www.ziyouz.com кутубхонаси
269
— ... шартнома деярли менинг қўлимда эди, деди менга, — Палмернинг ёнгинасидан
қандайдир эркакнинг овози келди.
— Унга қизиғи бўлмаса керак деб ўйладим, — Бернснинг гапига жавоб берди Палмер.
— Аксинча. Мен ҳамиша қизиқаман.
Виржиния Бернсга янаям ёпишиброқ олиб, қўлларига шапатилади ва:
— Сен менга нисбатан сабрлироқсан, — деб қўйди.
— Агар сиз бу икки эркак билан ишласангиз, сизнинг сабр-тоқатингиз ҳамманикидан кўпроқ
экан дердим, — Эдис гап қўшди. У жим бўлиб қолди, кейин атрофга аланглади.
— Шампан виноси йўқми?
— Ҳозир мен топиб келаман, — Бернс учовини қолдириб, бир зумда нари кетди.
Палмер ўзи ва икки аёл анчадан буён жим туришганини англаб қолди. У шошилиб, англади.
— Чамаси, Мак унчалик узоққа кетмаган шекилли, — гап бошлади у. — Анави, у билан
гаплашаётган икки киши ким экан?
Виржиния у кўрсатган томонга қаради.
— Қишлоқдан келган республикачилар.
— Мак демократлардан бошқа биров билан гаплашишига шубҳа қилардим, — деди Эдис.
— Ҳамма ўзи хоҳлагани билан гаплашади, — жавоб берди Виржиния. — Бу — сиёсатнинг
асосий қоидаси. Суҳбатлашиш, дўстона муносабатда бўлиш. Алоқа йўлларини очиқ тутиш.
— Ажойиб қоида, ўйчанлик билан деди Эдис. — Нафақат сиёсатда.
— Биз, чамаси, бу қоидани қувватлай олмаймиз шекилли, — Эдис гапини давом эттирди. —
Айтингчи, Клэри хоним, бу банкда анчадан буён ишлаяпсизми?
— Йўқ... деярли икки йилдан буён, — Виржиния Палмерга назар ташлади. — Наҳотки шунча
кўп вақтдан буён ишлаётган бўлсам?
— Менинг ўзим ҳам яқинда келдим-ку? Дарров икки йил бўптими-а?
Виржиния бироз жим бўлиб қолди. Кейин: — Дарвоқе, шундай. Сезмабман ҳам, икки йил
бўлибди, — деб қўйди.
Яна гап қовушмади. Палмер кўзлари билан Бернсни қидирди ва у штатнинг собиқ
губернатори билан суҳбатлашаётганини кўрди.
— Умид қиламанки, жудаям ичкиларинг келмаётгандир, — деди Палмер. — Мак яна тўхтаб
қолди.
— Сен уни тутиб кела қолмайсанми? Биз сени кутиб турамиз.
— Мен...
— Борақол, азизим. Биз Клэри хоним билан суҳбатлашиш учун мавзу топа оламиз.
— Унинг бир неча дақиқадан кейин қайтишига ишонаман...
— Қара, уни энди сенатор гапга солаяпти, — аёл унинг қўлига бўш қадаҳини тутқазди. —
Биз ё шу ерда бўламиз ёки... — у атрофига назар ташлади. — Ёки биринчи столнинг ёнида
бўламиз.
Палмер Виржиниянинг кўзларига қаради ва унда қандайдир алоҳида маъно англади.
— Мен ҳозироқ қайтаман. — у қорнида кўнглини ағдарар даражада оғриқ сезиб, нари кетди.
У Бэрнсни бар ёнида, Вик Калхэйн билан қизғин суҳбатлашаётган жойдан топди.
— Мак, — Палмер унга мурожаат қилди, — катта раҳмат!
Бернс унг секингина, сурбетларча жилмайиб, ўгирилди.
— Вуди, болагинам, жин урсин улар нима ҳақда гаплашишаркин? Хотиннинг ўта сезгир-а,
шундай эмасми?
Палмер уч қадаҳ шампан виноси буюрди.
— Виржинияни бирга келишга қандай кўндирдинг?
— Шахсан ёқимтойлигим билан, сен учун бу ишда балогардон бўлаётганимни унутмагин.
Палмернинг ўзи вино ва қадаҳларни олмоқчи бўлди-ю, бироз ўйлаб, буфетчига буюрди:
— Манави қадаҳлар ва шампанли шишани официантингиз ўнг томондаги биринчи столчага
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |