www.ziyouz.com kutubxonasi
100
Ейишга бошқа нарса олиб кел.
Ҳазрати Умарга яна суви қочган нон ва зайтун мойи келтирилди. Нонни олиб, уни эзғилади
ва устига озгина зайтундан қўшди.
Ҳазрати Умар емишни қўлида ушлаб бир неча сония ўйланиб қолди, сўнг яна:
—
Йарфа, — деди.
—
Лаббай, мўминлар амири!
—
Манави емишни Самғ оиласига олиб бор. Уч кундан бери уларнинг олдиларига
киролмадим, ҳойнаҳой, ейишга нарсалари қолмаган.
Йарфа ликобни олиб чиқиб кетди.
Ҳазрати Умар эртанги рўзани ҳам сахарликсиз тутадиган бўлди, ҳолбуки, бу таом бугунги
рўзаларини очиш учун келтирилган эди. (Ибн Саъд, "Табақот")
Ҳазрати Умар хуфтонни ўқиб бўлиб, хонасига кириб кетар, соатлаб намоз ўқир эди. Йиғлаб
туриб гоҳ-гоҳ «Аллоҳим, уммати Муҳаммадни менинг қўл остимда ҳалок қилма», деб дуо
қиларди. (Ибн Саъд, "Табақот")
Ўша кунлари айланишга миниб чиққан оти йўлда бўшанди. Ҳазрати Умар ҳайвон ахлатида
арпа доналарини кўриб қолиб, ғалати бўлиб кетди.
«
Кизиқ, одамлар очликдан ўляпти, бу ҳайвон эеа, арпа ейди. Йўқ, одамлар ҳаётга қайтиб,
ўзларига келмагунича сени минмайман». Шундай деб йўлида давом этди. (Ибн Саъд,
"
Табақот")
Бир кун олдига қўйилган таомни бадавий билан бирга едн. Таом ҳар доимгидек зайтун мойи
ва қотган нон эди. Бадавий мойга нонни кўпроқ ботириб олишга ҳаракат қиларди.
—
Мой ўзи озроқ, — деди халифа.
—
Мўминлар амири, анчадан бери мой нималигини билмайман.
Бадавийнинг жавоби Ҳазрати Умарга қаттиқ таъсир қилди.
Шу кундан эътиборан, нонга қўшиб ейиладиган озгина мой ҳам дастурхонга қўйилмайдиган
бўлди. Ҳазрати Умар баъзан қоринлари ғулдураб қолганда, уни уриб:
—
Одамлар яна ҳаётга қайтгунларига қадар сенга бошқа овқат йўқ. Бекорга шовқин
солаверма,— деб қўярди. (Ибн Саъд, "Табақот")
* * *
Бир куни Ҳазрати Умарни икки елкасига иккита халта ортиб олган ҳолда кўришди.
Халталарга ун солинган эди. Қўлидаги кўзада ёғ. Қўли эса, ёнида борарди. Уларни танимаган
одам Ҳазрати Умарни Асламнинг нарсаларини олиб кетаётган хизматкор деб ўйларди.
—
Қаерлардан келяпсан, Абу Ҳурайра?
—
Бир жойдан.
—
Мен билан юр!
Абу Ҳурайра ҳам уларга кўшилди ва юкни бўлишиб олди. Сирор деган жойга етиб
келганида, йигирматача тикланган чодирга кўзлари тушди. Чодирдагиларга яқинлашиб, салом
беришди.
—
Нега буёққа келдинглар?
—
Очлик олиб келди бизни.
Кейин одамлар ўлган ҳайвон терисини пишириб, суякларни қайнатиб, ивитиб
ейишаётганини айтиб беришди.
Ҳазрати Умар ридоларини ечиб, уларга овқат пиширишга киришди ва аёлларга:
—
Сув илимасидан унни солманглар. Кейин оз-оздан қўшинглар ва капгир билан
аралаштиринглар. Шунақа қилмасангиз, ун тўппа бўлиб қолади, — деди.
Ҳазрати Умар уларни тўйдириб бўлгач, Асламга етарлича туя келтиришни буюрди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |