1991 йилда Ўзбекистон Мустақиллика эришганидан кейин ўз ривожланиш йўлини қидира бошлади



Download 1,68 Mb.
Sana12.11.2019
Hajmi1,68 Mb.
#25771
Bog'liq
sanoat

Автомобил саноати

1991 йилда Ўзбекистон Мустақиллика эришганидан кейин ўз ривожланиш йўлини қидира бошлади1. 1992 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга бўлган сафари вақтида Даеwоо гуруҳи заводларидан бирига ташриф буюрди ва янги пайдо бўлган корхонанинг муваффақиятларидан хабар топди. Кейин Ўзбекистон ҳукумати ва ва Дэу концерни орасида асосий шартнома тузилди.Заводни республиканинг аҳоли энг зич яшайдиган ҳудудларидан бири бўлган Андижон вилоятида, собиқ трактор прицеплари заводи ўрнига қуришга қарор қилинди.

1994 йилнинг июнида Асакада янги завод қурилиши бошланди. Заводнинг биринчи маҳсулоти, Дамас минивэни 1996 йилнинг 19 июлида конвейердан чиқа бошлади. Шакли ўхшаш бўлгани учун халқда унга дарҳол “буханка” деб ном бериши. Ушбу автомобил ҳозирга қадар халқнинг энг севимли автомобилларидан бири бўлди.

1996 йилнинг июнидан бошлаб Тиcо ва Нехиаавтомобиллари ишлаб чиқарила бошлади. Тез орада ушбу автомобилларнинг ҳар бири харидорлар орасида оммавийлашиб кетди.

Кейинги йиллар давомида Нехиа автомобили бир неча бор янгиланди ва ушбу автомобилга бугунги кунга қадар талаб катта.

2001 йилнинг августида Матиз ва янгиланган Нехиа ишлаб чиқарилиб Россия ва Қозоғистон бозорларига экспорт қилина бошлади. Нархи арзон, сифатли жамланган ва эксплуатацияда қиммат бўлмаган автомобиллари ўша йилларда МДҲ аҳолисига айни муддао эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон автомобиллари Россияда тез орада халқ ишончига эга бўлди ва ўз харидорини топди.

2003 йилда Матиз Россияда “Йилнинг энг яхши автомобили” деб топилди. Шуни айтиш лозимки, Матиз ҳозиргача Россияда кичик автомобиллар оасида энг кўп сотиладигани ҳисобланади.

2008 йилда Ўзбекистон автомобил саноати Генерал Моторс билан ҳамкорлик қила бошлади. Ишлаб чиқарилаётган моделлар сафига янги Спарк, Таcума, Эпиcа и Cаптива ва бошқалар қўшилди. Автомобилларга замонавий Эуро 3 двигателлари ўрнатилди. Матиз ўрнига Спарк ишлаб чиқарила бошлади.

2012 йилда Ўзбекистон автосаноати Катта седан Малибу ва ўртача оилавий автомобил Cобалт ишлаб чиқара бошлади. Бугунги кунда автомобил 10 та замонавий модел ишлаб чиқармоқда. Жумладан автомобилларга заводда газ-баллон ускунаси ўрнатиш ҳам йўлга қўйилмоқда.

Енгил автомобиллардан ташқари Ўзбекистонда Япониянинг Исузу ва Германиянинг МАН корхоналари билан биргаликда ташкил қилнган қўшма корхоналарда автобуслар, юк машиналари турли махсус техникалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Маълумки автомобил саноати ишлаб чиқаришнинг кўплаб соҳаларини ўзи билан бирга олдинга сурувчи “локомотив”и ҳисоблананди. Ўзбекистонда ҳам ушбу фикр ўз тасдиғини топди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 250 дан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқармоқда. Бу албатта мамлакат иқтисодига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшмоқда.

1. Автомобил саноатидаги асосий муаммолардан бири бу нарх. Нархни пасайтириш учун таннархни камайтириш учун ишлар амалга ошширилмоқда. Бунга автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали бир мунча натижаларга эришилди. Аммо бу етарли эмас. Четдан кираётган автомобиллар учун божхона божини камайтириш муаммога асосий ечим бўлади деб ўйлайман. Бунинг натижасида махаллий ишлаб чиқарувчи зарар кўриши ёки ва натижада ёлланган ишчилар ишсиз қолиши мумкин. Лекин 2017-йил 1-январ ҳолатига коʻра “ГМ Узбекистан” АЖ ходимлар сони 10 000 киши, албатта унга хизмат қилувчи корхоналар билан бирга ҳисобласак, бу рақам 5 баробар ошади. Ўзбекистон 2018-йил 25 млн. долларлик машина ва эҳтиёт қисмларни экспорт қилди. Бу жудуям пас кўрсаткич. Чунки Грузия 2017-йил 234 миллион доллар қийматга эга машиналарни экспорт қилди. 2013-йил бу коʻрсаткич 703 миллионга тенг боʻлган (Евроосиё иттифоқи тузилиши ҳисобига бу коʻрсаткич пасайган). Лекин Грузияда автомобил ишлаб чиқарадиган завод йўқ Автомобил импорти ва реекспортида 50 000га яқин инсон ишлайди.

2. Автомобил саноатидаги кейинги муаммолардан бири бу коррупсия. Чунки автомобил сотиб олишни ҳохлаган одам автомобилини тезроқ “қўлга олиш”ни хохлайди. Бу ўз навбатида коррупсия холатини юзага келтиради. Бу муаммони хал этиш учун талаб юқори бўлган моделларни ишлаб чиқаришни ошириш керак. “UzAvtoSanoat” АЖ бу муаммони хал қилиш учун онлине навбатга туриш тизимини йўлга қўйди.



1 www.sputnik.uz

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish