Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
91
ўша филнинг оёқлари остида қолиб кетган эди. Сафиядан ташқари, Абу Убайднинг Мухтор 
деган ўғли ҳам бор эди. Мухтор кейинчалик Карбалодаги воқеалар учун қасос олишни эълон 
қилган ва ҳақиқатдан ҳам, Ҳазрати Ҳусайнни шаҳид қилган, уни тутиб берган одамларнинг 
биронтаси унинг қиличидан омон қолмаган эди. Бундан ташқари, Мухтор кейинроқ мусулмонга 
ярашмайдиган даъволар билан чиқиб, охиратини барбод қилди. Бу ҳақда бир оздан кейин 
тўхталамиз. 
* * * 
Мадоиндан қочган бир қанча форс аскарлари Миҳрон қўл остига тўпланиб, Жалула деган 
жойга келишди. Улар: «Арабларга қарши охирги марта омадимизни синаб кўрайлик. Ғолиб 
чиқсак, мақсадимизга етамиз, йўқса, биз вазифамизни бажарган бўламиз», дедилар. 
Улар Жалуланинг атрофига хандақ ковладилар ва уни сим тўрлар билан ўраб чиқдилар. Бу 
билан турган жойларининг хавфсизлигини таъминлаган бўлдилар. Форсларнинг Жалулага 
тўпланганидан хабар топган Саъд ибн Абу Ваққос вазиятдан дарҳол Ҳазрати Умарни бохабар 
этди. Ҳазрати Умар уларга қарши Ҳошим ибн Утба бошчилигида ўн икки минг кишилик қўшин 
жўнатишни ва лашкарнинг олдинги сафларига Қаъқа ибн Амр билан унинг йигитларини 
жойлаштиришни буюрди. 
Буйруққа биноан қўшин йўлга чиқди. Мусулмонлар Жалулага етиб келгач, шаҳарни қамал 
қилишди. Саксон кун давом этган қамал давомида ичкаридагилар истаган пайтда ташқарига 
чиқиб, жанг қилиб, қайта кириб кетарди. Жангларнинг барчасида мусулмонларнинг қўли 
баланд келди. Лекин бу жанглар қаттиқ бўлганини айтиш жоиз. Бир куни жанг мобайнида 
кучли шамол турди. Одамлар қалъа томон от сурдилар, уларнинг баъзилари ҳандаққа қулади. 
Энди уларни қутқариш учун сим-тўрларни узиб ташлаш керак эди. Шундай қилинди ҳам. Шу 
пайт Қаъқа бир суворийга етиб олди ва унга: «Эй мусулмонлар! Лашкарбошингиз ҳандаққа 
тушиб кетди, уни кутқаринг», деб бақиришни амр этди. 
У бақираётганда Қаъқа хандаққа тушди. Унинг овозини эшитганлар қўмондонларини 
қутқариш учун хандаққа ёпирилдилар. Хандақда эса, чинданам Қаъқани тутиб олишган эди. 
Мусулмонлар ёпирилиб келди. Унг-сўлдан қилинаётган ҳужумларга дош беролмаган форслар 
қўмондонни ташлаб қочишди. Мусулмонлар учун ҳозирланган тўрларга ўзлари тушишди. 
Ҳижратнинг 16 йили зулқаъда ойида Жалуладаги жанг ғалаба билан якунланди. Бу хабарни 
алам билан кутиб олган Яздажирд Ҳулвонни тарк этиб, Рай шаҳрига қараб қочди. Қаъқа бир 
неча аскар билан Ҳулвонга келиб, у ерни ҳам қўлга киритди. Бу воқеа ҳам зулқаъда ойида содир 
бўлди. Мадоин жанги билан Жалула фатҳи орасида тўққиз ойлик фарқ бор эди. Тарихи 
Табарий») 
* * * 
Жалуладан олинган ўлжа Мадинага келтирилди. Ўлжани олиб келган ўспирин Ҳазрати 
Умарнинг ҳузурига кирди. Йигитча баланд бўйли, қирмизи юзли, бир кўзига оқ тушган 16—17 
ёшлар атрофида эди. Ҳазрати Умар унга ўтиришга жой кўрсатди. 
— 
Қандай хабарлар бор? 
Йигитча жанг тафсилотларини айта кетди. Ҳазрати Умарнинг нигоҳларида ўзгариш сезилди. 
Гўё қандайдир ўспирин эмас, ҳаётини адабиётга бахш этган адиб сўйлаёттандек эди. Халифа 
унинг сўзларини маст бўлган кўйи тинглай бошладн. 
Йигит гапини тугатгач, Ҳазрати Умар: 
— 
Исминг нима? — деб сўради. 
— 
Зиёд ибн Убайд. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish