Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
98
шубҳа йўқ. Аммо бошқа тарафдан тўрт гувоҳ бўлиш шарти ҳам бор. 
Ҳазрати Умарга кечиришини сўраб ёлвораётган ошиқ-маъшуқлар осонликча қутулиб 
кетмасликларини билсалар-да, чиқмаган жондан умид дея, ялинавердилар. 
— 
Менга бошқа бунақа ғайри шаръий иш қилмасликка сўз бера оласизларми? 
— 
Берамиз, мўминлар амири! 
Улар ёлғон гапираётган эдилар. Зеро, уларни бу ишга ундаган сабаб бартараф бўлмагунча, 
бу ерда бўлмаса, Ҳазрати Умар билмайдиган бошқа жойда истаганларини қилишлари мумкин 
эди. Севишганларни бу ишдан қайтара оладиган нарса Аллоҳдан қўрқув эди. Ўша қўрқувгина 
уларни гуноҳдан қайтара оларди. 
— 
Яна бир марта ушлаб олсам, ўзингиздан кўринг! 
— 
Аллоҳ рози бўлсин, мўминлар амири! 
Ошиқ-маъшуклар дуо қила-қила кетдилар. 
* * * 
Ҳазрати Умар туни билан шу ҳақда ўйлаб чиқди. Қайси тарафдан қаралса ҳам, зино ифлос 
иш эди. Балки ўшалар оилали одамлардир. Агар шундай бўлса, иккови ҳам оилалари 
пойдеворига дарз кетказадиган ишга қўл уришган. Оилали бўлмаган тақдирда ҳам эртага 
ҳароми бола дунёга келади. Шунда бир ҳақиқат юзага чиқди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам шаҳрида бўлса ҳам, истак шаръий йўл билан қондирилмайдиган бўлса, ношаръий йўл 
ила амалга оширилади. 
Воқеадан қаттиқ таъсирланган Ҳазрати Умар эртасига бомдод намоздан кейин жамоатга 
тунги таассуротларини айтиб берди: 
— 
Мен ўша ифлос иш содир бўлганига шубҳам йўқ. Ҳукм чиқарувчи сифатида уларга жазо 
беришга ҳаққим борми? 
— 
Сиз амирул мўмининсиз. Дин аҳкомларини жорий қилиш сизнинг ваколатингиз. Юз 
берган ношаръий ишга жазо бериш ҳам сизнинг измингизда. Уларга жазо беришингиз мумкин, 
— 
дейишди саҳобалар. Шунда Ҳазрати Али гап бошлади: 
— 
Гувоҳлар тўртта бўлмаса, уларни жазолашга ҳаққингиз йўқ. Бундай шароитда уларга 
жазо тайинласангиз, Қуръон ҳукмларига бўйсунмаганингиз учун сизга ҳам жазо бериш керак 
бўлади. 
Ҳазрати Умар бир оз кутиб, яна ўша саволни ўртага ташлади. Бу сафар ҳам юқоридаги 
гаплар такрорланди. Ҳазрати Умар Ҳазрати Алининг фикрини афзал топди. Аслида Ҳазрати 
Умарнинг ўша аёл ва эркакни жазолашга ҳаққи бор эди. Лекин бу ҳолатда ҳукм чиқарувчи 
шахсий фикри билан чегараланишига замин яратиб берган бўларди. Бу ҳол эса, келажакда 
олдини олиб бўлмайдиган адолатсиз ишларга йўл очиши, қанчадан-қанча бемаъни қарорларни 
юзага келтириши, қанчадан-қанча инсонларни азобга қўйиши мумкин эди. Чунки ҳукм чиқариш 
ваколати берилган кимса пора олиши ва ўзи истаган эркак-аёлнигина жазолаши мумкин эди. 
Ўша дам ҳаромдан қочиш учун озгина ҳалолдан воз кечадиган ҳукм чиқарувчиларнинг 
бўлмаслиги ким кафолат бера олади? 
* * * 
Талҳа ибн Убайдуллоҳ кечқурун уйига қайтаётган эди. Маҳаллалардан бирида эшик очилиб, 
ичкаридан новча одам чиқиб келди. Уй Ҳазрати Умарники эмаслиги кундек равшан эди. Ундай 
бўлса, халифа тунда бу уйда нима қилиб юрибди? Талҳа кўрмаганга олиб, тез-тез юриб кетди. 
Унинг фикру зикри ўша уйда бўлди. Ҳатто эрталаб ўрнидан турганда ҳам ўша манзара кўз 
ўнгидан кетмасди. «Бунинг тагига етмасам бўлмайди». 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish