www.ziyouz.com kutubxonasi
65
солиқларимиз ҳалол бўлмайди. Биз шаҳарни тарк этяпмиз. Сизлар эса, берган солиқларингизни
санаб олинглар, тўлиқ эканига ишончингиз комил бўлсин.
Қўмондоннинг сўзлари одамларни ҳайратга солди. Кечагина «оч араблар» дейилаётган
инсонларни бундай адолатли ишга ундаган янги динлари бўлса керак. Бугунгача ҳеч ерда
тўланган солиқ қайтариб берилмаган. Бу одамлар ҳатто шаҳарни ёқиб, вайрон қилиб чиқиб
кетсалар ҳам бўларди-ку!
Ҳақиқатан ҳам, мусулмонларнинг шаҳарликларга қилаётган муомаласи олқишга сазовор
эди.
Улардан бири:
—
Биз Химс аҳли сизлардан розимиз, амир. Жангда ғолиб чиқишингизни ва яна биз билан
бирга бўлишингизни истаймиз. Сизлар учун дуо қилиб турамиз. Ўрнингизда улар бўлганида бу
ерни ҳароб қилмасдан кетмасдилар, — деди.
Кейин пуллар қайтариб берилди. Мусулмонлар вақтни бой бермай, шаҳарни тарк этдилар.
Жангда яккаланиб қолган румликлар, ортиқча қаршилик кўрсатолмай, мағлуб бўлдилар.
Ғалабанинг тўртинчи куни Каъқа ҳам етиб келди. Ҳазрати Умар эса, Химсдан келаётган
хабарчини учратганида Жабияга етган эди. Хабарчи халифага румликлар устидан ғалаба
қозонилганини ва Қаъқанинг етиб келганини айтди. Буни эшитган Ҳазрати Умар у ерларга
бориш шарт эмаслигини тушуниб, ортга — Мадинага қайтди. Қайтаётганида хабарчидан мактуб
жўнатиб юборди. Унда ўлжага Қаъқа ва у билан келган тўрт минг кишининг шерик бўлиши
буюрилган эди. Ҳазрати Умар: «Аллоҳ Куфа халқини яхшилик билан мукофотласин. Ҳам
ўзларининг ҳам бошқа шаҳарларнинг ҳимоясига шошиладилар», деди.
Қаъқа яна Куфага қайтди. Асосий қўшин эса Химсга йўл олди. Химсликлар мусулмонларни
қандай қарши олишлари қизиқ эди. Лашкар шаҳарга яқинлашганда, химсликлар уларни кутиб
олиш учун тайёргарлик кўриб қўйишган экан. Юзларида табассум балқиб турар, кўзларида эса,
хурсандлик ва мамнунлик аломатлари зоҳир эди.
Ускўп (епископ) лашкарбоши ҳузурига келди.
—
Хуш келибсиз! Биз эски шартномага кўра, яна сизнинг ҳимоянгиз остида яшашга
розимиз, шунинг учун бу ерга йиғилдик. Мана бу кетаётганингизда қайтариб берган пуллар.
Қандоқ бўлса, шундай турибди.
Ҳар икки тараф хурсанд эди. Айни дамда Ислом адолати ва бу адолатнинг мусулмон
бўлмаган юртдаги меваларини кўриш мумкин эди.
Ўз ерларида ўзлари истагандек яшолмаётган Жазира халқи кутилмаганда Ислом
лашкарларига дуч келиб қолгандан кейин иш осон кўчмаслигини англаб етди ва сулҳга рози
бўлди. Шартномага кўра, сулҳга қўшилганларга уруш очилмасди. Шу тариқа Раққо ва Насибин
ўлкалари бир томчи қон тўкмасдан фатҳ этилиб, чегара Ҳарронгача етиб борди. Фақат Иёз ибн
Низоро ўғиллари сулҳга кўнмай, Рум тарафларга кўчиб кетди. Бундан хабар топган Ҳазрати
Умар Рум императорига мактуб йўллаб, шундай деди: «Араб қабиларидан бири Румга кўчиб
ўтибди, деб эшитдим. Уларни ортга қайтар, йўқса, юртимиздаги насронийларни ҳайдаб, сенинг
мамлакатингга кўчиб боришларига мажбур қиламан».
Иёз қабиласидан тўрт минг киши ватанига қайтиб кетди. Қолганлари қочди. Валид ибн Уқба
уларнинг Исломга киришидан бошқасини истамади. Ҳазрати Умар болаларни насроний қилиб
ўстирмаслик ва Исломни қабул қилганларга дахл этмаслик шарти билангина сулҳ тузишга
рухсат берди. Лекин Валиднинг қаттиққўллиги туфайли Тағлиб қабиласининг исён кўтариши
мумкинлигани ўйлаб, унинг ўрнига Фурот ибн Ҳайён билан Ҳинд ибн Амрни тайинлади. (Ибн
Асир, «Ал-комил».)
* * *
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |