www.ziyouz.com kutubxonasi
90
Суроқага юзланди:
—
Бошқаларга ҳам шунча мол бермагунча, сенга буларни беролмайман. Қани, энди еч!
Суроқа эгнидаги кийимларни ечди. Ҳазрати Умар кўкка қараб:
—
Раббим, Сен дунё зийнатини суюкли Пайғамбарингга бермадинг. Ҳолбуки, у Сенга
мендан севимлироқ эди. Уни Абу Бакрдан ҳам узоқ тутдинг, у ҳам Сенга мендан кўра азизроқ
эди. Энди буларни менга бердинг. Менга бериб, имтиҳон қилаётирсан, менга тузоқ
ташлаётирсан, деб ўйламайман, бундай ҳаёлга боришдан Ўзингдан паноҳ тилайман, — деди.
Ҳазрати Умарнинг овозидаги салобат ва ихлосдан атрофдагиларнинг қалблари титраб,
кўзларига ёш келди. Кейин у киши Абдураҳмон ибн Авфга ўгирилди:
—
Оқшомгача ҳаммасини тарқатиб юбор. (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)
Ҳазрати Умар йиғилганларнинг юзларидаги мамнунлик ифодасини кўриб давом этди:
—
Ҳаётларини хавф остига қўйиб, буларни қўлга киритганлар ишончли ва мақтовга лойиқ
инсонлардир. («Тарихи Табарий»)
Ўлжа тарқатилди. Ўртада фақат каттакон гилам қолди. У пайтлар «тарихий аҳамиятга эга
буюм сифатида сақлаш» деган тушунча йўқ эди. Ўша даврда, айниқса, арабларда бундай
тушунчанинг бўлиши ҳам мумкин эмасди. Гилам Ҳазрати Алининг таклифига биноан,
бўлакларга бўлиниб, тарқатилди. («Тарихи Табарий»)
* * *
Араблар шу кунгача маълум бир йил ҳисобини ишлатмасди. Фақат баъзи муҳим воқеалар
билан сана белгиланарди.
Масалан, фил йилидан уч йил аввал, тўрт ой кейин, деган каби. Лекин бу етарли эмасди.
Чунки Ҳабашистонга ҳижрат, Бадр жанги, Мурайсеъ жанги каби воқеаларнинг қай бири аввал,
қай бири кейин содир бўлганини айтиш анча қийин эди.
Бир кун Ҳазрати Умарнинг қўлига дия тўлангани ҳақида қоғоз келиб, унда: «Шаввол
ойида», деб ёзилган эди. Лекин қайси йилнинг шаввол ойи экани маълум эмасди. Ҳазрати Умар:
—
Биз шу кунларда қайси йилнинг шавволи эканини билолмасак, кейинги йилларда аҳвол
янада чигаллашади, — деди.
Сўнг одамларни тўплаб, фикрларини баён қилди. Йиғилганлар халифанинг таклифини
маъқулладилар. Шу тариқа бутун Ислом оламида жорий этилажак йил ҳисобини белгилашга
қарор қилинди. Йиғилганлардан ҳар ким ўзича таклиф айтди. Охирида Ҳазрати Али:
«
Расулуллоҳ ширк ва куфр ерини ташлаб, иймон шаҳрига кўчиб ўтганларидан бошлаб йил
ҳисоблаш керак», деди. Бу таклиф барчага маъқул бўлди. Ҳеч ким менинг таклифим яхшироқ
демади. Бу қарор ҳижратнинг 16 йили рабиул аввал ойида қабул қилинди. Йил боши қилиб
арабларнинг истеъмолидаги муҳаррам ойи белгиланди. («Тарихи Табарий»)
Аммо халқ бир мунча вақт, Ярмук воқеасидан икки йил кейин, Қодисиядан уч ой бурун, деб
аввалгидек санани ўзи истагича ишлатаверди. Белгиланган йил ҳисоби эса, расмий
ҳужжатлардагина қўлланилар эди.
Ҳазрати Умар йил ва ой-кунлар борасидаги ноаниқликларга чек кўйиб, Ислом оламида янги
тақвимни жорий қилди.
* * *
Ҳижрий 16 йилда Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни Абу Убайднинг қизи Сафияга
уйлантирди. («Тарихи Табарий»)
Абу Убайд Форсга юборилган илк қўшиннинг қўмондони эди. Ўзи Тоифда яшайдиган
Сақиф қабиласидан. Моҳир қўмондон бир жангда филнинг хартумини кесиб ташлаган, аммо
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |