www.ziyouz.com кутубхонаси
250
кўз солди. Илиқ газ тумани орасидан кўприк жимирлаб кўринарди.
— Биз “Бюллетень” мухбирларидан суриштириб кўрдик, — деди у охири.
— Жиммиданми? — Бернснинг овозида ташвишдан асар йўқ эди. — Калаванинг учи
топилгандир?
— Топилди. — Палмер оҳиста хўрсиниб, ўгирилди ва Бернснинг рўпарасидан ўтирди. —
Манба номини топдик.
— Жимми уни сенга бердими? — Бернснинг кўзи ажаблангандек хотиржам қарарди. — Ҳа,
билдим. У Жинни Клэрига айтган.
— Энг кулгилиси шундаки, — давом этди Палмер, — мен билган нарса бўлиб чиқди.
Бернс сапчиб турди-да, Палмернинг олдидан югуриб ўтиб дераза олдига борди. Худди
саҳнадагидай, у деразага орқа қилиб санъаткорларча ўгирилди. Унинг чўзинчоқ юзи бадтар
чўзилди.
— Вуди, бошқалар каби менинг ҳам сабр косам тубсиз эмас. Сен мени боши берк йўлларга
бошлаяпсан, ва мен...
— Сени бундан ҳам чалкаш йўлга олиб кириш учун нима қилишим керак, Мак?
— Биргина ўйламасдан қилинган айблов. — Бернснинг пастки лаби таранг тортди.
— Бунақа айбловларим тўлиб ётибди. Энг тўғрисини танлашимга бир сония сабр қил. —
Палмер Бернснинг одатдаги малла башарасини кузатди. Энди унинг ёноқ ва манглайи қандай
қизараётгани яққол кўриниб турарди.
— Палмер, — гап бошлади Бернс бирмунча таъсирсиз оҳангда. — Ўзи аввал-бошиданоқ сен
ҳам, анави сассиқ чол боссингиз ҳам менга ҳеч қачон ишонмай келяпсизлар, шундай эмасми?
— Шундай эмас. Бир неча ҳафта бурун ҳам мен сизга ишонар эдим. — Палмер яна вискидан
ҳўплади. — Ишонганим шунчаликми, то шу бугунги кунгача ўзимга ишонмай келар эдим. Сиз
рўзномада мана бу хабарни бостирганингиздан кейин нега бундай қилганингизга ақлим
етмагунча сизга ишониб келаётгандим.
— Лекин бу сабаб бўлолмайди, — тутоқди Бернс, — сизнинг тусмолларингиз ҳам,
исботларингиз ҳам хато. Мен сизга ўзимнинг сабабимни айтдим. Нима учун энди сиз бунга
ишонмас экансиз?
— Шундай қилгим келиб қолди.
— Менга ишон, Вуди, — Бернс озғин қўлларини узатди, бирдан енгидаги игнатугмалар
қандайдир жазавали ялтираб кетди. — Э худо, бизлар бир-биримизга ишонишимиз керак.
— Менга нисбатан ҳалол муносабатда бўлсанг ишонаман сенга.
— Ҳалолман.
— Синаб кўрамиз, — таклиф этди Палмер, — унча катта бўлмаган очиқ суҳбат қилиб
кўрамиз. Менга айт-чи, штат маркази ташкилотининг ичида ҳақиқатдан нималар бўлаяпти?
Бернс бир нима демоқчи бўлди, бироқ оғзини очганча тек туриб қолди. У Палмерга бир
мунча муддат тикилиб турди, сўнг унинг оғзи ёпилди, қўллари ҳар икки ёнида осилди ва у
орқадаги диванга қараб кетди. Ўтирди-да, яна стаканни қўлига олиб, гўё ўзича енгил кулиб
қўйди.
— Янги одам дегани ҳам шунақа фаҳм-фаросатли бўладими? — мурожаат қилди у диван
ёнидаги бўшлиққа. — Ёки қизалоқ Клэри буни маълумотлар билан боқаяптими?
— У менга ахборотларни етказиб туради. — деди Палмер, — йилига эллик минг доллар маош
оладиган маслаҳатчингдан ҳам кўпроқ маълумотлар келтиради.
Бернс бошини кўтарди ва Палмерга қаттиқ тикилди...
— Мен сенга вазиятни тўла изоҳлаб берганим йўқ, Вуди, — аста деди у. — Штат
чеккаларидан менга нотинч миш-мишлар келиб турибди.
Палмер олдинга интилди:
— Қанақа миш-мишлар? Қаердан?
— Ван Калхейннинг у ерда одамлари бор. Хиёл майда тижорат банкларидан айримлари
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |