Реферат мавзу: Абу Наср Форобийнинг фалсафий таълимоти Бажарди: З. Исақова



Download 349,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi349,8 Kb.
#63110
TuriРеферат
  1   2
Bog'liq
abu nasr forobijning falsafij talimoti



Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта
махсус таълим вазирлиги 
Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика 
Университети 
Фалсафа кафедраси 
 
 
 
РЕФЕРАТ 
 
Мавзу: Абу Наср Форобийнинг фалсафий таълимоти 
 
 
 
 
Бажарди: З.Исақова 
2-йил тадқиқотчиси 
Мутахасислик: Ўзбек тили 
Текширди__________________ 
 
 
 
Тошкент-2007 йил. 


РЕЖА: 
I.Кириш 
II.Абу Наср Форобий таълимотининг асосий негизлари. 
III. Форобий фалсафий таълимотининг асосий йўналишлари.
IV.Форобий таълимотининг ижтимоий-сиѐсий ва ахлоқий жиҳатлари. 
V.Хулоса 
VI.Форобий 
асарларида учрайдиган баъзи фалсафий истилоҳ 
(термин)лар изоҳи. 
VII.Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати. 


«Абу Наср Форобий мантиқ, мусиқа ва бу иккала
фандан ташқари яна бир қанча соҳаларга оид асарлар
муаллифи ҳамда у мусулмонларнинг энг йирик файла- 
суфларидан саналади.Ҳеч ким бу кишичалик илм-ан
даражасига эришолмаган». 
Ибн Халликон «Улуғлар вафотлари ва замон
ўғлонлари ҳақида хабарлар»

Абу Наср Форобий Ўрта Осиѐдан етишиб чиққан буюк фан 
арбобларидан саналади. Ўрта аср фан ва маданиятига улқан ҳисса қўшган 
буолим илм- маърифатнинг кўп соҳаларини эгаллаган ва ўзидан кейин 
салмоқли мерос қолдирган. Форобий риѐзиѐт ва фалакиѐт, табобат ва 
мусиқа, мантиқ ва фалсафа, тилшунослик ва адабиѐт соҳаларида қалам 
тебратган, бу соҳаларнинг ҳар бирида ажойиб асарлар яратган.
Форобий фалсафа тарихида йирик мантиқшунос, файласуф сифатида 
машҳурдир, унинг таржимаи ҳоли ҳақида тиббиѐт тарихига оид китоб ѐзган 
араб олими Ибн Аби Усайбиа (1203-1207) Форобий ҳақида бундай ѐзади: 
«Абу Наср Форобий бир қанча вақт Бағдодда яшади, кейин Шом (Сурия)га 
кўчиб келиб, умрининг охирига қадар шу ерда тўхтаб қолди. Раҳматлик 
етук файласуфлардан, фозил донишмандлардан эди, ҳикмат – фалсафага 
оид фанларни муқаммал биларди. Риѐзиѐт–математика, фалакиѐт–
астрономик илмларига моҳир, покиза, йирик аллома эди. Мол-дунѐ билан 
ҳеч иши йўқ эди, «ўлмас овқат»га чидаб яшайдиган серқаноат одам эди. 
Унинг феъл-атвори худди қадимги файласуф-ҳакимлар одобига ўхшарди. 
Абу Наср Форобий тиб илмидан ҳам дурустгина хабардор эди. Бу илмга 
оид назарияни яхши биларди. Аммо амалий тажриба қисмини унча чуқур 
билмасди». 
Ибн Аби Усайбианинг отаси кўз табиби бўлган эқан, ўғли ҳам 
бу касбни эгаллаб, кейин асар ѐзишга рағбат қилган, натижада тўрт юз 
табибнинг таржимаи ҳолини тўплаб асар ѐзганида улар ичида Шом (Сурия) 
табиби сифатида Форобий ҳам эслаб, у ҳақда ўзигача етиб келган 


маълумотларни бериб ўтган. 
Чиндан ҳам Форобийнинг тиббиѐтга оид «Гален (Жолинус) 
қарашларига қарши ѐзилган раддия китоби» ва бошқа асарлари ўша даврда
ушбу соҳанинг ривожланишига катта туртки бўлди. «Шу ўринда бир 
нарсага эътибор бермоқ керак. Жуда ѐшлигиданоқ мусулмон оламига 
машҳур файласуф, «Шайх-ур раис» («Олимлар бошлиғи») деб танилган, 
Ибн Сино фақат Форобий туфайлигина Арасту таълимотининг моҳиятини 
англаб етганини катта миннатдорчилик билан тан олади. Демак, бу соҳада 
Форобийни у ўзининг устози деб фахр билан тилга олади. Яна бир тарихий 
ҳақиқат ҳақида тўхталиб ўтмоқ зарур. Маълумки, илк Ўрта асрларда 
Европа мамлакатлари ҳақиқий Арасту таълимоти билан таниш 
бўлмаганлар. 
Илк 
ўрта 
асрларда 
Европада 
турли 
бир-бирига 
таълимотларнинг қоришмасидан иборат бўлган сохта аристотелизм бўлган. 
Европа Арастунинг ҳақиқий таълимоти билан фақат 12-асрнинг охири ва 
13-асрларда танишган.Бунда мусулмон файласуфларининг хизмати катта 
бўлган.Яъни Европа Арасту таълимоти билан, асосан, у ерда Аверроэс (ибн 
Рушд) номи билан машҳур бўлган, 12 асрда Испанияда яшаган араб 
файласуфи асарлари ѐрдамида танишган»
1
. 13 асрда Европанинг ҳамма 
олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитила бошланган 
«аверроизм» таълимоти номи Ибн Рушд таълимоти билан боғлиқ.
Форобий ҳам йирик файласуфлар асарларини қунт билан ўрганиб, 
уларни янги ғоялар билан бойитган. «Мусиқа ҳақида сўз»,«Физика
усуллари ҳақида китоб», «Фазилатли ҳулқлар», «Фозил шаҳар 
аҳолисининг фикрлари», «Жисмлар ва аккиденсияларнинг ибтидоси 
ҳақида», Аристотель «Метафизика» китобининг мақсади тўғрисида» ва 
бошқа Форобий асарлари 20-а.нинг 70—80-й.ларида Тошкент ва Олмаотада 
«Фалсафий рисолалар», «Мантиқий рисолалар», «Математик рисолалар», 
«Ижтимоий-ахлоқий рисолалар» «Тадқиқотлар ва таржималар» номлари 
1
Йўлдошев С., Қодиров М., Усмонов М. Аждодларимиз мероси – мафкурамиз гавҳари.–Т.:А.Қодирий, 
2001.–Б.96 


остида рус тилида нашр этилган. «Форобий илк ўрта асрда Шарқ 
Уйғониш даврида ижод этди. Бу давр ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ўсиши, ҳунармандчилиқ ирригация иншоотларининг юксалиши, янги 
шаҳарларнинг бунѐд этилиши, маданий ва маънавий ҳаѐтнинг равнақ 
топиши билан ажралиб туради. 9-10-асрларда ички ва ташқи савдо кучайди,
айниқса, Ҳиндистон, Хитой, Византия, Африка мамлакатлари билан алоқа 
йўлга қўйилди»
2
. Бу давр қарама-қаршилик ва адоватлардан холи эмас эди. 
Форобийнинг 
фалсафий 
қарашларида 
ўша 
даврнинг 
ютуқ 
ва 
камчиликлари ўз ифодасини топди. «Форобий фикрича, фанлар ва умуман 
билим борлиқдан келиб чиқиб, инсоннинг уларга бўлган эҳтиѐжининг ўсиб 
бориши ва борлиқни узоқ вақт ўрганиши жараѐнида муттасил ва изчил 
тўпланиб боради. Форобий системасида турли илмлар бир-бирини инкор ва 
истисно этмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва дунѐни билишга 
ҳамда бахт-саодатга эришишга хизмат қилувчи ягона ҳалқани ташкил 
ташкил этади»
3
Олимнинг илм-фан олдидаги хизматларидан бири унинг 
юнон мутафаккирлари асарларини шарҳлаганлигидадир. Аллома, энг аввало 
Арасту асарларига шарҳлар битган. Унинг фалсафий ғояларининг 
тарғиботчиси ва давомчиси сифатида танилган Форобий, шунингдек, 
Афлотун, Александр Афродизийский, Евклид, Птолемей, Порфирий 
асарларига ҳам шарҳлар ѐзган. Булардан ташқари, Гиппократ, Эпикур, 
Анаксагор, Диоген,Хрисипп, Аристипп, Суқрот, Зенон асарларидан 
хабардор бўлган ҳамда эпикурчилар, стойиклар, пифагорчилар, киниклар 
мактабларини яхши билган. Форобий илмларни қуйидагича таснифлайди:1) 
тил ҳақидаги илм (грамматика, орфография, шеърият, тўғри ѐзув ва 
бошқаларни ўз ичига олади); 2) мантиқ (8 бўлимдан иборат бўлиб, 
тушунча, муҳокама, хулоса, силлогистика, диалектика, софистика ва
бошқани ўз ичига олади); 3) математика (арифметика, геометрия, 
астрономия, механика, оптика, сайѐралар мусиқа ва оғирлик ҳақидаги
илмдан иборат); 4) табиий илмлар, илоҳий илмлар ѐки метафизика; 5) шаҳар 
2
Касымжанов А.Х. Абу наср ал-Фараби.–М., 1982.–С.6 
3
Хайруллаев М. Шарқнинг машҳур мутафаккири.–Т.:А.Қодирий, 1993.–Б.7 


ҳақидаги илм (сиѐсий илм, фиқҳ, педагогика, аҳлоқшунослик ва калом 
киради). 
Форобий 
фанларни 
таснифлашда 
борлиқ 
хусусиятларининг 
таҳлилидан ва уларнинг фанда акс этишидан келиб чиқади. Унинг таснифи, 
энг аввало, табиатни, тафаккур ва нутқни, тил ва мантиқни ўрганишга 
қаратилган эди. Форобийга кўра, илмларнинг таснифидан мақсад ҳакиқатни 
ўрганиш ва тасдиқлашдан, уни ѐлғондан фарқлашдан иборат. Олимнинг 
фикрича, фанлар ва умуман билимлар борлиқдан келиб чиқиб, борлиқни узоқ 
вақт ўрганиш асосида тўпланиб боради. Тўпланган илмлар бир-бирини 
инкор қилмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. 
Улар дунѐни идрок қилишда ва инсонларнинг бахт-саодатга эришишига 
қаратилгандир. 
Форобийнинт фанлар таснифида табиий ва ижтимоий фанлар ўз 
вазифасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, математика, 
табиатшунослик ва метафизика илмлари инсон ақл-заковатини бойитишга 
хизмат қилади, грамматика, шеърият ва мантиқ эса фанлардан тўғри 
фойдаланишни, билимларни бошқаларга тўғри тушунтириш, яъни ақлий 
тарбия учун хизмат қилади. Сиѐсат, ахлоқшунослик ва педагогикага оид 
билимлар кишиларнинг жамоага бирлашуви, ижтимоий ҳаѐтнинг қонун ва 
қоидаларини ўртагатади. Хуллас, Форобийнинг илмлар таснифи тўғрисидаги 
маълумоти ўрта асрда тўртала фанларнинг ривожида муҳим аҳамиятга эга 
бўлди, кейинги даврларда яшаган олимлар учун қўлланма вазифасини ўтади. 
Форобий фалсафаси қадимги юнон, хусусан, Аристотель таълимоти 
ҳамда ўз даври илмий ютуқлари таъсирида шаклланиб, ислом ва унинг 
теологияси – каломдан тубдан фарқ қилиб, прогрессив характерга эга бўлди. 
«Форобий фалсафасида олам ягона мавжудотдан иборат, аллоҳ ҳамма 
нарсанинг бошланғичи, барча вужудлар ундан эманация асосида келиб 
чиқади, материя ҳаммасининг якуни, ҳеч қачон йўқ бўлмайди, абадий, 
замонда чексиз,ўзгариб туради»
4
. Форобий фалсафаси пантеистик (грек. pan 
4
Философия луғати.–Т.:Ўзб., 1976.–Б.533 


– бариси ва theos – худо) бўлиб,материализм элементларига бойдир. 
Форобий исломдаги худонинг бирдан яратувчанлик фаолияти ҳақидаги 
ақидадан кескин фарқ қилароқ, оламнинг бирлиги, табиатнинг турли-
туманлиги ва ривожи ҳақидаги илғор фикрларни асослаш учун хизмат 
қилади.
Форобийнинг онтологик (грек. ontos – борлиқ, logos – таълимот) 
таълимоти мазмунида метафизикага – борлиқнинг ақл югиртириш йўли 
билан ялпи умумий таърифлари системасига тенг маънолидир. Мутафаккир 
борлиқ муаммосини «вужуди вожиб» ва «вужуди мумкин» таълимотидан келиб 
чиққан ҳолда тушунтиради. Унингча, «вужуди вожиб» барча мавжуд ѐки пайдо 
бўлиши мумкин бўлган нарса, жисм ва моддаларнинг биринчи сабабчисидир. 
Форобий худога биринчи сабаб, биринчи моҳият, деб таъриф беради. Худо 
биринчи сабаб сифатида бошқа сабаб ва кўрсаткичга муҳтож эмас. У яратади, 
лекин бошқа нарсалар томонидан яратилмайди. Аллоҳнинг зотига қарама-
қаршилик зиддият, нуқсонлар, беқарорлик ва бошқа жараѐнлар хос эмас. 
«Вужуди мумкин» эса барча яратилган, мавжуд бўлган ва яратилажак нарса ва 
ашѐларни англатади. Форобий табиат, ашѐ ва жисмлар шакллари муайян 
изчиллик ва зарурият бўйича юз берадиган тадрижий жараѐнлар асосида 
пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. Бутун мавжудотни сабаб-оқибат нуқтаи 
назаридан 6 даража (сабаб)га бўлади: худо — биринчи сабаб; иккинчи сабаб эса 
осмон жинслари, сўнг фаол, жон (ан-нафс), шакл (ас-суръат), модда ѐки 
ашѐлар (ал-модда). Худо— вожибул вужуд, яъни заруратий мавжудлик бўлса, 
қолганлари - вужуди мумкин, яъни имконий мавжуд нарсалардир. Булар 
бир-бири билан сабабий боғланган. Худо, яъни «вужуди вожиб» биринчи бўлиб 
ақлий фаолиятни яратади. Ақл эса ҳар бир сайѐрага хос ақлни яратади. Энг 
сўнгги самовий акт натижасида Ердаги ақл-руҳ ва барча моддий жисмлар, яъни 
4 унсурда: тупроқ, ҳаво, олов, сув пайдо бўлади. 4 унсурдан эса наботот олами, 
ҳайвонот олами, инсон зоти ва нотирик табиат вужудга келади. Органик 
оламга ўсимлик руҳи, ҳайвоний руҳ ва инсоний руҳ хосдир. Жисмларга 
харакат хос бўлиб, улар ўзаро бир-бири билан боғланган. Шундай қилиб, 
Форобийнинг 
борлиқ 
ҳақидаги 
таълимоти 
кейинги 
даврларда 


ҳурфикрликнинг кенг қулоч ѐзишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Ф о р о б и й н и н г г н о с е о л о г и к қарашлари, яъни билиш 
ҳакидаги таълимоти ижтимоий-фалсафий фан ривожи тарихида алоҳида 
ўринни эгаллайди. Олимнинг бу борадаги фикрлари унинг «Мантиқ тўғрисида 
рисолага муқаддима», «Мантиққа кириш», «Ақл тўғрисида», «Фалсафанинг 
маъноси ва келиб чиқиши» ва бошқа асарларида таҳлил этиб берилган. 
Myтафаккир инсон Ер юзидаги олий мавжудот эканлигини таъкидлаб, унинг 
қобилияти, теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш кучига катта 
баҳо беради. 
Форобий ўз асарларида билиш шакллари, инсоннинг руҳий ҳолати, жон ва 
тананинг ўзаро муносабати, мантиқий фикрлаш тўғрисидаги мулоҳазаларини 
билдиради. «Қачонки турли ақллар фикр-мулоҳаза, ўз-ўзини таҳлил этиш, 
тортишув, қарама-қариш томондан таҳлил эитшдан сўнг бирлашса, ўша 
онда улар чиқарган далилдан ишонарлироғи бўлмайди»
5
деб ҳисоблаган 
олимнинг айтишича, инсоннинг билиш, руҳни, қобилиятларини мия 
бошқаради, юрак эса барча аъзоларни ҳаѐт учун зарурий бўлган қон билан 
таъминловчи марказ вазифасини бажаради. Форобий «Илм ва санъатнинг 
фазилатлари ҳақида» китобида табиатни билишнинг чексизлигини, билим 
билмасликдан билишга, сабабиятни билишдан оқибатни билишга, аккиденция 
(ал-араз)дан субстанция (жавҳар)га қараб боришни уқтиради. Инсон воқеликни 
идрок сезги, хотира, тасаввурга, мантиқий тафаккурга, ақл, нутқ ва бошқа восита 
ҳамда усуллар орқали била олади. Олим ҳиссий ва ақлий билиш мавжудлигини, 
улар бир-биридан фарқ килишини ҳам айтиб ўтади. Ҳиссий билишда сезги 
аъзолари ѐрдамида ашѐлар, нарса ва ҳодисаларнинг муайян сифатлари билиб 
олинади. Шу билан бирга, сезги орқали нарса ва буюмларнинг муҳим бўлмаган 
томонлари хам идрок килинади. Ақл
 
орқали эса буюм сифатларини 
мавҳумлаштириш орқали унинг моҳияти ва умумий томонлари билинади. 
Форобий ақлни, бир томондан, руҳий қувват, яъни туғма, 2-томондан, 
таълим-тарбиянинг маҳсули эқанлигини таъкидлайди. У давлатни бошқаришда, 
қонунларга амал қилишда, кишилараро муносабатда, аҳлоқ ва ҳулк-одоб 
5
Ал-Фараби. Историко-философические тракты.–Алма-ата:Наука, 1985.–С.18 


қоидаларига риоя қилишда, таълим-тарбияда ақл ҳукмидан келиб чиққан ҳолда 
ҳаракат қилиш керак деб ҳисоблайди. Форобийнинг қимматли фикрларидан 
бири унинг дунѐвий руҳ ва дунѐвий акл, уларнинг барҳаѐтлиги ҳақидаги 
таълимотнинг талқинидир. Мутафаккирнинг назарида кишининг руҳи ва ақли 
ўлганидан кейин йўқ бўлиб кетмайди, балки дунѐвий руҳ ва aқл билан 
кўшилади. Демак одамнинг руҳи ва aқли абадийликка кетади. Лекин улар ҳеч 
вақт қайтиб келмайди ва намоѐн бўлмайди. Улар танани ташлаб кетгандан сўнг 
бир бутунликни ташкил этади, aқл ва руҳ яшаш давомида орттирган барча 
маънавий бойлик тўпланиб барҳаѐт дунѐвий руҳ ва ақлни ташкил этади. Му-
тафаккирнинг бу таълимотида дунѐнинг абадийлиги, инсон зотининг 
ўлмаслиги, инсон билимлари ва ақлининг узлуксизлиги, инсонияг 
маънавий маданиятининг тараққиѐти ҳақидаги пурмаъно ғоялар мавжуд. 
Унинг талқинида ақлий билиш коинот илми ѐрдамида ҳақиқий илмга 
айланади. Форобий билишнинг рационал усулини асослаган буюк 
мутафаккирдир. У фалсафий таракқиѐтда, кузатув, баҳс-мунозара, билиш 
усуллари, ҳиссий мушоҳада тўғрисида ўз даври учун эътиборга молик 
фикрларни илгари суради. 
Олим мантиқ илмига бағишланган бир неча рисолаларнинг муаллифидир. 
«Мантиқ илмига кириш», «Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима», 
«Шеърият санъати қонунлари ҳақида рисола». «Катагурийас» китоби ѐки 
«Категориялар», «Эйсагоге» китоби ѐки «Кириш» ва бошқа асарлар шулар 
жумласига киради. Форобий мантиқ илмининг моҳияти ва вазифаси ҳақида 
«Мантиқ тўғрисидаги рисолага муқаддима» асарида шундай дейди: «Бу шундай 
бир санъатки, у ҳар доим одам нотиқликда адашиб қоладиган бўлса, тўғри 
фикрлашга олиб келувчи ва ақл ѐрдамида бирор бир хулоса қилинадиган бўлса, 
хатоларнинг олдини олувчи нарсаларни ўз ичига олади. Унинг ақлга нисбатан 
муносабати грамматика санъатининг тилга нисбатан муносабати кабидир. 
Грамматика одамлар нутқини тўғрилагани қаби, у шунинг учун ҳам вужудга 
келган, мантиқ илми ҳам хато келиб чиқиши мумкин бўлган жойда тафаккурни 
тўғри йўлдан олиб бориш учун ақлни тўғрилаб ўргатади». 
Форобий мантиқ илмининг шакллари: тушунча, муҳокама, хулоса, исбот ва 


бошқани таҳлил қилади. У индукция, дедукция ва силлогизм (қиѐслаш) ҳақида 
батафсил маълумот беради. Олим ўзининг «Мантиқ илмига кириш» асарида эса 
ҳеч қандай далил-исботсиз билинадиган фикрларни 4га тақсимлайди: мақбулот 
(яъни мақбул бўлган фикрлар); машҳурот (яъни, машҳур бўлган); маҳсулот 
(яъни сезиш ва идрок натижасида бўлган); бошланғич маҳсулот (яъни билим-
тушунчалар). ФОРОБИЙ уларнинг ҳар би-рини муфассал тасвирлайди. Олим 
мантиқ илми ва унинг мақсад ҳамда вази-фалари, воқеликни билишдаги ўрнини 
аниқ кўрсатиб бера олган. Форобийнинг мантиқ илми ҳақидаги қарашлари ҳозир 
ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. Улар олий ўқув юртларида қўлланма 
вазифасини ўтамоқда. 
Форобий дунѐқарашида ижтимоий-сиѐсий ва ахлоқий фикрлар ҳам муҳим 
ўринни эгаллайди. Алломанинг «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Фозил 
шаҳар аҳолисининг фикрлари», «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида 
рисола», «Буюк кишиларнинг нақллари», «Мусиқа ҳақида катта китоб», 
«Фуқаролик сиѐсати» ва бошқа асарлари жамият ва уни бошқариш, ахлоқ-одоб 
ва таълим-тарбия масалаларига бағишланган. 
Форобий Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари файласуфлари орасида 
биринчи бўлиб бошқа жамиятнинг келиб чиқиши, унинг мақсад ва вазифалари 
ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Ўрта аср шароитида жамият табиий 
равишда келиб чиққанлигини, инсон фақат бошқалар ѐрдамида ҳаѐт 
қийинчиликларига қарши кураша олиши мумкинлигини асослаб берди. «Ҳар бир 
инсон, — дейди Форобий, — ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва 
олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарcaлapra муҳтож бўлади, у бир 
ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар 
жамоасига эҳтиѐж туғилади. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун 
ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш. ва етукликка эришув учун зарур бўлган 
нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсонлар кўпайдилар ва ернинг 
аҳоли яшайдитан қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга 
келди». Шаҳарлар, унинг фикрича, инсонларнинг жамоа бўлиб 
уюшишининг олий шакли бўлиб, унда инсоний баркамол бўлиб етишиши 
учун зарурий шароитлар бўлади. Форобий инсонлар табиий эҳтиѐж 


натижасида ўзаро бирлашиб, жамоани ташкил қилганлигини алоҳида 
таъкидлайди. 
Форобий улуғ гуманист, инсонпарвар файласуф сифатида инсон қадр-
қимматини камситувчи ва ўзга мамлакатларни босиб олишга асосланган 
жамиятга қарши чиқади. Мутафаккир одамларни тинч-тотув ва ўзаро 
ҳамкорликда яшашга, инсонпарвар бўлишга даъват этади. «Одамларга 
нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос инсонийликдир. Шунинг 
учун одамлар инсоният туркумига кирганликлари учун ўзаро тинчликда 
яшамоқлари лозим», — дейди мутафаккир. 
Форобийнинг эътиборга сазовор фикрларидан бири жамият тараққиѐтида 
географик муҳитнинг ўрни масаласидир. Унинг ўйлашича, кишиларнинг му-
айян ҳудудда яшаши уларнинг турмуши тарзи, урф-одатлари, ахлоқи, хулқ-
одобига таъсир кўртасатади, жамоага бирлашувига ѐрдам беради. У мукаммал 
жамият тўғрисидаги таълимотида одамларни тўртта гуруҳларга ажратади. 
Бунда у инсонларни қайси динга эътиқод қилишига, ирқига қараб эмас, 
балки ақлий қобилияти, билими, илм-фанга қизиқишини инобатга олади. 
Форобий илм-фан инсон камолотига, маърифатга хизмат қилиши лозим, 
деган фикр тарафдори эди. Олимнинг дунѐқараши диний хурафотдан холи 
бўлиб, дин эркинлигига асосланган. У ислом динига, Қуръонга катта ҳурмат 
билан қаради. Уни кишиларни хулқ-одобга ўртагатувчи манба деб билди. Айни 
вақтда ундан ўз ғаразли ва шахсий манфаатлари йўлида фойдаланувчи, 
жаҳолатга ундовчиларнинг фикрига қўшилмади. 
Форобий шаҳар-давлатларни фозил ва жоҳилга ажратади. Фозил шаҳар 
халқини бахт-саодатга элтиши, унинг бошлиғи эса адолатли, юксак аҳлоқли ва 
маърифатли, ўзида бутун ижобий хислатларни тўплаган бўлиши лозим. Лекин, 
шундай шаҳар ѐки мамлакатлар бўладики, уларнинг аҳолиси нафсга берилган, 
бутун фикри-зикри бойлик тўплаш бўлади. Форобий бундай шаҳарларни жоҳил 
шаҳарлар деб атайди. Жоҳил шаҳарларнинг бошлиқлари ҳам фақат бойлик 
тўплашга ружу қўйган бўлади. «Улардан чиққан раҳбар ҳам, — деб таъкидлайди 
аллома, — раҳбарликни мол-дунѐ кўпайтиришда деб билади. Шунинг учун 
ҳам улар эртаю-кеч мол-дунѐ тўплаш харакатида бўлади. Бундай раҳбарларнинг 


қўл остида бўлган шаҳар ҳақидa ҳар турдаги бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-
бирини кўролмаслик, бир-бирини талаш, душманлик низо-жанжаллар пайдо 
бўлади». Форобийнинг ѐзишича, ҳақикий бахтга эришиш учун ҳаракат қилувчи, 
ўзаро ѐрдам қилувчи

халқини бирлаштирган шаҳар — фозил шаҳар ҳисобланади. 
Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ѐрдам берган ва бирлашган кишилар фазилатли 
жамоа бўлади. Форобий фикрига кўра давлатни идора этувчи шахс ўзининг 
фазилат ва хулқ-одоби билан ажралиб туриши, хусусан у 6 та хислатни эгаллаган 
бўлиши; яъни адолатли ва доно бўлиши, бошқаларга ғамхўрлик қилиши, 
қонунларга тўла риоя этиши ва қонунларни ярата олиши, келгусини олдиндан 
кўра билиши керак. Форобийнинг талқинича, фозил шаҳарлар юқори 
маданиятли бўлади. Унда яшайдиган халқ ўзи истаган касб-ҳунарни эгаллайди. 
Бундай жамиятда тўла эркинлик ва тенг ҳуқуқлик ҳукм суради. Форобийнинг 
фозил жамоа ҳакидаги таълимоти унинг аҳлоқий камолот ва бахт-саодатга 
эришув ҳамда инсонпарварлик ғоялари билан чамбарчас боғлиқдир. У ўзининг 
ижтимоий-фалсафий, сиѐсий ва ахлоқий қарашлари марказига инсонни, унинг 
мақсад-муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув 
йўлларини кўртасатишни қўяди. 
АХЛОҚИЙ 
камолот деганда, хайр-эҳсонли ишлар, 
гўзал инсоний фазилатларни тушунади. 
АХЛОҚИЙ К
амолотга халақит берувчи 
салбий хислатларга дангасалик, бекорчилик, билимсизлик, онгсизлик, касб-
ҳунарсизликни киритади. Форобий ақл, илм ва маърифатни бахт-саодатга 
эришишнинг асосий воситаси деб билди. 
Форобий инсон фазилатларини туғма ва яшаш жараѐнида пайдо бўладиган 
фазилатларга бўлади. Олимнинг фикрича, туғма фазилатларга инсоннинг ўта 
ўткир зеҳнлилиги, бирор нарсани билишга ўта қобилиятсизлилиги киради. 
Лекин туғма фазилатлар хаѐтда қам учрайди. Асосий аҳлоқий фазилатларни 
одам яшаш давомида эгаллайди. Туғма фазилатли одамлар ҳам тарбияга 
муҳтож. Агар ундай одамни тарбиялаб иа тўғри йулга солиб турилмаса, унинг 
қобилияти тезда сўниб қолиши мумкин. Туғма қобилият ҳам нисбий 
тушунчадир. Баъзи кишилар туғма қобилиятини ишга солиб яхши натижага 
эришса, бошқалари ѐмон на-тижага эришиши мумкин. 
Форобий мусиқани инсон тарбиясига гаъсир қилувчи омиллардан бири 


деб билди. У мусиқани инсонга нафосат, эстетик завк бағишловчи, ҳис-
туйғулари ва ахлоқини тарбияловчи муҳим восита, деб ҳисоблайди. 
Мутафаккир «Мусиқа ҳақида катта китоб» номли кўп жилдли асарида мусиқа 
назарияси ва тарихи, мусиқа асбоблари, куйлар ва уларнинг ички тузилиши, 
товушлар, ритмлар, оҳанглар ҳақида маълумот берди; илми ийкр, илми 
таьлиф фанларига асос солди. Юқоридаги асарида ўтмишдаги мусиқашунос 
ва тадқиқотчилар мусиқа тараққиѐтига катта ҳисса кўшганлигини алоҳида 
қайд қилади. Шунингдеқ куйлар уйғунлиги, куй ижро этиш усуллари ҳакида 
сўз юритади. Ривоятларда келтирилишича, Форобий янги мусиқа асбоби 
яратган, куй басталаган, моҳир созанда сифатида ном чиқарган. 
Форобийнинг айтишича, мусиқий тасаввурлар инсон руҳининг энг нозик 
жойидан қайнаб чикиб, оҳанг ҳолида сезги қувватларига таъсир қилади. 
Форобийнинг дунѐқараши, унинг жамият ва ахлоқ тўғрисида яратган яхлит 
таълимоти илк ўрта асрлар ва кейинги даврларда ижтимоий-фалсафий, сиѐсий 
ва ахлоқий фикр ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг қарашлари Шарк 
мамлакатларига кенг ѐйилди. Ўрта аср мутафаккирлари Ибн Халликон, Ибн ал-
Кифтий, Ибн Аби Усабиъа, Байҳакий, Ибн Сино, Ибн Божа, Умар Ҳайѐм, 
Беруний, Ибн Рўшдий, Ибн Халдун ва бошқалар Форобийнинг таълимотини 
чуқур ўртаганиб, уни янги ғоялар билан бойитганлар. Буюк мутафаккир ва 
шоирлардан Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий, Жалолиддин Даваний 
Форобийнинг ижтимоий-фалсафий, сиѐсий ва ахлоқий таълимотидан баҳраманд 
бўлганлар. 
Форобий илгари сурган фикрлар 16—20-асрларда ҳам мусулмон 
мамлакатлари олимлари томонидан катта қизиқиш
билан ўрганилди. 
Мутафаккир қолдирган мерос фақат Шарқ мамлакатларида эмас, балки 
Европада ҳам тарқалди ва ижтимоий-фалсафий фикр тараққиѐтида сезиларли 
таъсир кўрсатди. 
Юқорида қайд этилганлардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкинки, фанда 
Арасту томонидан биринчи маротаба ўрганилган донишмандликб ҳикмат 
масаласиб яъни фалсафа ва ҳақиқатни тиклаш бўйича ўтказган тадқиқотларининг 


Форобий томонидан тушунтирилиб берилишиб изоҳ берилиши фалсафа фанинг 
туб моҳиятини англашга катта ѐрдам берди. Инсон ақл-заковатини бойитишда 
биринчи заруратга айланди, зеро инсон яратилишининг боиси ҳам шудир. 
Улардан энг фойдалилари инсон моҳиятининг шаклланишида ва инсоннинг энг 
юқори камолатни эгаллашида зарурдир. Шундай қилиб, фалсафа - ҳикмат 
имконият борича ҳақиқатга етишиш учун, албатта, зарурдир. 
Форобийнинг илмий меросини 
ўртаганиш 20-асрнинг 1-ярмидан 
бошланган. Европа олимлари Карра де Во, Р. Хортен, М. Ачонса, Д. М. Донлап, 
А. Штекл, Т. У. Буурта, М. Штреншнейдер, Г. Лей, Р. Хаммонд, Р. де Эрланжер, 
И. Гольдкиер, Г. Фармер, Н. Ришар ва бошқалар Форобийнинг илмий 
меросини ўртаганишга ўз ҳиссаларини қўщдилар. Рус олимлари А. Кримский, М. 
М. Филиппов, Т. И. Райнов, В. В. Бартольд, Е. Э. Бертельс, С. Н. Григорян, О. В. 
Трахтен-берг, А. В. Сагадеев, А. М. Жоҳид ва бошқалар Форобий асарларини 
тадқиқ этиш борасида кўп иш килдилар. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари 
олимлари Хусайний,Усмон Амин, М. Махди, Сайд Нафисий, Ражаби 
Табризий, Мехрдод, А. Атеш, Ойдин, Умар Фарруҳ, Саид ҳусайн Носир, 
Маҳмуд Аббос ва бошқалар Форобийнинг ҳаѐти ва ижоди билан 
қизиқдилар.Форбийнинг бой илмий меросини ўрганишда, айниқса, ўзбек 
олимларининг ҳиссаси катта бўлди. А. Саадий, Т. Н. Қори-Ниѐзий, И. М. 
Мўминов, В. И. Зоҳидов, М. К Орипов, Р. Носиров, X. Алиқулов, О. 
Файзуллаев, А. Қазибердов, А. Ирисов ва бошқалар алломанинг ҳаѐти, ижоди 
ва фалсафий қарашлари ҳақида илмий-тадқиқот олиб бордилар. М. М. 
Хайруллаев собиқ Шўролар даврида биринчи бўлиб И. М. Мўминов 
рах;барлигида 1966 йили Форобийнинг фалсафий мероси ҳамда дунѐқарашига 
бағишланган 
докторлик 
диссертациясини 
ҳимоя 
қилди 
ва
Ўзбекистонда форобийшуносликка асос солди. 
Республикамиз мустақилликка эришгач, қомусий олимнинг асарлари 
ўзбек тилида чоп этила бошлади, унинг бой мероси холисона, тарихийлик ва 
мантиқийлик тамойиллари асосида ѐритила бошланди Олий ўқув юртлари, 
мактаб ва кутубхоналар, кўчалар унинг номи билан аталди. 

Download 349,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish