«Гўрўғлининг туғилиши» достони ҳақида
Амирқул Пўлкан
Ёвмитда Одилхон подшонинг икки ўғли — Урайхон, Аҳмадбек (сардор) Биби Ойша деган қизи ҳам бор эди. Мари юртининг Қовуштихон деган хони бор эди. Қовутишхонни Тўлибой синчи деган ўғли бор. Марининг беги Қовутишхон Ёвмит элининг бозорчиларини молини талаб олди. Молини олдирганлар Одилхонга арзга борди. Одилхон аччиғи Марини теп-текис қилиб, Қовутишхонни тўпга солиб оттриб юборади. 7 ёшли ўғли Тўлибой синчини банди қилиб олиб келди, у хизмат қилиб юраверди, синчи бўлди. Одилхон унга Биби Ойша қизини никоҳлаб берди. Биби Ойшадан Равшан туғилди. Равшабек мактабга борди, хат-савод чиқарди.
Така Туркманда Жиғалихон деган бек бор эди. Унинг Гаждумбек деган ўғли, Биби Ҳилол деган қизи бор эди.
Заргар деган шаҳар ҳам бор эди. Подшоҳи Шоҳдорхон эди. У икки юз губурларини йиғиб маслаҳат қилди: Одилхонни ва Ёвмитни талаймиз:
Вазири Холмон : элчи юбориш керак деди, бошқалари бостириб борамиз деди.
Тоғда ўйнаб юрган бир гала болалар билан биргаликда Тўлибойнинг ўғли Равшанни ҳам Шоҳдорхон асир олди. Сўнг енгилгач қўйиб ҳамма болаларни муллаваччаларни қўйиб юборади. Лекин унинг (Душманинг хос бўлса қўрқ, мақол)
Ҳамза деган бир одами Равшанни сандиққа яшириб қолади. Одилхонинг бекларидан Жиғалихоннинг ўғли Гаждумбек ва қизи Биби Ҳилол ҳам асир бўлиб кетди. Гаждумбек Шоҳдорхоннинг ясовул бошида бўлди.
Тасвир Биби Ҳилолга «Ўн тўрт кунлик ойдай тўлган, ҳусни ўзига ярашган, кўрганларнинг ақли шошган, қоши қаламдай, қийилган ёйдай, лаблари мойдай, эртан чой, оқшом палов. муҳрлаб қўйган қоғоздай. Қоронғи уйда ётса уй ёруғ бўлиб кетади».
Шоҳдорхонни тушини таъбир қилади:
«Тепангдан сочилган тилла — қонингдир,
Оғзингдан учган қуш — жонингдир.
Қулаган иморат сенинг танингдир:
Тушинг қурсин, таъбирлари шу бўлди».
Равшандаги ватанга муҳаббат ҳиссининг ҳар қандай туйғудан устун эканлигини шоир достонинг илк сатрларидан кўрсата боради. Равшан биринчи учрашувдаёқ Биби Ҳилолга шундай дейди»
«Ажал етиб шу вақтларда ўлмадим,
Ёвмит элнинг қадрини ҳеч билмадим».
Достоннинг бошида Биби Ҳилол актив ҳаракат қилади, катта ҳийла ишлатиб Равшанни «сотиб олишга» ҳам эришади.(Туси яхшидан тўнгилма, маъқул сўзга қаров йўқ, элга эл келса давлат, элдан эл кетса меҳнат).
«Яхшининг боласи яхши, ёмоннинг боласи ёмон, яхшидан ёмон бўлди деб куйинма, бу ҳам ўз наслига тортади, ёмон яхши бўлди деб қувонма, бу ҳам тортади ўз наслига».
Равшаннинг синчилиги очила боради «Равшанбек бир отнинг суягини кўриб, қучоқлаб олиб йиғлай берди. Гаждумбек, Равшанбекнинг барно насиллиги бор экан деди» У ўз юртини қумсайди.
У Ҳолвочининг отини мақтайди «Сағрисиман баробардир биқини, қаҳрланса тортар норнинг юкини» Равшан Шоҳдорхондан Ҳолвачининг отини тилайди.
«Ота -энам десам рангим сўлади,
Билмайман аҳволим қандай бўлади?
Олиб бергин ҳолвачининг отини!
Кўзимнинг хунига шу ҳам бўлади»
Юмор бор: Ҳолвачи қўрққанидан:
«Эй подшоҳим, ўзимнинг икки ярим рост тошим уйимда қолибди, кам тошни кампир хуржунига солибди. Бу адоватлар кампирдан бўлди. Мендан ҳаргиз гумон қилманг! Мана одам, тошинг кам, деб олиб келди, — дея берди».
(Одоб билан олим ака-укали мақол).
Равшан Бибиҳилолга очиғини айтади:
«Дардли кўнгил қайнаб-қайнаб жўш энди,
Вой аттанг балога қолган бош энди.
Бу дунёда кўрмоқ йўқдир қаддингдан,
Дийдор қиёматга қолди, хуш энди.
Қулоқ солгин сўзнинг ёлғон-ростига,
От чопилар уйдан қирнинг устига.
Бу дунёда кўрмак йўқдир, рози бўл!
Тўрангни кўрарсан туғнинг остида».
Равшан ва Биби Ҳилол билан боғлиқ воқеалар Шоҳдорхоннинг туши орқали ривожлантирилади. Равшан бир томонлама мард. У Шоҳдорхонга кетишини маълум қилишдан қўрқмайди:
«Оғайнилар, Шоҳдорхоним,
Олдингдан ўтгани келдим.
Биринг катта. биринг киччи
Ёвмитга кетгани келдим»
» Ҳар бир дамни билиб олинг ғанимат,
Коса даврон эр йигитга навбатдир».
(Доно билан доно гаплашади, подшо билан подшо гаплашади. Мард йигит айтмайди, айтган сўзидан қайтмайди)
(Асал айнимас, тилла чиримас, сари мой сасимас)
Равшан ва Гаждумбек кетаяпти:
«От келади ариллаб,
Отган ўқдай зириллаб.
Бедов отнинг шамоли
Мис карнайдай приллаб.
Ол-ол юрди, ол юрди,
Озгинамас, мўл юрди».
«Дўсти яхши кўрган йигит,
Ҳар ерга борса хор бўлмас.
Ичи ғамга тўлган йигит,
Ҳамдамини топса айрилмас».
Рустам образи олиб кирилади ва у Гўрўғлининг илк ҳалоскори сифатида гавдалантирилади..
Биби Ҳилол образи — она, оила соҳибаси, ўз юрти ва ватандошларига муҳаббати зўр аёл. У Рустам олиб бориб қўяйин деганда » Бир кун ўлмоқ, бир кун туғилмоқ. Мен бир хизматкор билан мингашиб борсам , одамлар, қариндошларим, Гажбумбекка, сен ўзинг қочиб келиб эдинг, менинг синглим Биби Ҳилол бегона бир одам билан мингашиб келди, деб айтар» жавоб беради.
(Ёмонга сиринг айтма, элга ёйяди) (Эна рози, худо рози)
(Эс берганга даст берар, даст берганга эс берар)
Гўрўғлининг ҳамма вақт доимий ҳомийси — Хизр. У шерни бир шаполоқ уриб тирқиратиб юборади. Гўрўғли ҳатто 3 ёшиданоқ тарафларни билади. Унинг баҳодирлик белгилари гўдаклик давриданоқ кўрина бошлайди. Рустам Гўрўғлини уйига олиб келганч, «… Бир чинқириб юборди. Рустамбекнинг хотинининг юраги ёрилиб, Гўрўғлининг бонг урганига ерга йиқилиб кетмайин деб қолди. Рустамбек хотинимни жин урдими, деди»
«Гўрўғлибек Рустамбекнинг уйидан ош ичмайди, тўн киймайди, бир нарса берса олмайди, Қўтғирбойни қўймайди, нон еб қорни тўймайди».
(Эр хизматдан топар экан)
(Тўғри етар муродга, ёмон қолар уятга, тўғри ўзар, эгри тўзар, сиринг айтма ётга)
(Бор мақтанса топилар, йўқ мақтанса чопилар)
Гўрўғли 7 ёшида Бакирни ўғли Гўсфанд Тўранинг кўзини кўр қилиб қўяди, Бакирга ошиғини ютқазиб қўйгач» Гўрўғли Бакирга тармашиб туриб, калласи билан Бакирнинг иягига бир шохлади, тиши тилини чўртта қирқиб ўтди. Қораҳардай чўнгкираб қолди, олақароқ бўлган танадай муркираб қолди. Гўрўғли, Бадкирнинг қўлидан ушлаб бир зўр билан қўлини яғрини билан юлиб олди. Қайтариб, ўз калтаги билан ўзини, елкасига бир ошириб солди. Бадкирнинг суяклари ерга нақш бўлди, баданлари айрон солган тўрвадай майда-майда серрайиб уп-узун бўлиб ўлиб қолди».
«Қуло чўлда сўзлайди,
Бўтадай бўп бўзлайди.
Гўрўғлидай бекбачча
Ёвмит элни излайди.
Товус ётар қияда,
Бўз тарлонлар уяда.
Гўрўғлибек жўнади,
Кеча билан ҳам кундуз,
Бораётир пиёда.
Мулла ўқир забурди,
Уста олар табарди.
Шу куйи Гўрўғли Рустамбекнинг уйини ташлаб йўлга тушади.Ва унинг навбатдаги саргузашлари бошланади.Достончи Гўрўғлибекнинг хаётини жуда қизиқарли тарзда ифодалаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |