Тиббий билимлар каторида тиббиёт тарихи фани алохида урин тутади



Download 32,37 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2022
Hajmi32,37 Kb.
#467269
  1   2
Bog'liq
tibbiyot tarixi


  1. Тиббий билимлар каторида тиббиёт тарихи фани алохида урин тутади. У тиббиётнинг тарихий ривожланиш йуллари ва унинг хозирги кунгача етган даражаси хакида умумлаштирувчи тушунча беради, тиббиётнинг тараккиёт конунларини очади ва шунга асосан унинг келгусидаги йуналишларини курсатиб беради. Тиббиёт тарихи XIX асрда олоҳида фан шаклини олади. Лекин тиббиётга оид асарлар анча илгари ёзила бошлаган. Масалан: «Гиппократ тўплами» «Қадимги тиббиёт ҳақида» асарларини Гиппократ ёзган.Тиббиётга оид асарлар Шарқ мамлакатларида Ўрта асрларда пайдо бўлган. Тиббиёт тарихи соҳасида баракали хизмат этган олимлардан: Абул Ҳасан ал-Байхақий, Ибн ал-Қифтий, Ибн ал-Усайбиа.

4. 1835 йилдан бошлаб, дорулфунунларда тиббиёт тарихи фани ўқитила бошлади. Шу муносабат билан тиббиёт тарихидан дарсликлар ва қўлланмалар чиқарилди.Н.Д.Лебедев, С.Г.Ковнер ва Л.З.Мороховец каби олимлар тиббиёт тарихидан дарсликлар ва қўлланмалар чиқардилар. Ўрта Осиёда дастлаб тиббиёт тарихидан маърузаларни бошқа соҳа мутахассислари ўқиганлар.М-н: Самарқанд тиббиёт олий билимгоҳида тиббиёт тарихидан гистология ва эмриология кафедрасининг мудири Г.М.Семенов ўқиган.1940 йилда эса бундай лекцияни биология кафедрасининг мудири П.М.Факторович ўқиган 1945-1950 йилларда В.И.Руднев дарс берган.
6. Хитойда табобат ва фалсафа илк даврларданок уйғунликда ривожланган, уларнинг тарихи милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига бориб тақалади.Асрлар синовидан ўтган тиббий анъна-ларга нафақат хитойликлар, балки хорижликларда ҳам қизиқиш катта. Хитойда игнатерапия, ингаляция, аромотерапия, бальнеотарепия каби усуллардан кенг фойдаланилади. Таъкидлаш керакки, аксар муолажа дастурларининг асосида тўғри овқатланиш ва парҳез ётади. Шунингдек, бутун дунёга машҳур қадимий гимнастика — цигун ҳам кенг оммалашган бўлиб, у саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.Хитойда кўплаб родонли булоқлар борки, уларда ревматизм, радикулит ва таянч-ҳаракат аппаратининг бошқа касалликларини муваффақиятли даволаш мумкин. Ҳар куни минглаб сайёҳлар айнан ана шу иссиқ булоқлар сари интилади
10. Vedalar (sanskritcha veda — bilim)— Hindiston yozma adabiyotining qad. yodgorligi. Mil. av. 2-ming yillikning oxiri — 1-ming yillikning boshida yaratilib, V. toʻplamlari deb nomlanadi. Bu madaniy yodgorlikdan bizgacha 4 ta kism (samhita): "Rigveda" (qasida, madhiya, duolar toʻplami), "Samaveda" (qoʻshiqlar toʻplami), Ayurveda yoki Yajurveda (qurbonlik qilish yoʻllari), Atharvaveda (sehrli duolar toʻplami) yetib kelgan. Veda adabiyoti bir necha ming yillar davomida shakllanib, qad. hindlar tarixidagi turli jamiyatlarning diniy-falsafiy, estetik taraqqiyot darajalarini ifodalaydi. V. ichida eng qad.si "Rigveda" hisoblanadi. U 10 kitob (mandala) dan iborat. Bunda tabiatdagi narsa va hodisalar (osmon oʻzgarishi, quyosh, yulduzlar, momaqaldiroq, shamol, yomgʻir, togʻlar, daryolar) ilohiy kuchlar sifatida gavdalantirilib, ular sharafiga qoʻshiqlar, madhiyalar toʻqilgan, ularga qurbonliklar keltirilgan. Insoniyat hayoti, uning baxt-saodati ana shu kuchlarga bogʻliq holda tasavvur qilingan, "Rigveda"ga koʻra, Indra — momaqaldiroq ilohi, Mitra — Quyosh tangrisi, Varuna — Osmon maʼbudi, Agni — Olov maʼbudi, Yama — ajal, oʻlim keltiruvchi, Sama — Oy maʼbudasi, Rita — Koinot tartibini anglatadi. "Rigveda" qoʻshiqlarini toʻplovchilar rishi (ilohiy qoʻshiqlarni toʻquvchi donishmand)lar deb atalgan. Beruniy "Hindiston" asarida yozishicha, inson boʻla turib, ilmlari sababli farishtalardan afzal va ortiq boʻlgan hikmatshunoslar rishilar, deb atalganlar. Shuning uchun farishtalar rishilardan foydalandilar, chunki rishilar bilim egasidirlar. Rishilardan yuksakda faqat Barohim turadi. "Rigveda" kitobida qad. dunyo falsafiy tafakkurining oʻziga xos badiiy ifodasi koʻrinadi. Unda qad. hindlar olam sirlari haqida fikr yuritadi. Mac, hech narsaga tayanmagan va yopishtirilmagan Quyosh nega qulab tushmaydi? Kechasi Quyosh qayoqqa ketadi, u qayerda? Shamol qayerda tugʻilib, qayerga boradi? Olamning asosini nima (yoki nimalar) tashkil etadi? V.da bu va b. koʻplab bunday muammolar koʻtarilgan. Sharq faylasuflari toʻrt unsur — suv, olov, havo, tuproqni barcha mavjudotlarning asosi deb bilganlar. Bu jihatdan Veda falsafasi Arastu zamonidagi, keyinroq Forobiy zamonidagi falsafiy tafakkurga taʼsir etgan. V. adabiyoti V.dan tashqari brahmanlar, aranyakalar va upanishadlardan iborat. Qad. Hindistonda varna (kasta)chilik jamiyati vujudga kelganida brahmanlar adabiyoti rivojlangan. Brahmanlarda samhitalardagi kohinlarning diniy marosimlari sharhlab beriladi.
18. Бизнинг эрамизгача қадимги Юнонистон тиббиёти тўғрисида ривоятлар ва поэмалар, бир қанча маданий бойликлар (фрески, мозаикалар, амфоралар, хайкаллар) шаклида шаклида етиб келган. Қадимги Юнонистонда барча соҳалар бўйича, жумладан табиблик бўйича ҳам Аполлонга сиғинганлар. Қадимги Юнонистон тиббиётининг тарихини ўрганишда - биз учун энг дастлабки манба Хомернинг (Гомер) “Илиада”поэмасидир. Бу асарда юнонларнинг Троян остоналаридаги жанг тафсилотлари ёритилган. Гомер бу урушда юнонлар армияси кисмларида табиблар хам катнашганини курсатиб утади. Хомернинг ёзишича, табиблар ярадорларга ва касал бўлиб колган аскарларга тиббий ёрдам берганлар, уларнинг танасидан ўқларни чикариб олганлар, жарохатларини боғлаганлар. Муаллифнинг ёзишига караб уша вактдаги юнонларнинг тиббиёти кандай даражада ривожланганлигини билиб олиш мумкин.
Троян уруши эрамиздан олдинги XII асрда (1193—1184 йиллар ) бўлиб утган эди, деб ёзилган. Демак, юнонларда эрамиздан олдинги XII асрдаёк харбий тиббиёт мавжуд бўлган.
Хомернинг «Илиада» асари билан бир мухим ривоят боглик. Бу поэмада баён этилишича, Троян угушида, кейинрок тиббиёт худоси деб ном олган табиб -Асклепий катнашган. Унинг Махаон ва Подалирий номли икки ўғли ва Хигиея хам Панакея исмли икки кизи бўлган. Булар хам табиб бўлганлар ва юнон аскарларини даволашда катнашганлар. Махаон жаррохлик килган. Подалирий эса терапевт (ички касалликларни даволовчи) бўлган.
Юнон тасвирий санъатида Асклепий илон уралиб олган таёкда (хассага) суяниб турган бакувват чол киши сифатида тасвир этилган. Унинг кизи Хигиея эса қулида илон уралиб олган кадах ушлаб турган гузал бир киз сифатида тасвирланади (7-расм). Илон уралиб олган кадах тиббиёт рамзи сифатида кабул килинган. Бунинг маъноси шуки, табиб илон каби доно ва аклли булиши керак (қадимги замон одамлари илонни жуда доно ва аклли хайвон деб билганлар).
Хигиея хар кандай касалликдан сакланиш йулларини билган, уни саломатлик худоси деб атаганлар. Шунинг учун касалликларнинг олдини олувчи усулларни урганувчи фанни хигиена (гигиена) деб атаганлар.
Панакея эса хар кандай касалликка хам даво бўладиган дори тайёрлаш усулни билган. Бу дорини панацея деб атаганлар. Хакикатда бундай дори булиши мумкин эмас. Пагацея сузи хозир рамзий маънода ишлатилади. Махаон хакида маълумот йук. Подалирийга келсак, ривоятларда ёзилишича, унинг барча келгуси авлодлари хам табиблик иши билан шугулланганлар.
20.
Download 32,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish