www.ziyouz.com кутубхонаси
247
хонасига йирик-йирик одимлар билан Бэркхардт кириб келди ва эшикни гурсиллатиб ёпди.
Палмер кўзини кўтарди. Ичида ўзи билан ўзи курашгандек босс эшик олдида бир зум туриб
қолди — ё дарғазаб эди, ё шунчаки ҳаво етишмаётганди. Унинг доимий қизил юзи янада
қизариб кетганди, шунинг учун наридан-бери жилмайганда кўриниб кетадиган тишлари
ҳайратомуз даражада оппоқ ва сунъий бўлиб кўзга ташланарди.
— Салом, Лэйн, — деди Палмер ўрнидан тураркан.
Бэркхардт нимадир деб минғирлаб қўйди-да, ўтиравер дегандек қўл силкиди.
— Бу бош ўлгур сира ташвишлардан чиқмади-чиқмади, — бидирлади у.
Палмер қўли билан рўпарадаги ўриндиқни кўрсатди ва унинг қандай ўтиришини кузатиб
турди.
— Қанақа ташвишлар?
— Тонгги рўзномани кўрдингми? Олбанидан хабар босилган.
— “Таймс” ва “Триб”ни ўқидим, уларда айтарлик ҳеч гап йўқ эди.
— Сен “Бюллетен”ни ўқи аввал, болам, — деди Бэркхардт паст хирилдоқ овозда. У пальтоси
тугмаларини ечди ва ички чўнтагини узоқ кавлаштириб, охири ундан неча марта буклаб
ташланган
тутуруқсиз
рўзномалардан
бирини
чиқарди.
Палмер
Бэркхардтнинг
атрофидагилардан “Бюллетень” хабарларини ўқишини ва умуман уларга қизиқишини
яширишга ҳаракат қилишини англади. — Тўртинчи бетда, — деди босс рўзномани столга
шалоплатиб ташларкан.
— Деярли ҳеч қачон. Хўш, ўқишим керакми?
— Ҳар доим, ҳар куни сиёсий бўлим бериб борилади. — Энди Бэркхардт хиёл бемалол нафас
оларди. — Сен янгисан, Вуди, шунинг учун ўзингни оқлаш имкониятига эгасан. Аммо сен шуни
билишинг керакки, “Бюллетень” ҳар доим махфий ахборотни бошқа рўзномалардан бир кун
олдин беради. Шу эсингда бўлсин.
Палмер бош ирғади ва Бэркхардт кўрсатган мақолани ўқий бошлади.
Бэркхардт ўрнидан турди, пальтосини стулга ташлади ва дераза олдига борди.
— Қандайдир иғво кетаяпти, — ғудранди у. — Бундай мақола беҳуда юзага келмаган ва уни
кимдир атайлаб ёзган. Бернсни ишга сол. Бунинг замирида нима ётганини аниқласин.
Палмер телефонга узанди.
— Менга Мак Бернсни топиб беринг, — деди у ва гўшакни олди. Сўнг Бэркхардтга юзланди:
— ЮБТК акциялари кеча нақ бир банд кўтарилди.
— Бу ҳеч нима эмас.
— Доу-Жонснинг ўртача саноат индекси уч банддан ҳам пастроқ тушиб кетди. Лекин
одатдаги ЮБТКга ўхшаган анча фаол банк акциялари кўтарилди.
— Мутлақо аҳамияти йўқ бунинг.
— Жет-Тех билан қўшма йиғилишимиздан сўнг Лумис ҳақида бирон нарса эшитдингизми? —
сўради Палмер.
— Йўқ. Эшитишим керакмиди?
— Мен заёмлар ҳақида у янги, анча оқилона талаб қўяди деб хаёл қилгандим.
— У талаб қўймади. Мен ҳам ундан бу нарсани кутмагандим.
— Мен кутган бўлардим, — деди Палмер, — башартики, у сизни бурчакка қисиб қўя
олмаганини ҳис қилганида, албатта. Бироқ модомики талаб бўлмаган экан, мен фақат тусмол
қилишим мумкин эдики.... — Телефон жиринглади, — назорат пакетини у қарийб чўнтагимда
деб ҳисоблаяпти.
— Гўшакни ол.
— Алло.
— Вудс, азизим. Wie geht’s1 ?
— Бугун тонгги “Бюллетен”даги мақола.
— Ҳа-а? — Бугун Бернснинг овози ҳаддан ташқари хотиржам ва дадил жаранглаётганди.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |