доно етти йилда жавоб беради.
• Аҳмоқлар омадли бўлади.
• Аҳмоқ сувсиз ҳам ўсаверади.
• Телба телбалигича қолади.
• Аҳмоқлар уларга яхши пайт қачонлигини билмайдилар.
• Аҳмоқлар фаришталар киришга қўрқадиган тешикларга ҳам кириб чиқадилар.
• Ёмон хабарнинг қаноти бўлади.
• Шайтоннинг ҳамма билгани учун у ― қари.
• Шайтон уни чизганларидек қоп-қора эмас.
• Агар ҳамма нарсани икки марта қилиш имкони бўлганда ҳамма доно бўлиб кетарди.
• Агар хоҳишлар тулпор бўлганида камбағаллар ҳаммадан тепада юрардилар.
• Агар менинг холам эркак бўлганида, у менинг тоғам бўларди.
• Агар булут бўлмаганида биз Қуёшдан баҳра ололмасдик.
• Агар икки киши бир отни минмоқчи бўлса, албатта биттаси орқада ўтиради.
• Нонуштагача кулиб олсанг, кечки овқатгача йиғлайсан.
• Хоҳиш бўлса, уни бажаришга сабаб топилади.
• Уч киши билган сирни ҳамма билади.
• Мени бир марта алдашса, ёлғончи айбдор; агар икки марта алдашса, айб ўзимда.
• Эрта турсанг, ишинг тез битади.
• Рақсга тушаяпсанми, скрипкачини ҳам рози қил.
• Агар бирон иш кўнглингдагидек бажарилишини истасанг, уни ўзинг бажар.
• Гапиришнинг ҳам, сукут сақлашнинг ҳам ўз вақти бор.
• Эҳтиёж бўлса ҳам, бўлмаса ҳам чўчқа ҳурҳурлайверади.
• Кунига бир дона олма есанг, сенга табибнинг ҳожати йўқ.
• Ошқозонни яхши сўз билан тўлдириб бўлмайди.
• Тикувчининг хотини ҳаммадан ёмон кийинади.
• Цезарнинг хотини гумондор бўлмаслиги керак.
• Яша ва бошқаларни ҳам яшашга қўй.
• Яша ва ўрган.
• Ейиш учун яшама, яшаш учун е.
• Ҳаётий малака ― доноликнинг онаси.
• Ҳаёт ― сокин сувдаги сузишдек осон эмас.
• Ҳаёт фақат пиводан иборат эмас.
• Ҳаёт қисқа, вақт тез.
• Агар руҳинг тушмаса, ҳаёт ― гўзал.
• Ҳаёт майда нарсалардан иборат.
• Чиройли юзда чириган қалб ҳам яширинган бўлиши мумкин.
• Омадсизлик ортидан доим омад эргашиб юради.
• Ошпаз овқатни шўр қилса ― сўкадилар, тузи паст бўлса ― уялтирадилар.
• Пойгада ҳар доим ҳам энг тезкор от ютмайди, урушда ҳар доим ҳам энг кучли ютавермайди.
• Дўстлар орасидаги айрилиқ меҳрни мустаҳкамлайди.
• Рашк хордиқ билмайди.
• Рашк бошқаларга ўқ отиб, ўзини яралайди.
• Шайтонни гапирсанг, у пайдо бўлади.
• Хўроз қичқирмаса ҳам тонг отаверади.
• Итни урмоқчи бўлсанг, таёқ тез топилади.
• Соғлик бойликдан афзал.
• Касаллик келмагунича соғликнинг қадри бўлмайди.
• Ёмон одам атрофидагиларга қарамай оғзининг танобини кенг очади.
• Куч ― бирликда.
• Билим оғирлик қилмайди.
• Ҳамма нарсани билиш ― ҳеч нарсани билмасликдир.
• Томошабинлар ўйинчидан кўра кўпроқ нарсани кўради.
• Балиқ ҳам, давра ҳам уч кундан сўнг айнийди.
• Энг узун куннинг ҳам охири бор.
• Яхши сигирдан ҳам ёмон бузоқ туғилиши мумкин.
• Энг яхши ўқотар ҳам адашиши мумкин.
• Дарё бўйлаб юрсанг, денгизга ҳам чиқасан.
• Тошдан қон чиқариб бўлмайди.
• Кичкина учқундан катта ёнғинлар юзага келади.
• Ҳеч нарсадан ҳеч нарса чиқади.
• Ёмон матодан яхши кийим тиколмайсан.
• Икки ёмонликдан кичикроғини танла.
• Ёмонликдан қоч; ёмонлик ҳам сендан қочади.
• Ё туз, ё буз.
• Ё сузаман, ё чўкаман.
• Эҳтиёжингдан ташқарисига эга бўлсанг, кўп нарсага эгасан.
• Баъзида қийинчилик кунларингни ҳам эслаб туриш ёқимли.
• Санъат мангу, ҳаёт қисқа.
• Тарих қайтарилади.
• Билимга осон йўл йўқ.
• Исталган муаммога икки томондан келиш мумкин.
• Кутганга кутгани албатта келади.
• Ҳар бир катта йўқотиш кичик даромад билан бирга юради.
• Ҳар бир қуш ўз сайрашини эшитгиси келади.
• Ҳар бир ўқнинг ўз йўналиши бўлади.
• Ҳар бир ёстиқ ўз жойида туриши лозим.
• Ҳар бир оиланинг шкафида скелет бўлади.
• Ҳар бир ит ўз уйида ― шер.
• Ҳар бир юрак оғриқ нималигини билади.
• Ҳар бир ошпаз ўз шўрвасини мақтайди.
• Ҳар бир одам ўзи учун, Худо ― ҳамма учун.
• Ҳар бир одам ўзини юқори баҳолайди.
• Қандай овоз берсанг, шундай акс-садо эшитасан.
• Қандай эксанг, шундай ўрасан.
• Ўринни қандай солсанг, шундай ухлайсан.
• Қари хўроз қандай қичқирса, кичиклари шуни қайтаради.
• Кечқурунда қуёш соатининг нима ҳожати бор?
• Ота қандай бўлса, бола ҳам шундай бўлади.
• Ёзувчи қандай бўлса, китоб ҳам шундай бўлади.
• Ишчи қандай бўлса, иш ҳам шундай бўлади.
• Ўқитувчи қандай бўлса, ўқувчи ҳам шундай бўлади.
• Хўжайин қандай бўлса, хизматкор ҳам шундай бўлади.
• Она қандай бўлса, қизи ҳам шундай бўлади.
• Дарахт қандай бўлса, меваси ҳам шундай бўлади.
• Ота-оналар қандай бўлса, фарзандлар ҳам шундай бўлади.
• Томчи-томчи олиб, денгизни ҳам қуритишади.
• Уйга камбағаллик кирганда севги ойнадан чиқиб кетади.
• Ҳамма гапирса, ҳеч ким эшитмайди.
• Икки юнон учрашса, уруш бошланади.
• Икки тулки учрашса, шайтон тушлик қилгани кетади.
• Ҳасад қалбга кирса, ақл йўқолади.
• Қурол гапиришга тушганда тортишишнинг кераги йўқ.
• Соч оқарганда оёқ юриши ҳам сустлашади.
• Узоқ қолиб кетсанг, сени унутишади.
• Дўст сўраганда “эртага” деган сўз ўтмайди.
• Ёмғир ҳамма ерга бир хил ёғади.
• Мушук йўқ бўлса сичқонлар қувнайдилар.
• Чўнтак енгил бўлса юракка оғири тушади.
• Кемада сарбон кўп бўлса, у чўкади.
• Дўстимга қарз берганимда ҳаммаси яхши эди, қарзни қайтаришни сўраганимда бу унга ёқмади.
• Бир эшик ёпилса, бошқаси очилади.
• Байрам ― иш тугагандан сўнг.
• Кўп қўл кўп ишни бажаради.
• Айтиб бўлинган сўз энди сеники эмас.
• Ўлим келганда уни қайтаролмайсан.
• Римга борсанг римликлардай юр.
• “Қачондир” ― “ҳеч қачон” дегани.
• Мусиқа тугади ― рақс ҳам тугади.
• Сигир думини йўқотмасдан туриб унинг қадрини билмайди.
• Қиролнинг тожи бош оғриғидан сақлолмайди.
• Озроқ қарз ― мустаҳкамроқ дўстлик.
• Қўлқоп кийган мушук биронта сичқонни ҳам тутолмайди.
• Мушук қаймоқни ўғирлаётиб кўзини юмиб олади.
• Мушук тирноғини яширади.
• Феъли гўзал одам ― энг гўзал.
• Гўзаллик севганингнинг кўзида.
• Гўзаллик ўлади, яхши амал мангу қолади.
• Кийимга қараб мато ўлча.
• Каламушлар чўкаётган кемани тарк этади.
• Кўп ишни бирданига олган ундан баъзисини тугата олади, холос.
• Қўрққан яшолмайди.
• Тез еган тез ишлайди.
• Жума куни кулган шанба куни йиғлайди.
• Қўлига қилич олган қилич тиғидан ўлади.
• Бўри билан дўст бўлган увиллашни ўрганади.
• Вақтдан ютқизган ҳамма нарсадан ютқизади.
• Бутун умр фирибгарлик билан шуғулланган одам рўстгўй бўлиб ўлиши гумон.
• Ҳаммага дўст ― ҳеч кимга дўст эмас.
• Бировни ҳурмат қилмаган ўзини ҳам ҳурмат қилмайди.
• Ўликнинг оёқ кийимини кутган узоқ вақт ялангоёқ юради.
• Зулм қилган зулм кўради.
• Нохушлик қидирган уни доим топади.
• Ким тишласа, уни ҳам тишлашади.
• Ёзда ишламаган қишда оч қолади.
• Бузган тўлайди.
• Дарахтни севган унинг япроғини ҳам севади.
• Кўп гапирган кам иш қилади.
• Кўп гапирган кўп адашади.
• Кўп гапирган кўп алдайди.
• Кўп ҳуриган ит умуман тишламайди.
• Кўп ваъда берган ўзини қуруқ қошиқ билан тўйдиради.
• Чўққига биринчи бўлиб етиб борган хоҳлаган жойида ўтиради.
• Ўзини эплолмаган бировни бошқаролмайди.
• Сукут қилишни билмаган яхши гапиришни ҳам билмайди.
• Ўғирланган молдан хазар қилмайдиганнинг ўзи ҳам ўғри.
• Аччиқни тотмаган шириннинг қадрига етмайди.
• Маслаҳат эшитмайдиганга ёрдам шарт эмас.
• Хато қилмаган ҳеч нарсага эришмайди.
• Чақани асролмаган сўмни ҳам асролмайди.
• Ишламаган тишламайди.
• Бир марта тишланган икки марта қўрқади.
• Шошилган лабини куйдириб олади.
• Биринчи келганга биринчи бўлиб хизмат қилишади.
• Гуноҳ денгизида сузган изтиробга чўкади.
• Ким бир марта алдаса, ундан юз йил шубҳаланадилар.
• Ким эрта турса, унга омад ёр.
• Эрта ётиш ва эрта туриш одамни бой, соғлом ва ақлли қилади.
• Иштаҳа билан еган иштаҳа билан иш қилади.
• Икки курсига ўтирган ерга қулайди.
• Кўп ваъда берган ваъдасини бажармайди.
• Ухлаган балиқ тутолмайди.
• Сенга бировни ғийбат қилган сени ҳам биров олдида ғийбат қилади.
• Бахт вақт билмайди.
• Ҳеч нарсани хоҳламайдиган ўлиб боради.
• Шайтон билан овқатланган одамга узун қошиқ керак.
• Тухумни ўғирлаган сигирни ҳам ўғирлайди.
• Яхши яшаган узоқ яшайди.
• Ўз ишини билган ҳаммадан яхши яшайди.
• Ёнғоқ ейишни хоҳлаган уни чақиши керак.
• Тухум олишни хоҳлаган куркага чидаши керак.
• Марварид олишни хоҳлаган денгизга шўнғиши керак.
• Балиқ тутишни хоҳлаган ҳўл бўлишдан қўрқмаслиги керак.
• Мева ейишни хоҳлаган аввал дарахтга чиқиши керак.
• Кўп ўқ отган қачондир албатта нишонга теккизади.
• Япроқ эгилган томонга дарахт ҳам эгилади.
• Шарафини йўқотганга бошқа нарсани йўқотишнинг ҳожати йўқ.
• Темирни иссиғида бос.
• Ёлғончи рост гапирса ҳам ишонмайдилар.
• Ўтган ишга ақллилар кўп топилади.
• Осон келган осон кетади.
• Маслаҳат беришдан осони йўқ.
• Қуришдан кўра бузиш осонроқ.
• Бажаришдан кўра айтиш осонроқ.
• Чиқишдан кўра тушиш осонроқ.
• Дангаса қўй жунини оғир деб ўйларкан.
• Дангаса ― камбағалнинг акаси.
• Ёлғончининг хотираси кучли бўлиши керак.
• Тулки кўкариши мумкин, лекин ҳеч қачон яхши бўлмайди.
• Тулкини икки марта битта тузоқдан тутолмайсан.
• Чеҳра ― ақлнинг тажаллиси.
• Юзма-юз сўзлашганда ҳақиқат ойдинлашади.
• Ёлғон ёлғонни туғади.
• Ой итнинг ҳуришига қараб турмайди.
• Энг яхши ҳимоя ― ҳужум.
• Шернинг думи бўлгандан итнинг боши бўлган афзал.
• Ёмон даврадан кўра ёлғиз ўтирган афзал.
• Чаласавод бўлгандан умуман ўқимаган афзал.
• Умуман кўр бўлгандан бир кўз билан кўрган афзал.
• Кеч айтилган иккита сўздан вақтида айтилган бир сўз афзал.
• Зулм кўрган эзгуликнинг қадрига етади.
• Охирги бўлиб кулган ҳаммадан яхши кулади.
• Ҳақ гапни белга яширгандан юзга айтган афзал.
• Олгандан берган афзал.
• Тушириб юборадиган отни мингандан эшакда юрган афзал.
• Қарз билан уйғонгандан овқатланмай ухлаган афзал.
• Катта ачинишдан кичиккина ёрдам афзал.
• Ёндирадиган катта оловдан иситадиган кичик олов афзал.
• Тилдан тутилгандан оёқдан тутилган афзал.
• Битта ёмон бута ташландиқ даладан афзал.
• Қўлдаги битта қуш шохдаги иккита қушдан афзал.
• Ҳечдан кўра кеч афзал.
• Ҳаётни бой бергандан оёқни бой берган афзал.
• Кемани йўқотгандан лангарни йўқотган афзал.
• Бир шиллинг ҳадя қилиш ярим крона қарз беришдан афзал.
• Бой бўлиб туғилгандан омадли бўлиб туғилган афзал.
• Шарафли ўлим уятли ҳаётдан афзал.
• Йўлни сўраб олган йўлдан адашгандан афзал.
• Доимий ваъда бергандан бир марта рад этган афзал.
• Яримта нон йўқчиликдан афзал.
• Бошидаги кулгудан охиридаги табассум афзал.
• Тиззада яшагандан тикка туриб ўлган афзал.
• Бир томоннинг катта ғалабасидан кичкинагина тинчлик афзал.
• Писмиқ дўстдан очиқ душман афзал.
• Эртанги товуқдан бугунги тухум афзал.
• Севги ва йўтални яшириб бўлмайди.
• Севгини ҳеч қандай гиёҳ билан даволаб бўлмайди.
• Мени қаттиқ, лекин узоқ сев.
• Мени севсанг итимни ҳам сев.
• Севги ҳамма нарсани мағлуб қилади.
• Севги йўлини топиб олади.
• Севги қафасда ҳам, саройда ҳам яшайди.
• Севги ёш танламайди.
• Севгини бозордан сотиб олиб бўлмайди.
• Севги ― ўлимдан кучли.
• Севгининг кўзи кўр.
• Севги юракни юмшатади.
• Қизиқувчанлик мушукни ўлдирди.
• Одамлар учрашиши мумкин, лекин тоғлар учрашмайди.
• Одамлар кўпинча ўзларига ёқмайдиган нарсаларга ишонмайдилар.
• Одамлар ўз ишларига келганда кўрдирлар.
• Кичкина тешик катта кемани чўктиради.
• Кичкина каптарлар катта хабарларни элтишга қодир.
• Кичкина боланинг ғами ҳам кичик, каттасиники ― катта.
• Кичкина ип билан кичик қушни боғлаш мумкин.
• Оз-оз йиғилиб, кисса ҳам тўлади.
• Кичкина болта катта дарахтни йўқотади.
• Она ўз севгиси билан баъзида болани бузиши мумкин.
• Асал эшак учун эмас.
• Аста-секин ишла, лекин тўғри ишла.
• Секин ва аниқ ҳаракат билан пойгада енгиш мумкин.
• Тили асал, юраги заҳар.
• Ваъда ва унинг бажарлиши орасида бир қиз униб-ўсиб, турмушга чиқади.
• Кичкина ўғриларни осадилар, катталарини қутқарадилар.
• Кам гапирсанг ақлли бўласан.
• Озроқ қадам ― катта тезлик.
• Ўлик шернинг соқолидан қуёнлар ҳам тортиши мумкин.
• Дунё кўпчиликдан тузилган.
• Фикрлар хилма-хил бўлади.
• Кўпгина гўзал идишлар бўш туради.
• Ўзлари кесиб ташламоқчи бўлган қўлни ўпадилар.
• Кўп ― демак ёмон.
• Кўприк остидан қанча сувлар ўтиб кетди.
• Ҳеч нарсадан кўпгина шовқин.
• Тилини тиши билан ушлай оладиган одам энг кучлидир.
• Леопард доғини йўқота оладими?
• Мени ака десанг майли, лекин ҳақиқий ака бўла кўрма.
• Отни суғоришга олиб боришинг мумкин, лекин уни ичишга мажбур қилолмайсан.
• Менинг уйим ― менинг қўрғоним.
• Индамас ит хавфли бўлади.
• Индамас нодонни доно деб ўйлайдилар.
• Сукут ― олтин.
• Сукут ― розилик аломати
• Охири яхшилик билан тугаган ишгина эзгудир.
• Донолик ҳаёт тажрибасидан келиб чиқади.
• Эркакнинг ёши ― ўзи ҳис қилганича, аёлнинг ёши ― кўринишида.
• Эркаклар уйни барпо қилади, аёллар ― ўчоқни.
• Мусиқа бўлмаса рақс ҳам бўлмайди.
• Биз ўзимиз хоҳлаган нарсаларга ишонамиз.
• Биз ҳаммамиз фикр қулларимиз.
• Йўқотмасдан олдин яхшининг қадрига етмаймиз.
• Қудуқ қуримасидан сувнинг қадри билинмайди.
• Биттагина ини бўлган сичқонни тутиш осон.
• Мушуклар йўқ жойда сичқон ҳоким.
• Ширин жавоб жаҳлни совутади.
• Юмшоқлик ва қисқалик ― ожизлик эмас.
• Оқ отнинг доғлари тез билинади.
• Ёмонликка яхшилик билан жавоб бер.
• Ҳар бир “нима учун”га “чунки” бор.
• Оралиқ масофадан яхшироқ севасан.
• Ўз қайиғингда ўзинг эшкак эш.
• Ўз вақтида маслаҳатни яхши эшитмайдилар.
• Умид ― камбағалнинг нони.
• Умид ― яхши нонушта, лекин ёмон тушлик.
• Умид чўкмайди.
• Яхшиликка умид қил, лекин ёмонликка ҳам тайёр тур.
• Нарсаларни ўз номи билан ата.
• Бахт топиш осон, уни сақлаб қолиш қийин.
• Бўйсунишни ўргансанг, бошқаришни ҳам ўрганасан.
• Қовоғи солинган дўст кулган душмандан афзал.
• Бир ишни бошлашган аввал унинг охирини режалаштир.
• Ётган одамни урма.
• Қарз ҳам олма, қарз ҳам бера, шунда тинч яшайсан.
• Капалакни ўлдириш учун қурол ишлатма.
• Марваридни чўчқанинг олдига отма.
• Бир қонун бойлар учун, бошқаси камбағаллар учун.
• Эрталабки бир соат кечқурунги икки соат билан баробар.
• Ёлғиз одам ― деярли ҳеч ким.
• Ҳаммага ишониш ҳеч кимга ишонмасликдир.
• Ёлғиз қўй бўрига ем бўлади.
• Бир дард бошқасини белида кўтариб юради.
• Бир томчи заҳар бир бочка винони заҳарлайди.
• Бир қалдирғоч билан баҳор келиб қолмайди.
• Ёлғон ёлғонни ташийди.
• Юзта кучли қўлдан битта ақлли бош афзал.
• Бир ҳалқа узилса, занжир ишдан чиқади.
• Бугунги бир, эртанги иккидан афзал.
• Тинч сув ва индамас итдан қўрқ.
• Кеч қолиш ― минг хил ноқулайликларнинг отаси.
• Тажриба ― энг яхши муаллим.
• Эшакка олтин юкланган бўлса ҳам у эшаклигича қолади.
• Эҳтиёткорлик ― жасурликнинг энг яхши қисми.
• Биринчи бўлиб тош отма.
• Ухлаётган шерни уйғотма.
• Ухлаётган итни уйғотма.
• Ўзингни сичқондек тутма; мушук еб кетади.
• Катта йўқотишда ҳам оз бўлса-да фойда бўлади.
• Тутунсиз олов бўлмайди.
• Бир кўришдаёқ севиб қолма.
• Ярқираётган ҳамма нарса ҳам тилло эмас.
• Черковга бораётган ҳамма ҳам гуноҳсиз эмас.
• Ит ҳуриган ҳамма ҳам ўғри эмас.
• Ҳамма нон ҳам бир тандирдан эмас.
• Биринчи бўлиш ҳаммага эмас.
• Раҳбар бўлиш ҳаммага эмас.
• Эшитганингнинг ярмига ишон, ҳар кўрган нарсангга ишонаверма.
• Рақсга тушаётган ҳамма ҳам бахтли эмас.
• Тоза сув топмагунингча кир сувни ичма.
• Ҳали балиқни тутмасдан соусни тайёрлама.
• Тутилмаган балиқни қовурма.
• Савол берма ― ёлғон эшитмайсан.
• Қуёшни кўриш учун чироқ ёқма.
• Олов билан ўйнашма.
• Ҳар кун ҳам якшанба эмас.
• Ҳамма тухумни бир саватга солма.
• Чиройли костюм кийган йигит жентлмен бўлиб қолмайди.
• Ўрмондан чиқмасдан “ура!” дема.
• Тишлашни билмасанг тишингни кўрсатма.
• Оқимга қарши сузма.
• Шайтон эшик қоққанда уни оча кўрма.
• Кўприкка етмасдан туриб, ундан ўтишга уринма.
• Ҳозир ишинг юришмаса, кейин албатта юришади.
• Тулкини ғозларни қўриқлашга қўйма.
• Қидирмасанг ― топмайсан.
• Бўрини қўйларга қоровул қилма.
• Мушукни қаймоққа жўнатма.
• Айиқни тутмай туриб унинг терисини сотма.
• Олдинга юрмаслик ― орқага кетишлик.
• Осилган одамнинг уйида арқон сўзини тилингга олма.
• Ҳеч ким ажабланмайдиган нарсани исбот этишга уринма.
• Таваккал қилмасанг ― ютмайсан.
• Баланд отга ўтирма.
• Сичқондан қутулиш учун уйингни ёқма.
• Ҳадя қилинган отнинг оғзига қарама.
• Қўшиқ айтмасанг ― овқатланмайсан.
• Аравани отнинг олдига қўйма.
• Одамлар олдида кир кийимингни ювма.
• Китобнинг муқовасига қараб баҳо берма.
• Одамлар ва нарсаларга биринчи таассуротдан баҳо берма.
• Бировнинг айбларини ковлама, сеникини ҳам ковламайдилар.
• Одам фақат нон билангина яшамайди.
• Ваъда беришга шошилма, агар ваъда берган бўлсанг, уни бажаришга шошил.
• Дўст танлашда шошилма.
• Моли кам камбағал эмас, кўп хоҳлайдиган ― камбағал.
• Балиққа сузишни ўргатма.
• Душманнинг ўлигини кўрмагунингча мақтанма.
• Дўстингдан айрилишни хоҳламасанг, у билан ҳазиллашма.
• Кичкина тешик катта кемани чўктириши мумкин.
• Қисқичбақани тўғри юришга мажбур қилолмайсан.
• Тухумни синдирмасдан қуймоқ тайёрлолмайсан.
• Иккита нарсага бирданига сиғинолмайсан.
• Овқат пайтидаги дўстлик узоққа чўзилмайди.
• Одамнинг камчилиги пешонасига ёзиб қўйилмаган.
• Муҳаббат кам жойда камчиликлар кўп.
• Кўп одамлар дарахтлар сабаб ўрмонни кўролмайдилар.
• Икки жойда бирданига бўлиш мумкин эмас.
• Кечаги кунни қайтариб бўлмайди.
• Соатни орқага қайтариб бўлмайди.
• Дарахтга пўстлоғига қараб баҳо берма.
• Ҳасаднинг севгига ўхшаб кўзи кўр.
• Тунд ҳаво очиқ ҳаво билан алмашади.
• Эҳтиёткорлик ― қобилиятнинг онаси.
• Айтилмаган меҳмон ўзи билан курсисини олиб келсин.
• Чақирилмаган меҳмондан хурсанд бўладилар ― у кетганда.
• Бахтсизлик ― буюк муаллим.
• Бахтсизлик бир ўзи келмайди.
• Бахтсизлик бизга бахт нималигини ўргатади.
• Бахтсизлик энг бахтиёр оилаларга ташриф буюради.
• Эшитишни хоҳламайдиган одам ― энг кар.
• Кўришни хоҳламайдиган одам ― энг кўр.
• Ўз уйингдан ортиқ яхши жой йўқ.
• Эски дўстлар ва эски винодан ортиқ яхши нарса йўқ.
• Сукутдан ортиқ ақлли нарса йўқ.
• Мустасносиз қоида йўқ.
• Тикансиз атиргул йўқ.
• Тўкилган сут учун йиғлашдан не фойда?
• Омадсизлик муваффақиятга эришишни ўргатади.
• Сен қачондир сув ичган булоққа ахлат ташлама.
• “Деярли” сўзини айтиш ҳеч қачон зарарли эмас.
• Душманингга ҳеч қачон оёғинг оғриётганини айтма.
• Ҳеч қачон “умр тугади” дема.
• Бугун битириш мумкин бўлган ишни ҳеч қачон эртага сурма.
• Ҳеч қачон балиққа сузишни ўргатишингни таклиф қилма.
• Ҳеч қачон инсоннинг юзига қараб баҳо берма.
• Эришмаган пулингни ишлатишга шошилма.
• Ҳар қандай ишни ҳеч қачон ярмигача бажарма.
• Ҳеч ким хатодан холи эмас.
• Ҳеч ким доно ёки олим бўлиб туғилмаган.
• Ҳеч ким бир кундаёқ уста бўлган эмас.
• Ип заиф жойидан узилади.
• Сўраб ҳеч нарсани йўқотмайсан.
• Мулойимликдан арзон нарса йўқ.
• Янги хўжайин ― янги тартиблар.
• Эски кийим кий, лекин янги китоб сотиб ол.
• Эҳтиёж ― меҳнатсеварлик онаси.
• Эҳтиёж қарияни ҳам югуришга мажбур қилади.
• Ўлганлар ҳақида фақат яхши гапларни гапир.
• Юрак истаганини тил гапиради.
• Кам ваъда қилиб, кўп бажар.
• Секин ваъда қилиб, тезда бажар.
• Куйган бола ўтдан қўрқади.
• Очкўзлик орқали қиличдан кўра кўп одам ўлди.
• Битта жинни ҳаммани жинни қилади.

Давронбек Тожиалиев таржимаси.
Download 20,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish