www.ziyouz.com кутубхонаси
305
Палмер столга қайтди ва Эдис билан Жеррининг гапларини чала эшитди.
— ...умуман, сенинг ишинг эмас.
— Нима учун? — қизиқди қизалоқ.
Палмер ўзига қараш учун бир сония бошини кўтарган қизининг кулранг кўзларига тикилди.
Қиз яна таом ликопчага бошини эгди.
— Нимани тушунтиряпсан? — сўради у.
Эдис унга хавотирланиб қаради:
— Сенинг ишингни.
— Ҳмм?
— Мен, шунчаки, жаноб Бернс сенга бунақа ноқулай вақтда нега қўнғироқ қилаётганини
билмоқчи эдим, — тушунтирди Жерри, — онам айтдики...
— Онанг ҳақ, — гапини бўлди Палмер. — Бу — сенинг ишинг эмас. — У яна бир бурда нонга
ёғ сурди. — Бир жиҳатдан эса сенинг ишинг меники ҳам-да!
Яна телефон жиринглади. Улар Кейж хоним кимни чорлар экан деб бир муддат жим
ўтирдилар.
— Яна сизни сўрашяпти, жаноб Палмер.
— Вуди. — Одатда қаттиқ жаранглайдиган Бэркхардтнинг овози бу гал ўта эҳтиёткорона
эшитилди. Лекин Палмер уйқусирашми ё яна бошқа бирор нарса аломатими — аниқлай
олмади. — Йиғилиш пайтигача учрашишимиз керак.
— Соат тўққиз яримда кабинетингизда кўришсак бўладими?
— Йўқ. У ерга баъзи директорлар валақлашиш учун кириб қолиши мумкин. Соат тўққизда
хонангда учрашсак-чи? Кейин сени ишбилармонлар даҳасидаги йиғилишга элтиб қўяман?
Йўлда гаплашиб оламиз.
Палмер бу таклиф хусусида ўйлаб кўрди ва директорлардан бирортаси ҳам Бэркхардт билан
яқин алоқадалигимни билиши керак эмас, деган қарорга келди.
— Бўлмайди, — ниҳоят жавоб берди у. — Мен у ерга боролмайман. Айрим ишларимни
тугатишим керак, — ёлғон гапирди у. — Кейин тўғри йиғилишга жўнайман.
— Унда, жин урсин, кел, ҳозир гаплашамиз, — таклиф қилди Бэркхардт.
— Ҳозир нонушта қиляпман. Кейинроқ қўнғироқлашсак бўладими?
— 15 дақиқадан кейин мен кетаман.
Бэркхардт анчагина жим қолди, чамаси, қопқонга тушиб қолаётганини англаган эди.
— Ҳа, майли, — деб у гўшакни қўйди.
— Палмер соатига қаради. 8.20. У ўрнидан турди.
— Ҳозир келаман. — У кабинетига ўтиб, ёзувли қоғозларни титкилади, кераклисини топиб,
телефон рақамини терди.
— Эшитаман? — кекса одамнинг ҳорғин паст овози эшитилди.
— Жаноб Лумис? Мен Вудс Палмерман.
— Бир дақиқа. Ҳозир қарайман, жаноб Лумис уйдамикин.
Палмер ёзув столи орқасидаги оромкурсига ўтирди ва яримлаб қолган сигарет қутисига
қўлини чўзди. Бу ёққа қўнғироқ қилиш ҳақидаги фикр хаёлига ярим тунда, қандайдир нохуш
туш кўрганидан кейин келганди. Бу ғоя уни шунчалик ўзига ром қилиб олдики, у ўрнидан
туриб, бир парча қоғозга мулоҳазаларини ёзиб қўйди, эрталаб тургандан кейин ҳам дастлаб шу
ҳақида ўйлаган эди.
У ҳозир тунда уйғониб кетган вақтдагидек ўйлаган режаларидан ҳаяжонга тушмаётган
бўлса-да, Лумис билан гаплашиш учун ҳар қандай усулни қўллашга тайёр эди. Энг асосийси,
ундан бирон нарса сўрашдан наф йўқ, фақат таклиф билан мурожаат қилиш лозим. Шунда ҳам,
ўз хулосасини йиғилиш тугашига саноқли дақиқалар қолгандагина билдириб, Лумисга ўйлаб
кўриш учун унга вақт қолдирмаган маъқул.
— Хайрли тонг, жаноб Палмер, — эшитилди яна бир қариянинг овози, аммо у анча бардам
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |