Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
83
— 
Шу сувни ичмасимдан олдин мени ўлдирмаслигингизга ишонсам бўладими? 
— 
Албатта, бемалол ичавер.
Хурмузон пиёладаги сувни ерга тўкиб ташлади. 
— 
Энди мени ўлдиролмайсиз, мўминлар амири.
Ҳазрати Умар бундан ғазабланди: 
— 
Сен сичқон-мушук ўйнаяпсан. Худо ҳаққи Исломни қабул қилмасанг, сен учун ўлимдан 
бошқа йўл йўқ. Бу хийлангни қабул қилмайман. 
Уйин ва найранг билан иш битмаслигига кўзи етгач, у шаҳодат калималарини айтди. 
Ҳазрати Умар энди одамларга қараб: 
— 
Эхтимол, мусулмонлар зиммийларга азият бераётгандирлар. Шунинг учун улар 
келишувни бузаётгандир? 
— 
Ундай эмас, мўминлар амири, биз адолатли иш юритяпмиз. Бу одамларга зарар 
етказилмайди 
Кейин Ахнаф ибн Қайс сўз олди: 
— 
Мўминлар амири, сиз бизга қўл остимиздаги ерларда айланиб юришимизни 
таъқиқладингиз. Ҳолбуки, Форс ҳукмдори ва бошлиқлари халқи билан биргаликда бизга қарши 
бош кўтармоқдалар ёки манови одамларга ўхшаб келишувни бузяптилар. Модомики, бир ерда 
икки ҳукмдор бор экан, бири иккинчисини суриб чиқармагунча урушаверади. Бизга уларнинг 
ерида юришга рухсат берилмагунча аҳвол шундайлигича қолаверади. Агар биз шундай йўл 
тутиб, уларнинг бошлиқларини йўқотсак, улар умидларини узадилар. 

Худо ҳаққи, тўғри гапирдинг. 
Ҳазрати Умар аввалги учрашувдагидек Ахнафни олкишлаб қўйди. 
Лашкар қўмондонларига юборилган номада Форс ерларида юришга рухсат берилди. (Ибн 
Асир, «Ал-комил»). 
Хайбар 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар фатҳ қилинганида у ердаги яҳудийларни 
чиқариб юбормоқчи бўлган эдилар, аммо улар: «Сизлар бу ерларнинг қадрига етмайсизлар. Биз 
экин экайлик-да, ҳосилини сизларга берайлик», дейишган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам уларнинг таклифини қабул қилганлар, лекин: «Истаган пайтимизда сизларни 
бу ердан чиқариб юборишимиз мумкин», деб айтганлар. Бу билан «Агар ўзингизни тутиб 
яшамасангиз, жазоингизни оласиз», демоқчи бўлганлар. 
Уша воқеадан икки йил ўтиб, Абдуллоҳ ибн Равоҳа келди ва ҳосилни иккига бўлди. 
— 
Бу сизга, мана буниси бизга. 
— 
Тўғри тақсимламадинг, Абдуллоҳ— дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 
— 
Унда ажратган қисмимизни биз олайлик, бизникини сиз олинг. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини эгиб, ўйланиб қолдилар. Бирон нарса 
демадилар. «Тўғри тақсимламадинг», деганлари ноўрин эди. Абдуллоҳ бошқа бир таклиф 
киритди: 
— 
Истасангиз, ҳосилнн аралаштириб бошқатдан тақсим қилинг. Танлаш эса, менга қолсин. 
— 
Сен адолат билан тақсимладинг. Таклифларинг ҳам адолатли. Еру кўк ҳам шу адолат 
билан туради, аслида, — дедилар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам. 
Аммо одамлар Абдуллоҳнинг адолат билан тақсим қилмаганини айтишди. Кейин 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишнинг осон тарафини кўрсатдилар: 
— 
Унда, бизникини сиз олинг, ўзингизникини бизга беринг. 
Яҳудийлар шошиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан Абдуллоҳга 
бўлган ишончларини билдириб қўйдилар. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish