Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
92
— 
Қаерликсан? 
— 
Тоифликман. Сақиф қабиласининг табиби Ҳорис ибн Қалада оиласиданман. 
— 
Ия, Ҳорис ибн Қаладанинг Убайд деган ўғли бормиди? 
— 
Отам ҳам, онам ҳам Ҳориснинг хизматкорлари эди. 
Зиёд бу гапларни сўзларкан, қалбидаги алам ва оғриқлардан кўзларида ёш милтиллади. 
— 
Ҳозир гапирганларингни жамоат олдига чиқиб, минбарда ҳам айтиб бера оласанми? 
— 
Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг бандалари орасида кўрсам қалтирайдиганим ягона 
сиздирсиз. Бошқанинг олдида ҳайиқмайман, бунақа ҳурмат қилмайман ҳам. Сизнинг 
олдингизда гапириб бера олдимми, демак, уларга ҳам айтиб бера оламан. 
Шундан кейин Ҳазрати Умарнинг амри билан халқ масжидга тўпланди. Одамлар йиғилгач, 
халифа ўрнидан турди ва қисқа мавъиза қилиб, Зиёдни таклиф этди. Барчанинг нигоҳи унга 
қадалди. Ҳеч ким танимайдиган йигитча минбарга чиқиб, кўрганларини айта бошлади. У бир оз 
аввал халифа ҳузурида гапирганидан ҳам мазмунлироқ гапирар, одамлар бутун диққат-
эътиборларини унга жалб қилиб, завқ билан тинглар эдилар. У сўзини: «Бизни гапиртирган 
нарса жангчиларимизнинг қаҳрамонликларидир», дея тугатди. Ҳазрати Умар: 
— 
Бу йигит яхши нотик, экан, — деб хитоб қилди. («Тарихи Табарий»)
Зиёд ғалаба муждасини етказгани учун минг дирҳамлик мукофот олди ва Мадинани тарк 
этиб, бир неча ой бурун илк пойдевори қўйилган Басра томон йўл олди. Поччаси Утба ибн 
Ғазвон ҳам Басрага келиши керак эди. Зиёд Басранинг илк волийи бўлган поччасининг котиби 
сифатида расмий вазифага киришди. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг халифалик чоғида Баҳрайнга ибн Хазрамий волий эди. Ҳазрати Умар 
уни вазифасидан озод қилиб, ўрнига Қудома ибн Мазъунни тайинлади. Кейинчалик, Қудомани 
ҳам бўшатиб, яна Алони Баҳрайнга жўнатди. 
Ало билан Саъд ибн Абу Ваққос ўртасида бир воқеа бўлиб, ўзаро муносабатларига салбий 
таъсир қилган эди. Саъднинг Қодисиядага зафарли одими Ало ичида ҳасад ўтларини ёқди. Энди 
у ҳам ана шундай ғалабага эришмоғи лозим эди. Ало денгиздан сузиб ўтиб, форслар билан 
урушмоқчи бўлди. Унинг тахминича, Қодисияда яксон қилинган форсларнинг куч-қуввати 
тугаган бўлиши керак эди. Ало осонлик билан ғалаба қозонаман, деб ўйлаб, кемаларни 
ҳозирлашни буюрди. Лашкарини бир неча қисмга бўлиб, уларга Жоруд ибн Муалло, Саввор ибн 
Ҳаммом ва Хулайд ибн Мунзирийларни бошлиқ қилиб тайинлади. Қўшин кемада йўлга тушди. 
Ваҳоланки, Ҳазрати Умар Алони Баҳрайнга юбораркан, денгизга чиқишни ман қилган эди. 
Кемалар узоқ йўл босиб соҳилга яқинлашди. Истаҳ деган жойга чиқиб, ажамларни кўришди. 
Форслар кутмаган бўлишларига қарамай, Ҳирбиз исмли қўмондон қўл остига йиғилдилар. 
Мусулмонларнинг бир қисмигина қуруқликка чиқиб олган, қолганлари пешма-пеш кемаларда 
етиб келаётган эди. Форслар денгиз тарафга юриб, мусулмонларнинг орасини бўлиб 
ташладилар. Ўртада шиддатли жанг бўлди. Саввор билан Жоруд ўлдирилди. Форслар 
мағлубият аламини тотдилар. 
Ало сўнгра Басра тарафга юрмоқчи бўлди. Бироқ қирғоққа келганларида кемаларнинг кўпи 
чўктириб кетилганини кўрдилар. Шу сабаб, қуруқликдан йўлга чиқилди. 
* * * 
Ало ибн Хазрамийнинг денгизга чиққанини эшитиб, Ҳазрати Умар қаттиқ ғазабланди. 
Шахсан ўзи таъқиқлаган, бунинг устига хавфли ишга қўл уришдан мақсад нима эди? Шунча 
мусулмонни ўлим билан юзма-юз бўлишга мажбур қилиш учун жиддий сабаб керак эди. 
Халифа дарҳол Алога хат ёзиб: «Қўшининг билан Саъд ибн Абу Ваққоснинг ихтиёрига қўшил», 
деб фармон берди. Ҳолбуки, Алога ёқмаётган нарса ҳам шу эди. Аммо Ҳазрати Умарнинг 
гапини икки қилолмасди. Ҳазрати Умар Утба ибн Ғазвонга ҳам мактуб жўнатиб, Алонинг 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish