Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
66
Ҳазрати Умар Саъд ибн Абу Ваққосга хат жўнатиб, Холид ибн Урфут ё Ҳошим ибн Утба 
ёки Утба ибн Ғазвондан бирини бош қилиб, Жазира ва бошқа ерларга юборишни буюрди. 
Ҳошим Саъднинг жияни эди, лекин қўмондон Иёз ибн Ғанам бўлди. Қўшин йўлга чиқди. 
Сафда Басра волийи Абу Мусо ва Саъд ибн Абу Ваққоснинг ўғли Умар ҳам бор эди. Умар бош 
қўмондоннинг ўғли эканига қарамай, оддий аскар эди. 
Саъд Ҳазрати Умарга ёзган жавоб хатида: «Амирул мўминин, Иёзни қўмондонликка 
интилгани учун энг охири тилга олган экансиз. Лекин мен уни бошлиқ қилиб тайинладим», деб 
ёзди. 
Иёз аввал Раҳога, кейин Ҳарронга етиб олди. Абу Мусони Насибинга жўнатди. Ўзи Дорсони 
забт этди. Кейинчалик Ислом давлати Иёзнинг саъй-ҳаракатлари билан Мардин, Битлис, 
Арзинжон ва уларнинг атрофлари эвазига кенгайди. Сўнгра Усмон ибн Абул Ос бошлиқ бир 
гуруҳ аскарларни Арманистонга йўллади. Икки ўртадаги тўқнашувдан кейин арманлар сулҳ 
тузишни таклиф қилишди. Усмон рози бўлди. Келишувга кўра ҳар оиладан йилига бир динор 
ўлпон олинадиган бўлди. (Ибн Касир, «Ал-бидоя») 
Арманлар билан бўлган жангда Сафвон ибн Муаттал шаҳид кетди. (Ибн Асир, «Ал-комил») 
Сафвоннинг мусулмонлар орасида ўзига яраша обрў-эътибори бор эди. Мурайси ғазотидан 
қайтишаётганда Оиша онамизни ухлаган ҳолда учратиб, одамларга етказган, натижада 
мунофиқларнинг гап-сўзига кишан бўлган эди. Нур сурасидаги 10-оят шу воқеага бағишланиб, 
Оиша онамизнинг ҳам, Сафвоннинг ҳам покизаликлари исботланди. Ачинарлиси, мунофиқлар 
уюштирган бу фитнага баъзи мусулмонлар ҳам қўшилиб қолди. Сафвон ўша куни жуда хунук 
туҳматга дучор бўлган. Лекин унинг иффат ва номусига Аллоҳнинг ўзи гувоҳлик берди. 
Шундай инсоннинг арман тупроғида шаҳид кетишини ким ҳам ўйлабди дейсиз? 
* * * 
Бир куни Холид ибн Валид ҳаммомга кирмоқчи бўлди. Озгина шароб олиб, унга туз кўшди. 
Кейин унга сув қўшиб, баданини ишқалаб ювди. 
Одамлар хабар топганидан кейин бу иш овоза бўлиб кетди, ҳатто Мадинага ҳам етиб борди. 
Ҳазрати Умар дарҳол мактуб ёзди: «Менга маълум бўлишича, баданингни шароб билан 
ювибсан. Аллоҳ шаробдан умуман фойдаланишни тақиқлаган. Сен ҳам бунга риоя қил!» 
Холид ҳам халифага жавоб хати ёзиб, шундай деди: «Шаробни туз қўшиб ўлдирдим. Ундан 
фойдаланганимда шароб бўлмай қолган эди. Бор-йўғи ювиниш учун сув эди, холос». 
Ҳазрати Умарга унинг жавоби ёқмади: «Ўзи Муғиранинг ўғиллари қўрс ва қўпол табиатли 
одамлардир. Аллоҳ бу табиатингизни ўзгартирмасдан ўлдирмасин», деб ёзиб юборди. (Ибн 
Асир, «Ал-комил») 
Ҳазрати Умарнинг ўзи ҳам қўпол эди. Мусулмонлар олдида қилган илк маърузаларида ҳам, 
мен қўпол одамман, деб бошлаб, мўминларга юмшоқроқ бўлишни сўраб дуо қилган эди. 
Холидга билдирилган тилаклари ҳам яхши эди. Лекин Холиднинг шароб ичмаслигини ҳам 
биларди. Зотан, айнан шу Сайфуллоҳ бир пайтлар одамлар шароб ичишига майллари кучайгани, 
унга берилаётган жазо енгиллиги, шунинг учун жазонинг кучайтирилишини тавсия қилган эди. 
Холид ибн Валид бир урушда Иёз ибн Ғанам билан қатнашиб, катта ўлжани кўлга киритди. 
Ўз ҳиссаси ҳам анчагина эди. Шундан бир қисмини одамларга ҳадя қилди. Улар орасида 
Ҳазрати Абу Бакрнинг куёви Ашъас ибн Қайс ҳам бор эди. Холид унга тўрт минг дирҳам берди. 
Орадан бир неча ой ўтди. Бир куни Абу Убайда пойтахтдан келган хатни ўқиётиб, бирдан 
ранги ўзгарди. Ўрнидан сакраб турди. Мактубда Ҳазрати Умар шундай ёзган эди: «Холиднинг 
салласини ечиб ол. Ашъасга берган пулни қаердан олганини айтмагунча берма. Пулни ўз 
молидан берганми ё ғаниматданми? Агар ғаниматдан берган бўлса, қилган хиёнатини ўз тили 
билан тан олган бўлади. Агар молидан берган бўлса, исрофгарчиликка йўл кўйган бўлади. Ҳар 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish