5-лабoратория машғулоти:Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис қилиш методикаси



Download 43 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi43 Kb.
#737036
Bog'liq
5-лабаратория машғулоти (2)


5-лабoратория машғулоти:Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис қилиш методикаси (Т.Д. Дубовицкая)

Методика ҳақида маълумот. Тест – сўровнома шаклидаги мазкур методика муайян фанларни ўрганишга қаратилган ўқув фаолияти мотивациясининг йўналганлигини ва таълим олувчи шахс ички мотивациясининг даражасини ўлчаш учун хизмат қилади. Ушбу методика таълим олувчиларнинг барча гуруҳлари билан (12 ёшдан бошлаб) – ўз – ўзини таҳлил қилишга ва ўзи ҳақида хулоса чиқаришга қодир бўлган ҳар қайси таълим олувчи инсон билан ўтказилиши мумкин.


Методика Т.Д. Дубовицкая тмонидан тузилган бўлиб, унинг стимул материали 20 та таъкиддан иборат. Мазкур таъкидлар бўйича текширилувчилар маълум фанларга нисбатан ўз муносабатини билдириб, махсус жавоб варақаси (1 - жадвал) нинг муайян устун ва стартларида тегишли белгиларни қўядилар: «тўғри» - (+ +); «тўғри, шекилли» - (+); «нотўри, шекилли» - (- ); «нотўғри» - (- - ).
Таъкидлар:
1. Ушбу фанни ўрганиш орқали ўзим учун кўп керакли нарсаларни ўрганиб олаяпман, ўз қобилиятларимни намойиш этиш имкониятига эга бўлиб турибман.
2. Бу фан менга қизиқ ва мен шу фан юзасидан имкон қадар купроқ нарса бўлишни хоҳлайман.
3. Мазкур фанни ўрганишимизда менга менга дарсда бериладиган билимларнинг ўзи кифоядир.
4. Ушбу фан бўйича бериладиган топшириқлар менга қизиқ эмас, мен уларни ўқитувчи талаб қилгани учунгина бажараман.
5. Бу фанни ўрганишда олдимда пайдо бўлувчи қийинчиликлар фанга бўлган қизиқишимни янада орттириб юборади.
6. Мазкур фанни ўрганишда дарслик ва тавсия этилган адабиётлардан ташқари мустақил равишда қўшимча адабиётлар билан танишиб бораман.
7. Ушбу фанга тегишли мураккаб назарий масалаларни ўрганмаса ҳам бўлади, деб ҳисоблайман.
8. Бу фанни ўрганишда бирор ишнинг уддасидан чиқолмаса, мен муаммонинг тагига етишга ҳаракат қиламан.
9. Мазкур фандан дарс ўтилганда негадир умуман ўқишни истамай қоламан.
10. Ушбу фан юзасидан бериладиган топшириқлар устида фақат ўқитувчи назорат қилиб тургандагина ишлайман.
11. Бу фанга таалуқли маълумотларни бўш вақтда (танаффузда, уйда) синфдошларим (дўстларим) билан муҳокама қилиш менга қизиқ туюлади.
12. Мазкур фандан топширилган вазифаларни мустақил бажаришга ҳаракат қиламан, кимдирнинг маслаҳат ва ёрдам бериб туришини ёқтирмайман.
13. Ушбу фанга тегишли топшириқларни бошқалардан кучириб олишга ҳаракат қиламан ёки кимдандир вазифани ўрнимга қилиб беришни илтимос қиламан.
14. Бу фан бўйича бериладиган барча билимлар керак деб ҳисоблайман, шунинг учун бу фандан имкони борича кўпроқ нарса билиш керак деган фикрдаман.
15. Мазкур фан бўйича қўйиладиган баҳо менга бу фандан бериладиган билимдан муҳимроқ.
16. Ушбу фандан ўтказиладиган дарсга яхши тайёргарлик кўрмаган бўлсам, бундан унчалик қаттиқ хафа бўлмайман.
17. Бу фан билан шуғулланиш учун мен бўш вақтимнинг ҳам катта қисмини унга сарфлайман.
18. Мазкур фанни қийинчилик билан ўзлаштираман, шу фан бўйича бериладиган топшириқларни ўз – ўзимни мажбурлаб бажараман.
19. Ушбу фан бўйича ўтказиладиган дарсда касаллик ёки бошқа сабаб билан қатнаша олмасам, хафа бўлишим мумкин.
20. Агар имкониятим бўлганда, мен бу фанни дарс жадвали (ўқув режаси) дан олиб ташлаган бўлардим.
Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish