Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
63
бўлинглар. 
Дарҳол чолнинг оғзига уришди: 
— 
Яхшиликча бу ердан кет. Бир чеккада турсанг, шу сенга яхшироқ. 
— 
Ўзи бирон нарсани билмасанг. Ҳарб ишини биладиганларга қўйиб бер. 
Мўйсафид индамади. Лекин охирги кунлардаги воқеалар унинг айтганлари тўғри 
чиқишидан дарак берарди. Жанг қилишни «яхши биладиган» инсонларнинг ичига ғулғула 
тушиб қолди ва мўйсафиднинг айтганлари тўғри эканини англашди. Энг мақбул йўл сулҳ тузиш 
эди. Ҳоким элчи орқали сулҳга рози эканини билдирди, мол-мулклар ва уйларга 
тегмасликларини илтимос қилди. 
Қуддусликлар билан имзолаган айни шартнома химсликлар билан ҳам имзоланди. Унга кўра 
бой ҳам, камбағал ҳам имкониятидан келиб чиқиб, ўлпон тўлайдиган, бундан ташқари, ердан 
олинадиган ҳосилга қараб солиқ олинадиган бўлди. Мусулмонлар эса шаҳарни ташқи 
ҳужумлардан ҳимоя қилишни, ичкарисида тинчлик-хотиржамлик ва хавфсизлик ишларини 
таъминлашни бўйинларига олдилар. 
Йиғилган ўлпон бешга бўлинди. Ибн Масъуд бу хушхабарни маълум қилиш ва ўлжанинг 
тегишли қисмини етказиш мақсадида Мадинага йўл олди. Кейин Иордания ва бошқа жойлар 
ҳам шу таҳлит забт этилди. 
Сурияга лашкар бош қўмондони сифатида жўнатилган Абу Убайда ибн Жарроҳни кўрганлар 
уни шу лавозим эгаси, деб ҳаёлларига ҳам келтирмасди. Яшайдиган уйи, киядиган кийими, 
қўлидаги қуроли ва миниб олган улови оддий одамникидан фарқ қилмасди. 
У кишига: 
— 
Сиз амирул мўминин тарафидан тайинланган волий ва лашкарбошисиз. Шунинг учун 
дурустроқ кийинсангиз бўларди, — дейишди. 
Шу пайтгача халқ волийларнинг қимматбаҳо, ипакдан тикилган жиякли кийимлар кийиб 
юришига кўникиб қолган эди. Ҳатто баъзилари миниб олган уловларининг ёпинчиқларини ҳам 
махсус буюртма асосида тиктирарди. Ана ўша ёпинчиқлар ҳам Абу Убайданинг кийимидан бир 
неча баробар киммат турарди. Агар у киши оддий халқ билан ёнма-ён турса, ким волий эканини 
ажратиб олиш мушкул эди. Шунга қарамай, Абу Убайда уларнинг гапларига унамади: 
— 
Мен Расулуллоҳ ҳаётлик чоғларида кийган кийимимни ўзгартирмоқчи эмасман. 
У киши ҳақида: «Бу одам уммати муҳаммадиянинг аминидир», дейишарди. Абу Убайда 
Парвардигорнинг «Энг яхши либос тақво либосидир», деган каломида айтилган маънавий либос 
соҳиби эдики, уни бутун дунё матоҳига алишмасди. У кишининг фикрлаш тарзи, муомаласи, 
инсонларга бўлган мухаббати, ҳақ ва адолатга содиқлиги, Аллоҳга ишончи, эътиқоди ва севгиси 
ўзгача қиёфада эди. Тушунганлар учун у кишининг эгнидаги жуббадан афзал кийим йўқ эди. 
* * * 
Холид ибн Валид Киннасрага йўл олди. Йўлда Минас бошчилигидаги лашкарга дуч келди. 
У Ҳираклдан кейин румликларнинг энг қудратли лашкарбошиси эди. Ходирда юз берган 
олишув Холид ибн Валиднинг Минасни ўлдириши билан тугади. Рум лашкари эса қочди. 
Одатдагидек, кўлга киритилган ўлжанинг бешдан бири Мадинага жўнатилди... 
Одамлар Ҳазрати Умарнинг шундай деганига гувоҳ бўлдилар: 
— 
Холид ўз куч-қуввати билан амирлик ва қўмондонлик даражасига эришди. Аллоҳ Абу 
Бакрни раҳмат қилсин, у инсонларни мендан яхши биларди. Мен Холидга бўлган ишончсизлик 
туфайли уни вазифасидан озод қилганим йўқ эди. Одамлар уни улуғлаб юборадилар, ғалабага 
етаклаган Аллоҳ бўлатуриб, Холид зафар қозонди, деб ўйлаб қоладилар, деб қўрқдим... 
Холид ибн Валид йўлда давом этиб, Киннасрага етиб келди ва шаҳарга элчи жўнатди. Элчи 
қалъа қўмондонига: 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish