www.ziyouz.com kutubxonasi
84
Абдуллоҳ ибн Равоҳа бу вазифани яна бир йил бажарди, кейинги йили Мутъа жангида
шаҳид бўлди. Унинг ўрнига Жаббор ибн Сахр тайинланди. Жаббор машҳур шоира Хансонинг
ўғли эди. Хансо шеъриятда бўлгани каби, иймон ва сабр йўлида ҳам яловбардорлардан эди. У
бир жангда тўрт нафар ўғлининг шаҳид бўлганини эшитиб ҳам ўзини йўқотмаган, иймонига
заррача путур етказмаган эди.
Жаббор вазифасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида қоилмақом
қилиб уддалади.
Бир куни уч-тўрт мусулмон яҳудийлардан хурмо олмоқчи бўлишди. Ишга киришганларида
ораларидаги Абдуллоҳ ибнн Сахл қандайдир иши борлигини айтиб, уларнинг олдидан кетди.
Лекин орадан бир неча соат ўтса-да, ортга кайтмади. Ҳамроҳлари ҳавотирланиб, уни қидира
бошладилар. У ер-бу ерни қараб, уни сув бўйидан топдилар. Абдуллоҳни кўриб пешоналаридан
совуқ тер чиқиб кетди: у ерда чўзилиб ётар, калласи кесилган, танаси жонсиз эди. Атрофда ҳеч
зот йўқ. Қидириб кўрдилар, лекин на билган ва на кўрган киши чиқди. Чорасиз қолиб,
Абдуллоҳни дафн этдилар.
Абдуллоҳнинг укаси Абдураҳмон ибн Сахл ёнига акасининг икки ўғли Мухаййиса ва
Ҳуваййисани олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига йўл олди. Кичик ўғил
жуда ғайратли эди, шунинг учун гапни биринчи бўлиб, у бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам гапни катталар бошлаши кераклигини айтганларидан кейин жим бўлди. Улар
бўлган воқеани айтиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан қотилни
топган-топмаганларини сўрадилар. «Билмаймиз», дейишди улар. Энди ўша пайт марҳум турган
жой атрофида бўлган эллик кишига қасам ичирибгина қотилни топиш мумкин эди, холос.
—
Биз Бани Исроилнинг қасамларига ишонмаймиз, эй Расулуллоҳ. Улар сизнинг ҳақ
пайғамбар эканингизни билатуриб, инкор қилмоқдалар, виждонлари қийналмайди. Энди ёлғон
қасам ичишдан ҳам қайтмайдилар.
Бу гапда жон бор эди. Агар қотилни билсалар, лекин гувоҳ, бўлмаса, ҳар бир кишига эллик
марта қасам ичирилади. қасамнинг элликта бўлишига сабаб, инсофли одам Аллоҳни гувоҳ
қилиб, кетма-кет бунча ёлғон қасам ичолмасди. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам Хайбар халқига хат ёзиб қотил ҳақида сўрадилар. Улар қотилни билмасликларини
айтиб, турли қасамлар ичиб ёзилган мактубни жўнатишди.
Абдуллоҳнинг яқинлари билдирган эътироз ҳақ бўлиб чиқди. Аллоҳнинг китоби Тавротни
таниб бўлмас даражада ўзлари истаган тарзда ўзгартирган ва Расулуллоҳга кўз кўриб қулоқ
эшитмаган бўхтон тошларини отган бу орсиз кимсалар бир жиноятчини яширишдан ҳам тоймас
эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳн ва саллам юкоридагидек жавоб олгач, Абдуллоҳнинг хун
баҳоси учун юзта туя бериб юбордилар. (Муслим, «Қасамлар» боби)
* * *
Хайбарликларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин ҳам бир неча
бор юқоридаги каби адолатли муомалалар қилинди. Лекин улар ҳеч қониқмасдилар. Тинч ва
хотиржам кун кечиришдан кўра, фитна-фасод чиқариб яшашни афзал кўрардилар.
Ҳазрати Умар даврларида уч киши Хайбарга келди. Улар Зубайр ибн Аввом, Миқдод ибн
Асвад ва Абдуллоҳ ибн Умар эдилар. Келишларидан мақсад ўзларига тегишли ердан хабар
олиш эди. Шунинг учун ҳар бири ўзининг боғига қараб йўл олди.
Ўша тун Абдуллоҳ ибн Умар қаттиқ чарчоқдан ширин уйқуга кетди. Қаттиқ уйқуда кимдир
ётган ўрни билан кўтарганини ҳам сезмади. Фақат бир неча қадамдан кейин ерга қулагандан
сўнг қаттиқ оғриқдан уйғониб кетди. Лекин энди кеч эди. Икки кўлида ҳам қаттиқ оғриқ сезди.
Бутун вужуди зирқираб оғрир эди. Атрофда ҳеч ким кўринмасди. Ҳар ҳолда уни ерга улоқтириб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |