www.ziyouz.com kutubxonasi
94
Табарий»)
Энди Басрага волий тайинлаш керак эди. Ҳазрати Умар Муғийра ибн Шўъбани Утбанинг
ўрнига тайинлаш ҳақида мактуб ёзди. Утбанинг вазифасини вақтинча бажариб турган Муғийра
бу сафар расмий равишда волийликка киришди. Зиёд эса, котиблигича қолди.
* * *
Ҳазрати Умар Саъднинг олдидан келган хабарчига бошдан оёқ қараб чиқди:
—
Сенга нима бўлди? Рангинг ўзгариб кетибди.
—
Форс ҳавоси рангимизни ўзгартирди. Соғлиғимиз ҳам жойида эмас.
Жавоб Ҳазрати Умарни ўйлантириб қўйди. Ҳузайфа ибн Ямон ҳам мактубида шу ҳақда
ёзган эди. Ҳазрати Умар мактуб ёзиб, арабларнинг сиҳатига таъсир қилмайдиган, дарё бўлмаган
ерга кўчишни буюрди. Кўчадиган жойни танлаш Салмон Форсий билан Ҳузайфа ибн Ямонга
юклатилди.
Араблар туя ва қўйлар эмин-эркин юролмайдиган жойларда туролмасди. Чунки улар
чорвасиз яшолмасди.
Салмон Форсий билан Ҳузайфа икки тарафга йўлга чиқди. Ҳузайфа Фуротнинг ғарбий
сохилидан кетди. У ҳозирги Куфа шаҳри жойлашган ерга келгунича ўзига ёқадиган ер кўрмади.
Фуротнинг шарқига йўл олган Салмон ҳам кўнглига ўтирадиган жой топмади.
Ниҳоят, у ҳам Хузайфа турган жойга етиб келди. Улар тўхтаган ер чивинсиз, қум-тупроғи
қизғиш, серсув жой эди. Бу жой икковларига ҳам хуш келди. Шукронасига намоз ўқиб олдилар.
Танлаган жойлари хайрли бўлишини тилаб дуо қилдилар. Кейин Мадоинга келиб, Саъдга
қарорларини маълум қилдилар. Саъд эса, Мадоинни Қаъқа билан Абдуллоҳ ибн Мўътамга
қолдириб, қурилажак шаҳарга танланган жойни кўздан кечириш учун ўша ерга кетди.
Ҳижратнинг 17 йили муҳаррам ойи эди. Қодисия жангидан эндигина бир йилу икки ой ўтганди.
Ҳазрати Умар халифаликларига уч йилу саккиз ой тўлганда янги шаҳарнинг пойдевори
қурилди. Ер тупроғининг рангидан келиб чиқиб, шаҳарга «Куфа» деган ном берилди. («Тарихи
Табарий»)
* * *
Ҳазрати Умар Басра ҳам, Куфа ҳам қурилаётган пайтида қамиш ва шунга ўхшаш хом
ашёлардан фойдаланишга рухсат берди. Чунки бу кўз-кўз этмай, дунёга меҳр қўймай яшаш
учун шундай қилиш керак эди. Бошқа бир ривоятга кўра, улар халифадан қамишдан
фойдаланишга рухсат сўраганлар, Ҳазрати Умар эса унинг нималигини сўраб билиб, майли
деган. («Тарихи Табарий»)
Хуллас, уйлар қамишдан қурилди. Бироқ орадан тўққиз ойлар чамаси ўтар-ўтмас, шаҳарда
ёнғин чиқди. Олов шамол ёрдамида тезда тарқалди. Қамишдан қурилган биноларга ёнғин бир
зумда урилди. Кўз очиб юмгунча, кулга айланган Куфани шаҳар аҳолиси фақатгина узоқдан
кузатиб турди. Одамлар кўзидан оққан ёшлар шамолни тўхтатолмас, ёнғинни ўчиролмас эди.
Вазиятдан огоҳ бўлган Ҳазрати Умар ғишт ишлатишни тавсия қилди. Лекин уч хонадан кўп
ва жуда баланд қилиб уй қуриш тақиқланди. («Тарихи Табарий»)
Шаҳарни таъмирлаш Абу Ҳайёж ибн Моликка топширилди. У аввал масжид қурдирди.
Кейин билаги кучли бир камончи чақарилиб, масжид жойлашган ердан туриб, тўрт тарафга ўқ
отишга буюрилди. Камончи ўқларни отгач, улар тушган ерлар белгилаб олинди. Ўқ учган
жойгача очиқ қолдирилиб, барча бинолар шу чизиқ бўйлаб барпо этилди. Катта кўчалар қирқ,
оддий кўчалар йигирма, оралиқ кўчалар етти аршин қилиб белгиланди. Маҳаллалар ўртасидаги
кўчалар эса, олтмиш аршин кенгликда бўлиши белгиланди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |