Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
72
— 
Мен бу пулни турли йилларда бўлиб-бўлиб олмоқчи эдим. Ҳаммасини бирданига 
ололмайман, — деди. 
Сийрин пулларни олиб, Умарнинг ҳузурига кетди. Бориб бўлган воқеани айтиб берди. 
Ҳазрати Умар индамай, бир бўлак қоғоз парчасига «қабул қил», деб ёзиб, Сийринга тутқазди-
да: 
— 
Анасга олиб бориб бер, — деди. 
Ҳазрати Анас бошқа эътироз билдира олмади. Сийрин қувончи ичига сиғмай ташқарига 
отилди. Озодликка чиққан қулга ҳамма нарса, ҳатто нафас олаётгани ҳаво ҳам ўзгача ҳузур 
бахш этарди. (Ибн Саъд, «Табақот») 
Бир оз муддатдан сўнг Сийрин уйланди. Ўғилларидан бири Муҳаммад ибн Сийрин ҳали 
тобеъинларнинг илм, амал ва ахлоқда пешқадамларидан бўлади. Хусусан, тушни таъбир 
қилишда у бутун Ислом дунёсида шуҳрат қозонади. 
* * * 
Абу Умайя Ҳазрати Умарнинг қули эди. Бир кун келиб: 
— 
Амирул мўминин, мен билан битим тузмайсизми? Озодликка чиқишни истайман,— деди. 
Ҳазрати Умар бу таклифдан хурсанд бўлди. Ахир қул ишлашни, меҳнат қилиб пул топишни 
ва, ниҳоят, қуллик деб аталмиш занжирдан халос бўлишини истаётган эди. 
— 
Қанча тўлай оласан, Абу Умайя?
— 
Юз уқия. 
— 
Бўпти, мен розиман. 
Ҳазрати Умар қулини яхши инсон, деб биларди. Қўлига қалам-қоғоз олиб, шартномани оққа 
туширди. Кейин тўланиши керак бўлган пулни таъкидлади. Лекин бир йўла ҳаммасини тўлаш 
шартлигини ҳам уқдириб ўтди ва: 
— 
Қани, ўтир-чи,— деди. 
Сўнг қизи — мўминлар онаси Ҳафсага хабарчи жўнатиб:; «Қулим билан битим боғладим. 
Унга ёрдам бермоқчи эдим лекин пулим йўқ. Пул топгунимча менга икки юз дирҳам бериб 
тур», деди. 
Пул келгач, Ҳазрати Умар уни қўлига олиб, «(Эй мўминлар) қўл остингиздаги қуллардан 
битим тузишни истайдиган кишилар бўлса, у ҳолда агар сизлар уларда яхшиликни (яъни, 
диёнат, иймонни) билсангизлар, улар билан битим тузинглар ва уларга Аллоҳнинг сизларга ато 
этган молидан ато этинглар» (Нур сураси, 33-оятдан), деган оятни ўқиди ва икки юз дирҳамни 
Абу Умайянинг қўлига тутқазди: 
— 
Ол, Аллоҳ бу молдан сенга барака ато қилсин. 
Абу Умайя ақл билан иш юритмоқчи бўлди: 
— 
Буни олинг-да, мўминлар амири, тўлашим керак бўлган пулга ҳисобланг. 
Ҳазрати Умар унамади, бориб бу пулга тижорат билан шуғулланишни буюрди. 
— 
Ироққа кетсам майлими, мўминлар амири! 
— 
Албатта, шартнома тузилгач, истаган ерингга боришинг мумкин. 
Халифа хузуридан чиққач, Абу Умайя бир нечта дўстлари билан учрашди. Улар ҳам битим 
тузган эдилар. 
— 
Умар билан гаплашсанг, Ироқдаги волийга мактуб ёзса, у ерда бизга яхшироқ муомала 
қилишарди. 
Абу Умайя хожасини яхши билгани учун дўстларининг таклифига кўнмади. Ҳазрати 
Умарнинг бундай қилмаслигига ишончи комил эди. Аммо дўстлари қистайвергач, кирди. Абу 
Умайянинг гапларини эшитган Ҳазрати Умар ғазабланди: 
— 
Бу гап қаёқдан чиқди? Сен у ердаги одамлардан устун бўлиб, уларга зулм қилинишини 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish