Яшашга ўргатган китоб
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа
сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Ҳали ўқиш-ёзишни билмайдиган беш ёшлардаги гўдак эдим. Уйимиздаги китобларни
титкилай туриб, бирсуратга кўзим тушди. Унда елканлари шишган кема, кемада
узоқларга тикилаётган бола тасвирланган эди. Негадир бу сурат менга жуда ёқиб
қолди. Китобни қанча варақласам ҳам бошқа бунга ўхшаш сурат топмадим. Бу
китобни
жуда яхши кўриб қолдим. Уни яшириб қўйдим.
Мактабга чиқмасдан опа-акаларимнинг ёрдами билан ҳижжалаб ўқий бошладим.
Ўқишни тузуккина ўрганиб олганимда эса, эсимга яшириб қўйган китобим тушди.
Муқовасига “Мартин Иден” деб ёзилган бу китоб, бахтга қарши рус тилида эди. Энди
мен рус тилини ўрганишга тириша бошладим. Ҳатто рус тилидан туман
олимпиадасида ҳам қатнашдим. Оз бўлса ҳам рус тилини ўрганишимга
йиллар керак
бўлди. Яна ўша китобни излай бошладим, бироқ уни ҳеч қаердан тополмадим. Ўшанда
аламимдан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда.
Йиллар ўтиб, пойтахтга таҳсил учун келган пайтимда ногаҳон шу китоб қўлимга
тушди. Бироқ бу рус тилида эмас, ўзбек тилидаги “Мартин Иден” эди. Китоб мени ҳаёт,
дунё, орзу-армон, муҳаббат ҳақидаги тасаввурларимни бутунлай ўзгартириб юборди.
Ҳаёт асли фақат
курашдан иборатлиги, унда фақат кучлиларгина яшашга ҳақли
эканини тушунгандек бўлдим. Асли денгизчи бўлган Мартиннинг нурга интилиш,
қалбида туғилган орзуларни ниҳолдек парваришлаши, муҳаббатга етишиш илинжи,
келажакка ишонч йўлидаги собитқадамлигидан инсон асли қандай яшаши
кераклигини ҳис этдим. Кема палубасида юрганда денгиз кемани қандай чайқатса,
Мартинга ҳам ҳаёт шунчалик зарба берди.
Унинг кенг елкалари, қавариб кетган икки
ёнга осилиб турадиган қўллари, денгиз шамолларида қорайиб ёрилган юзини ёзувчи
тасвирлар экан, асли шу Мартин ҳаёт зарбаларидан шу кўйга тушган ўзимиз
эканимизни эслатмоқчи бўлади. Ҳар биримизга кўзгу тутади. Ҳафталаб туз тотмай,
оғир меҳнат қиладиган, шундай бўлса ҳам ҳали келиши номаълум бўлган келажакка
умид билан яшаётган Мартиндан ўрнак
олишимиз кераклигини айтиб, кўнгилга таскин
беради.
Ёзувчи Жек Лондон бир қарашда Мартин Иден тимсолида ўзини тасвирлайди. Ҳаёт
нақадар оғирлиги, меҳнат қаттиқлиги, ишонч поймол бўлиши, муҳаббат саробга
айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Инсон асли қадрлаши керак бўлган
туйғулар, муносабатлар жамиятдаги ноқисликлар сабаб оёқости бўлиши ҳеч гап
Яшашга ўргатган китоб
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
эмаслигини айтмоқчи бўлади. Ўқувчига буни уқтира олади ҳам.
Мартин Иден ёки ўзим ҳақимда ўйлаганимда ногаҳон Тоғай
Муроднинг бир асарида
келтирилган “Туғилдингми, энди яша. Тишингни тишингга қўйиб, чидаб-чидаб яша”,
деган сўзлари эсимга келади. Тоғай Муроднинг бу сўзларини Мартин Иденнинг ҳаёт
учун кураши тўлдиргандек бўлади. Назаримда, бу китоб ҳаёт зарбаларидан чарчаган,
ҳеч кими, таянчи, суянчи йўқ, келажакка умиди қолмаган, ҳеч нарсага ишонмай
қўйган, ҳаётни шунчаки ўтгувчи лаҳзалар деб қабул қилаётган
одамни яшашга
ўргатади. Асли ишонч ва орзу яшашимиз учун ёрдам беришини англатади ва
келажакка олға бошлайди.
Ҳа, “Мартин Иден” мени келажак учун курашга ўргатди. Қаерга бормай, уни излаш
баҳонасида ўнлаб китобларни назаримдан ўтказишга мажбур қилган мўъжиза бўлиб
қолди.
Гўзал МАТЁҚУБОВА
“Оила даврасида” газетасидан
олинди
.