www.ziyouz.com kutubxonasi
68
* * *
Иёз ибн Ғанам Абу Убайданинг яқин қариндоши эди. Эришган муваффақиятлари ҳисобига
олиниб, Химс волийи этиб тайинланди.
Адолатнинг ажойиб намунаси
Мақсадга етишиш йўлида шошилинч ҳаракат қилган қўшин хатоликларга йўл қўйиши
мумкин. Ислом қўшини ҳам юришини давом эттираркан, экинзор узра ўтиб кетганини билмай
қолди.
Бир мўмин билиб туриб бошқасининг молини олмайди, зарар етказмайди. Кўли билан, тили
билан бировга озор бериш мўминнинг иши эмас. Лекин мусулмонлар ўзлари истамаган ҳолда
бировга зарар келтириб қўйган эдилар,
Экинзор эгаси ҳам, ҳа, майли, билмасдан содир бўлди, дея олмас эди. Зотан, тирикчилиги
шу далага боғлиқ одам бу воқеани шундай келдириши учун ўзига тўқ бўлиши керак эди.
Аксинча, ҳаққини талаб қилишга ҳаққи бор эди.
Дала эгаси Мадинага йўл олди. Шаҳарга етиб келгач, халифа ҳузурига кириб бўлган воқеани
айтиб берди. Уни диққат билан тинглаган Ҳазрати Умар, қўшин далангни атайин пайҳон
қилдими ёки жангга ўз вақтида етиб олмоқчимиди? деб сўраб ўтирмади. Сўраса ҳам бўларди.
Ахир, лашкар дала эгасининг ҳам тинчлигини таъминлади-ку.
—
Даладан қанча ҳосил олмоқчи эдинг?
—
Ўн минг дирҳамлик.
—
Унда биз ўша ўн минг дирҳамни тўлаб берамиз. Ҳазрати Умар шу заҳоти сўзининг
устидан чиқди. Дехқоннинг кўзларида акс этган ҳайрат туйғусидан ичидан нималар
кечаётганини фаҳмлаш мумкин эди. Бу билан ҳосилни йиғиб-териб олиш машаққатидан
қутилди, уни бозорга олиб боришга ҳам ҳожат қолмади. Йўлида олдини тўсиб, меҳнат қилмай
олган пулларни чиқар, дейдиган одам учрамаслигига ишониб, уйига отланди.
Бир пайтлар Румга қочиб, Ҳазрати Умарнинг аралашуви сабаб юртларига қайтган Тағлиб
қабиласи вакиллари халифа зиёратига келишди. Уларнинг мақсади ўзаро шартнома тузиш эди.
Дарвоқе, бу қабила ортга қайтгач, бош кўтармасинлар, деб, Валид ибн Утба уларнинг
волийларини алмаштирган ва қаттиқ туришни тайинлаган эди.
—
Бошқа мусулмонларга берилган ҳақ-ҳуқуқлар сизлардан мусулмон бўлганларга ҳам
берилади. Мусулмон бўлмаганлар жизя тўлашади. Уларни ҳимоямизга оламиз. Бошқа нарса
таклиф қилолмайман, — деди Ҳазрати Умар.
—
Сиз бизга яхши шароит яратиб бермас экансиз, шуни ёдда тутингки, чегарада
яшайдиганларимиз Рум ва бошқа давлатлар тарафга ўтиб кетиши мумкин. Биз эса, бундай
бўлишини истамаймиз, — деб олиб келган совға-саломларини ўртага қўйдилар. Лекин ҳадялар
рад этилди. Бир оз ўйлаб турган Ҳазрати Умар:
—
Мусулмон бера оладиган закот миқдорида ҳам жизя бера олмайсизларми? — деди. Бу
яхши таклиф эди.
—
Бунга қодирмиз.
—
Ҳа, яна бир шарт: янги туғилган болаларингизни насроний қилиб тарбияламайсизлар.
Тағлиб вакиллари бу таклифни қабул қилиб, изларига қайтишди.
Абу Марям Ҳанафий
Ҳазрати Умар Абу Марям Ҳанафийни ҳаяжон ичра, қўлларини кўксига қўйиб кутиб олди.
Унинг келишини, кўзига кўз уриштиришни жуда хоҳлаган эди. Бу инсон алпкелбат Умарнинг
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |