Божхона органларига ишга ва ўқишга кириш истагидаги фуқаролар учун маълумотлар
9449
Божхона органларига ишга ва ...
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари хизматига ҳамда ушбу тизимнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар гуруҳи лавозимларига ишга, шунингдек Божхона институтига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар учун маълумот
Божхона органларига номзодларга қўйиладиган талаблар
Божхона органларига бугунги кунда инспектор, кичик инспектор, кичик инспектор-кинолог лавозимларига, хизматчи, ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳларига ишчилар қабул қилинади.
Божхона органлари хизматига 18 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Божхона органлари хизматининг инспекторлик ва кичик инспектор-кинолог лавозимларига муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, сафарбарлик чақирув резервида бўлган, ҳарбий кафедрада таҳсил олган ёки қонунчилик асосида ҳарбий хизматни ўтамаган номзодлар қабул қилинади.
Божхона органларининг қўриқлаш хизматининг кичик инспектор-соқчи (навбатчи) лавозимларига номзодлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлишлари талаб этилади.
Ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи ишчиларининг мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши талаб этилмайди.
Божхона органларининг инспекторлик лавозимига номзодлар олий маълумотли, ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги мутахассисликларга (молиячи, бухгалтер, божхона иши, банк иши, солиқ, бизнесни бошқариш, маркетинг) бўлиши талаб этилади.
Кичик инспектор-соқчи (навбатчи) лавозимига номзодлар ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга, кичик инспектор-кинолог лавозимига номзодлар ўрта-махсус маълумотга эга кинолог, ит ўргатувчи инструктор, ветеринар, зоотехник мутахассисликларига эга бўлиши талаб этилади.
Кичик инспектор-соқчи (навбатчи) ва кичик инспектор-кинолог лавозимларига мутахассислиги бўйича амалий иш тажрибаси бор ёки муддатли ҳарбий хизмати даврида стажга эга бўлган номзодларга танловда устуворлик бералади.
Божхона органларининг ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш гуруҳи техник ва хўжалик ишлари лавозимларига (боғбон, фаррош, сантехник, ҳовлибон ва ишчи) умумий ўрта маълумотга эга номзодлар ишга олинади.
Идоравий техник ёрдамчи лавозимларига олий маълумотли ҳуқуқшунос ёки иқтисодий йўналишлардаги мутахассисликларга эга номзодлар божхона органларининг инспекторлик лавозимига заҳира сифатида қабул қилиниши мумкин.
Божхона органларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Номзодлар божхона органларида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда хизматга (ишга) олинади.
Божхона органларида бўш лавозим бўлмаганда ёки мавжуд бўш лавозимга номзодлар танланиб бўлинган бўлса, мурожаат қилувчилар номзодлар захирасига киритилади.
Танлов шартлари билан ҳудудий божхона бошқармаларининг Кадрлар хизмати орқали танишиш мумкин.
Қуйида божхона органларига кириш истаги бўлган фуқаролар учун савол-жавоб тарзида қўшимча маълумотлар тақдим қилинмоқда:
Do'stlaringiz bilan baham: |