www.ziyouz.com кутубхонаси
265
Бу луқмани ютиб юбораётгандек, Адлернинг оғзи бироз қийшайди.
— Кекса сеҳргар сизга шампан виносини таклиф қилади, — деди у буфетчига им қоқиб.
— Менинг қизим ўн бир ёшда, — иккита стаканни олаётган Палмер гапини давом эттирди. —
Ўғилларимнинг бири катта, иккинчиси кичкина.
— Қизингизнинг тўйи куни, менинг дўстим, — Адлер унга мулойим боқди. — Банкир бўлган
кунингизга мингдан-минг раҳмат айтасиз. — У хонага кўз югуртирди. Эдис ёнида эндигина
келган меҳмонлар турарди. — Тушунмадим, менинг жамғарма банкида бир неча доллар пулим
қолиши учун нега у севгани билан қочиб кета қолмади экан?
Палмер кулиб юборди:
— Сиз, омонатчи сифатида жамғарма банкларини алоҳида ажратиш бўйича қонун
лойиҳалари билан жуда қизиқсангиз керак?
— Бугунги қабул шарофати билан мени қизиқтирадиган пулнинг ўзи қолгани йўқ, — Адлер
маъюс кулимсинади. — Мен бориб, меҳмонлар билан саломлашай. Ўзингизни ўз уйингизда
юргандек билинг, — у эшик томон йўл олди. Палмер Эдиснинг ёнига бориб, унга шампан
виноси узатди. Улар ёш келин-куёв шарафига қадаҳ кўтаришди.
— Бахт тилайман! — деди Эдис.
Қизнинг ёноқлари ўта оқ, кўзлари остида кўкимтир соялар пайдо бўлганди. У бош ирғади:
— Раҳмат, Палмер хоним.
Янги келганлар таништирилаётганда Палмер ва хотини нари кетишди.
— Қара-я, — деди Эдис ҳайратланиб, у шунчалик ҳаяжонланаяптики, рангида қон қолмапти.
Шундай бўлса ҳам фамилиямизни эслаб қолипти.
— Сиёсат арбобнинг қизи бунақа нарсаларни унутмайди.
— Азизим, бу одамлар ҳақида менга бироз гапириб бер.
— Адлерми? У ажойиб инсон. У ўта ҳалол одам сифатида обрў қозонган. Балки, шундайдир
ҳам. Ҳозир эса тўй харажатидан тамоман довдираб қолибди.
— Мак Бернс шу ердами? Негадир уни кўрмаяпман.
— Мак кечроқ келади, — башорат қилди Палмер. — Ажойиб аёл даврасида у. Бу — фирма
белгиси. Ҳов ана, исми нимайди, ҳа, Қўшма штатлар сенатори.
— У қаердан?
— Ё қишлоқдан, ё марказдан. Аниғи эсимда йўқ. У билан суҳбатлашиб турган аёл
губернаторнинг рафиқаси. Бундан кўринадики, жаноб олийлари ҳам шу ерда-ю, ким биландир
сиёсат ҳақида фикрлашяпти, шекилли.
— Ҳозиргина кириб келган жуфт кимлар?
— Вой худойим, Эдис, сен мэримизни кимлигини билишинг керак-ку?
— Уларнинг ёнидаги баҳайбат эркак-чи? Юзи ғалати экан. Уни ҳатто ақлли деб аташ мумкин.
— У Виктор Калхейн. Азизам, сенга у ҳақда гапиргандим.
— Каттакон Вик. Ғаройиб.
— У билан танишишни хоҳлайсанми?
— Йўқ, қўяқол...
— Оҳ, анавиларни қара.
Палмер унинг нигоҳи қадалган томонга қараб, етмиш ёшлардаги эркак ва аёл шўх куйга рақс
туша бошлаганини кўрди. Палмер аввалига уларнинг ҳаракатларидаги нуқсонни илғай олмади.
Улар мусиқага мос оҳангда ҳаракат қилаётган бўлсалар-да, ҳаракатларида қандайдир
ғайритабиий ҳолатлар бор эди.
— Улар бундан тузукроқ рақс туша олмаса керак, — деди Эдис паст овозда. Кейин: —
Умуман, биронтаси улардан ўзиб кета олармикин? — деди ва қўшиб қўйди: — Ана,
Бэркхардтлар ҳам келишди.
Палмер улар уй эгалари билан тезгина саломлашиб, ўзларига шампан виноси қуйишганини,
кейин губернаторнинг ёрдамчиси билан қадаҳ уриштириб, танишларини излаб, атрофга
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |