Республика болалар кутубхонаси
Илмий-услубиёт ва мактаб ахборт-ресурс марказлари мутаҳассисларини малакасини ошириш бўлими
КОНСТИТУЦИЯ-АДОЛАТНИНГ БОШ МЕЗОНИ
(Конституциянинг қабул қилинган кунига бағишланган услубий тавсия)
Тошкент-2012
Бош қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул
қилиниши муҳим сиёсий, ҳуқуқий хужжат сифатида жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келганининг ўзига хос шаҳодатномаси бўлди.
Инсон ўз ҳаётини борлиққа, унинг қонунларига эътибор бермай ташкил эта олмайди. Шунинг учун ўзини кашф қилишда, ўрганишда, унинг хусусиятларини, меъёрини кенгроқ билишга интилади.
Конституция атамаси қадимда сиёсий тузум маъносини англатган. Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳусусияти, тараққиётнинг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақил юртнинг биринчи Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июнда бўлган иккинчи сессиясида мустақиллик деклорацияси қабул қилинди. Деклорацияда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1991 – йил 31 – августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Қонун қабул қилинди. Бунда Мустақиллик Декларацияси ва Баёнот асос бўлиб хизмат қилди. Ушбу қонун 17 моддадан иборат. Бу ҳужжатда Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида қўйган илк қадамларининг ҳуқуқий асоси яратилди. Ўз моҳиятига кўра уни Муваққат Кичик Конституция деб таърифлаш мумкин. Мазкур қонуннинг ютуғларидан бири биринчи марта Ўзбекистон Республикаси фуқоролиги жорий этилди.У шбу қонунда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллатидан қатъий назар бир ҳил фуқаролик ҳуқуқларига эгалиги ҳамда уларнинг Республика Конституцияси ва Қонунлари ҳимоясида бўлиши қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ,11-сессиясида (1992йил, 8-декабрь) хуқуқий ва аҳамиятга молик хужжат-Мустақиллик конституцияси қабул қилинди. У иқтисодиётда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва маънавий хаётда чуқур ислоҳатлар ўтказиш учун пухта худудий пойдевор яратди.
Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, худудий тафаккури ўз аксини топган.
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси жахон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуғларини тўла мужассам қилади. Ушбу Конституция инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни: инсоннинг яшаш, эркинлик ва шаҳсий дахлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларни ўз ичига олгандир.
Бизнинг Конституциямиз нафақат юридик ҳужжат, балки у миллий мафкурамизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий асосини ташкил этувчи умуминсоний ғояларга хизмат қилади.
Давлат ва жамият ривожланишининг муҳим йўналишларини ва уларнинг тузилишларини белгилаб берадиган, тартибга келтирадиган олий юридик ҳужжат конституциядир.
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳамда ривожланган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.
Ўзбекистон Конституцияси жаҳондаги йирик сиёсатшунослар-экспертлар томонидан халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган мукаммал ҳужжат сифатида тан олинган.
Халқ манфаатларини кафолатловчи Бош Қомусимиз бошқа янги мустақил давлатлар конституцияларидан тубдан фарқ қилиб, ўтиш давригагина мўлжалланмасдан, балки давлат ва жамият фаолиятининг барча йўналишларини белгилаб берувчи дасурий ҳужжат сифатида ҳам юксак эътиборга сазовардир.
Фаровон турмушимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида Конституциянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Конституциямизни нафақат тарифлаганда, балки қоидаларни моддама-модда рўёбга чиқариш асосида уни ҳаётимиз қомуси деб билишимиз ва қадрлашимиз катта аҳамиятни касб этади.
Конституциямизда халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат адолатли фуқаролик жамияти, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек орзу-ҳаваси ўзининг тўла ифодасини топган. Унда ҳаётимизнинг гарови бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бир – бирига уйғунлаштирилган. Энг муҳими, инсон ҳуқуқи, инсон эркинлиги мустаҳкам муҳрлаб қўйилган.
Конституциямизда энг олий қадрият сифатида асосий эътибор давлат ва ижтимоий тузумга эмас, балки инсон манфаатларига қаратилган. Унинг 13 моддасида ЎЗбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, деб белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинибгина қолмасдан, шу модданинг ўзида демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилишни ҳам мустаҳкамланган.
Асосий қонунда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мазмунини бевосита очиб берувчи 34 та модда мавжуд. Унинг муқаддимасидан тортиб, якунловчи қоидаларига қадар инсон тўғрисида, унинг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик ғоялари сингдирилган. Ҳар қандай давлат органининг, ҳар қандай мансабдор шахснинг фаолияти инсон манфаатларига бўйсундирилади.
Мустақиллик йилларида биз ҳалқимиз ва давлатимизнинг Конституцияси аҳамиятини аниқ тасаввур қилдик ва аввало нимадан воз кечиб, нималарни қўлга киритишимизни англаб етдик. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки шу билан бирга уни ҳимоя қилувчи қалқон жамиятимизнинг асосий хуқуқий пойдевори ҳисобланади. Энг муҳими конституция туфайли Ўзбекистон Республикаси янги демократик давлат сифатида дунё сиёсий харитасидан муносиб ўрин эгаллади.
Президентимиз Ислом Каримов конституциянинг моҳиятига таъриф берар экан, шундай деб таъкидлаб ўтган эди,-“Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир фуқаро, ҳеч бир одам ўз ижтимоий шахсий хаётини ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши конституциясиз тасаввур эта олмайди”.
Ўтган давр ичида Конституциямиз жиддий ҳаёт синовларидан ўтди. Ҳалқимиз хаётида бу муҳим хужжат асосида асрлар мобайнида юз бериши мумкин бўлган тенгсиз ўзгаришларни амалга оширди. Юртимиз шўролар давридан мерос бўлиб қолган чуқур иқтисодий таназзилдан қутилди, ўтказилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳатлар туфайли бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт қарор топиб бормоқда. Демократия тамойилларига асосланган миллий давлатчилик ва ҳуқуқ тизими шакллантирмоқда, ижтимоий-маданий соҳа барқарор ривожланиб, кишиларимизнинг маънавий қиёфаси янгиланмоқда, уларнинг онгига истиқлол ғояси тобора чуқурроқ сингиб бормоқда, мустақил ёш давлатимиз халқаро жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгалламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз манфаати йўлида хизмат қилади. Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида, чунки у ҳам инсон учун хизмат қилади.
Конституциянинг қабул қилинганлиги муносабати билан мактаб, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари ҳамда зиё масканлари бўлмиш кутубхоналарда ҳам Конституцияга бағишлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Республика кутубхоналарининг ва АРМларнинг вазифаси китобхонлар диққатини Конституциямизни ўрганишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишга, қонун-қоидаларга риоя қилишга ва унинг давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутишини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Бу ишда кутубхоналар ва АРМлар адабиётлар тарғиботининг китоб тақдимоти, илмий-амалий конференция , илмий-амалий семинар, савол-жавоб кечалари, давра суҳбати, билимдонлар беллашуви, мавзули ва мунозара кечалари, учрашув кечаси, китоб кўргазмаси, Конституция ҳақидаги нашрларнинг обзори сингари турли туман усулларидан фойдаланишлари мумкин.
Бундай тадбирлар туркумини ташкил этиш учун тарихшунослар, ҳуқуқшунослар, ҳокимият вакиллари, идора ходимлари, ҳуқуқий марказ ҳодимларини жалб қилиш мумкин.
“Сиз қонунни биласизми”? мавзуида
Do'stlaringiz bilan baham: |