www.ziyouz.com kutubxonasi
70
титроқларига малҳам бўлолмасди. Бир йил муқаддам «Раббим, энди менга Умардан маош
олишни насиб этма», деб дуо қилган Зайнаб бинти Жаҳш ҳам юқорида зикр қилинган бахт
соҳибларидан бири эди.
Бу муҳтарама волидамиз қўл меҳнати ва пешона тери билан яшашга энг кўп эътибор
берарди. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига: «Қўли узунингиз менга энг аввал
қовушади» (Муслим, «Фалоилус-саҳоба» боби), деб марҳамат қилганларида, оналаримиз бир
чўп олиб, бирма-бир қўлларини ўлчаб чиққан эдилар. Ажал Зайнаб ибн Жаҳшга етгач, бу
муборак сўз «қўли мискинларга энг кўп чўзилган», деган маънода айтилгани маълум бўлди.
Ҳазрати Зайнаб бошқаларга яхшилик қилишни севарди. У зот кўнгли чўкканларни хурсанд
қилганида, қорни очларни тўйғазганида ўзини бахтли ҳис этарди. Шу билан бирга, энг
ҳайратланарлиси, қўшнилари оч ўтираркан, томоғидан бир луқма таом утмасди. Шунинг учун
бўлса керакки, Ҳазрати Оиша онамиз Ҳазрати Зайнаб ҳақларида: «Аллоҳга бўлган муҳаббат,
ростгўйлик, яхшиларга бўлган ҳурмат, омонатга риоят ва кўп садақа қилиш борасида ундан
яхшироқ аёлни учратмадим», деган эди. (Муслим, «Фалоилус-саҳоба» боби)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга завжа бўлганида ўттиз бир ёшда бўлса, вафот
этган куни элликни қоралаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Вадо ҳажига
бориб, шундан кейин Мадинадан чиқмади. Қуръонда Зайнаб онамизнинг Расулуллоҳга
никоҳлангани ҳақида оят ҳам бор. У кишининг асл исми «Барро» эди, кейинчалик Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Зайнаб» деб ўзгартирдилар. Бундан ташқари, Зайнаб онамиз
насаб жиҳатидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин қариндош эди: онаси Умайя
Омина онамизнинг сингиллари эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайнаб деган исмни жуда яхши кўрардилар.
Тўнғич қизларининг исми Зайнаб, Фотиманинг икки қизидан бирининг исми ҳам Зайнаб, ҳаёт
чоғларида вафот этган аёлларининг исми-да Зайнаб эди.
Зайнаб онамизнинг онаси Умайя Исломга кирган-кирмагани номаълум. Акаларидан бири
Убайдуллоҳ эса, бир пайтлар ҳақ динни излаб Мадинадан Шом тарафларга кетган, сўнг у ердан
насронийликни қабул қилиб қайтган. Кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳузурларида мусулмон бўлиб, бу динни маҳкам тутган. Ҳабашистонга ҳижрат қилганида, яна
насронийликка қайтиб, шу аҳволича ўлиб кетган.
Яна бир акаси Абдуллоҳ эса, Ухуд жангида шаҳид бўлган.
* * *
Зайнаб онамизнинг вафот этганини эшитган Ҳазрати Умар оналаримиз олдига келди:
—
Уммул мўмининни ким ювади?
—
Ўзимиз ювамиз.
Онамиз ювилиб кафанлангач, Ҳазрати Умар жаноза намозини ўқиди. Кейин қабр бошига
келгач, у кишининг амри билан қабр устига чойшаб тортилди.
Ҳазрати Умар Усомага қаради:
—
Қабрга туш!
Кейин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Жаҳш билан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Талҳани ҳам
қабрга туширди.
Ҳазрати Умар бекорга уч ўспиринни қабрга туширмаганди. Зайнаб онамиз Усомага ўгай
она, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Жаҳшга хола, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Талҳага яқин
қариндош эди. Лекин Зайнаб бинти Жаҳш қабр бошида турганларга, умуман, қиёматгача бўлган
мўминларга она эди. Йигитдар муборак жасадни оҳиста олиб, «Биз сизларни (ердан) яратдик.
яна унга қайтарурмиз ва (Қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз» (Тоҳа
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |