Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
75
Ҳазрати Умар бир кеча Мадина кўчаларини ёлғиз айланиб юрарди. У киши бундай 
айланишлар фойдасини биларди. Қанчадан-қанча дардини айтолмайдиган одамларни учратиб, 
хаёлга келмайдиган воқеаларга кўплаб гувоҳ бўлган эди. 
Ҳамма уйида дам олаётган бир пайтда, ухламай шаҳар айланиш осон иш эмас. Лекин бу йўл 
билан одамларнинг баъзи муаммоларини билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, қандайдир ёмон 
ишни режалаштирганлар ҳам «тунда халифа шаҳар айланади», деган ўйда ниятларидан 
қайтарди. 
Қулоққа чалинган аёл овози Ҳазрати Умарни ўзига тортди: «Тун ҳам келди. Осмонда 
юлдузлар сузар...» Аёл ёлғизликдан, эрининг жангга кетгани ва қайтмагани ҳақида шеър 
ўқирди: «Қанийди, менда кўз тақвосини берган Раббимдан қўрқув бўлмасайди, қанийди, 
инсонлар олдида суюқоёқ, беҳаё бўлиш андишаси бўлмасайди, қанийди, эримни 
севмасайдим...» Бу шеърни эшитиб, Ҳазрати Умар ўзини йўқотиб қўяй деди. Олдин одамнинг 
еб-ичиш, кийинишдан бошқа эҳтиёжлари ҳам борлигини Ҳазрати Умар бу тун шеър орқали 
янада яхшироқ англади. 
Одамлар ўз-ўзидан зинога қўл урмайдилар. Ҳамма ҳам бу хотинчалик эмас. Ким билади бу 
аёл яна қанча чидайди. 
Шуларни ўйлаб у киши эшик қоқди. Эшикни ёш аёл очди. 
— 
Мен амирул мўминин Умарман. Айтган шеърингни эшитдим. Нима муаммоинг бор? 

Нимаям бўларди. Эрим урушга кетган, бир неча ой бўлдики, ҳануз қайтмади. Аёлнинг ўз 
эрини соғиниши айб эмас-ку. 
— 
Қандайдир ёмон ишга қўл урмоқчимисан? 
— 
Аллоҳ сақласин, бунақа ниятим йўқ. 
— 
Озгина сабр қил. Ҳозироқ хабарчи жўнатаман, эринг тезда қайтади. 
Ҳазрати Умар аёлдан эрининг исми, қайси тарафга кетганини билиб олиб, изига қайтди. 
Тонг сахарда бомдод намозини ўқиб бўлгач, қизи — мўминлар онаси Ҳафсанинг уйига йўл 
олди. 
— 
Одамни ўйлантирадиган бир масала чиқиб келди. Буни ҳал қилишда сен менга ёрдам 
берсанг, мени хурсанд қиласан. 
— 
Нима экан у, отажон? 
Ҳазрати Умар тундаги воқеани айтиб берди, кейин: 
— 
Турмушли аёл эридан узоқлашса, қанча чидаши мумкин. 
Ҳазрати Ҳафса жавоб бермай, бошини эгди. Лекин Ҳазрати Умар бу ердан жавоб олиб 
чиқиши керак эди. 
— 
Аллоҳ ҳақ ва рост гапни айтишдан ҳаё қилмайди. Жавоб бер! 
Ҳафса онамиз бошини кўтармай, кўллари билан кўрсатди: «Тўрт ой». 
Керакли жавобни олгач, Ҳазрати Умар ўрнидан турди. Ўша куниёқ хабарчилардан 
қўмондонларга: «Ҳеч кимни тўрт ойдан ортиқ ушлаб турманглар, уйига рухсат бериб 
юборинглар», деган мазмунда хат жўнатди. Бояги аёлнинг эри ҳам рухсат олиб, уйига қайтди. 
(
Суютий, «Тарихул халифа») 
Саъд ибн Убода 
Саъд ибн Убода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин халифаликка 
интилиб, мақсадига эриша олмаган эди. Мадина аҳли Абу Бакрга байъат қилгач, у бош тортди. 
Кейинчалик жамоадан айрилиб, ўзича юрди. Ҳазрати Абу Бакр вафот этиб, Ҳазрати Умарга 
байъат қилишга тўғри келганда мол-мулкини болалари ўртада тақсимлади ва ўғли Қайсни 
оилага бошлиқ этиб тайинлаб, ўзи Мадинадан чиқиб кетди. 
Расули Акрамнинг нафаслари уфуриб турган бу муборак масжидни, бу қадрдон шаҳарни 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish