www.ziyouz.com kutubxonasi
108
Бир куни Ҳазрати Умар Шурайҳга мактуб ёзди: «Ҳал қилаётган бирон масаланг борасида,
аввало, Аллоҳнинг китобига мурожаат қил, ҳукмни ундан ол. Мабодо, ундан алоқадор ҳукмни
топмасанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқарган ҳукмларга қара. Ундан ҳам топа
олмасанг, солиҳ инсонлар ва одил имомларнинг фатволари орасидан қидир. Улардан ҳам
фойдалана олмасанг, ихтиёр ўзингда. Истасанг, мен билан кенгаш. Менинг фикримча, бундай
ишларни мен билан бамаслаҳат қилганинг маъқул. Саломлар бўлсин сенга, Шурайҳ”. (Ибн
Ҳажар, "Ал-исоба")
* * *
Кунларнинг бирида Убай ибн Каъб билан Ҳазрати Умар ораларида тушунмовчилик келиб
чиқди. Улар қозига боришга қарор қилишди. Ҳоким (ҳукм чиқарувчи) Зайд ибн Собит Ҳазрати
Умарга нисбатан ҳурмат кўрсатиб:
—
Келинг, мўминлар амири, — деб юборди.
Ҳазрати Умар муомаладан ранжиди.
—
Бундай муомала ён босишга ва кейинчалик адолатдан четланишга олиб боради. Мен бу
ерда Умар ибн Ҳаттобман, — деди.
Ҳеч ким бу маҳкамага бой бериш учун келмайди. Даъвони ютиб чиқиш одамга қувонч
бағишлайди. Ҳатто қозини ўз тарафига оғдириб олиш учун жаҳонда қанчадан-қанча чўнтаклар
кўриб, қанчадан-қанча поралар берилган. Ҳозир эса, даъвогар ўзига қилинаётган муомаладан
истиҳола қилиб, икки тарафга ҳам тенг муносабатда бўлишни талаб этяпти.
Масала баён қилинди. Даъвогар Убай ибн Каъб Ҳазрати Умарни айблаб, ўзининг ҳақлигини
исботлашга тиришди.
Зайд унга:
—
Ўзингнинг ҳақлигингга далил келтир, — деди. Лекин Убай етарли далил келтиролмаса-
да, бўш келмай:
—
Унда Умар менинг ноҳақлигимга қасам ичсин, — деди.
Аслида бу гапни қози айтиши керак эди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«
Даъвогар далил келтириши керак. Даъвогар далил келтиролмаса, инкор қилувчи қасам ичиб
ўзини оқлайди», деган эдилар.
Убайнинг бу таклифи Зайдга ёқмади. Халифага — Ҳазрати Умардек инсонга қарши бундай
гапни қабул қилишга виждони йўл қўймади. Динда одоб деган нарса ҳам бор. Ҳазрати Умардек
одам қандай шароитда бўлмасин, бировнинг ҳаққига тажовуз қилишлари мумкин эмасди.
Анчадан бери танийдигани у зот ҳақни эгасига қайтариш учун бутун умрини сарфлаб, адолатни
маҳкам ушлаш учун ҳар қандай жонфидоликларга тайёр эди. Энди Ҳазрати Умарга бундай
муомала қилиш тўғри эмасди. Зайд Убайга юзланди:
—
Амирул мўмининга қарши бунақа таклиф киритма.
Ҳазрати Умар:
—
Сенинг олдингда халифа билан оддий одам бир хил ҳуқуқка эга бўлмагунича ва тенг
кўрилмагунича тўғри ҳукм чиқаролмайсан, — деди (Ибн Қаййум Жавзиййа, "Иъламул
Муваққинй").
Бундан кейин маҳкамада нималар содир бўлгани бизга номаълум. Фақат Ҳазрати Умарнинг
ўзини бундай тутишини шундай изоҳлаш мумкин: буюк ва одил халифа даъво билан чиқишдан
кўра, муҳокама (ҳукм чиқиш жараёни) адолат билан бўлишини кўпроқ истарди.
* * *
.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |