www.ziyouz.com kutubxonasi
105
—
Расулуллоҳ мен буларнинг ҳар бирини иккита озғин эвазига олдим, — деганидан сўнг, у
зот:
—
У ҳолда зарари йўқ — деб хурсанд бўлган эдилар.
Расулуллоҳнинг закот йиғаётганда мол эгаларининг манфаатларига бу қадар эътиборли
бўлишлари саҳобийларда қуйидаги фикрнинг туғилишига сабаб бўлди: «Закот олаётганда
ҳаддидан ошган ва мол эгасининг энг қимматли молини олган инсон закотга тўсиқ бўлган билан
баробардир». ("Китобул хараж")
* * *
Шом, Куфа ва Басрадан энг ишончли одамлар сифатида чақирилган вакиллар халифанинг
ўгитларини қулоқларига қуйиб олиб, Мадинадан чиқдилар. Шаҳарларига етиб келгач, волийлар
уларга ёрдамчи берди ва Усмон ибн Ҳунайф билан Ҳузайфа ибн Ямон белгилаб кетган
солиқларни йиғиб олишди. Тўпланган пуллар дарҳол Мадинага жўнатилди. Ҳазрати Умар яна
Куфа ва Басрадан ўн киши чақиртирди. Ҳар икки шаҳардан иккитадан тўрт киши халифа
ҳузурига кириб чиқди.
Ҳазрати Умар:
—
Закот ва зиммийлардан олинаётган бошқа солиқларда адолатсизликка йўл
қўйилмаяптими? Бу ҳақда нима дейсиз? — деб сўради.
Бу саволни беришдан мақсад олдиндан белгиланган миқдордан ортиқ олинмаяптими, солиқ
тўлаётганлар молларининг энг яхшисини беришга мажбур қилинмаяптими, шуларни билиш
эди. Савол ортида «Билмасдан ҳам хато қилиб қўйманг. Давлатни ўйланг. Амирул мўминин
ҳақида нотўғри фикр уйғотадиган гапларни гапирманг», деган ният йўқ эди.
У зотнинг нияти зулм ёки ноҳақликка йўл қўйилган бўлса, адолат қилиб, ҳақни эгасига
қайтариш эди. Ҳазрати Умар уларнинг ростгўй бўлишлари ва бўлаётган воқеаларни
аслидагидек етказишларини талаб қилди.
—
Йўқ мўминлар амири, адолатсизлик бўляпти, дея олмаймиз.
Ҳазрати Умар аввал илк тўрт киши билан суҳ6атлашиб, кейин бошқаларни чақирди. Уларга
ҳам юқоридаги саволларни берди. Қолганлар ҳам шерикларининг гапини такрорлади. Шу
тариқа халифа келганларнинг барчаси билан шу мавзуда суҳбатлашиб чиқди. Бу мисли
кўрилмаган воқеа эди. Давлат раҳбари воқеалар ривожини шахсан кузатиб, ўз халқи олдида
ҳисобот берар эди. Ўз навбатида, бу ҳол халқнинг ҳам давлатга бўлган ишончини орттирарди.
Ҳазрати Умар бир куни семиз, катта елинли қўйни кўриб қолди.
—
Бу ҳам закотга олиндими?
—
Қўй эгаси уни ўзи рози бўлиб бермаган бўлса керак. Одатардан молларини тортиб
олманг,— деди.
* * *
Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бўлган одам келди. Уст-бошидан унинг
мусулмон эмаслиги кўриниб турарди. У халифани қаердан топишни сўради ва одамлар айтган
жойга йўл олди. Ҳазрати Умар бадавийни кўриб:
—
Гапир дардингни, — деди.
—
Мен Тағлиб қабиласиданман. Отимга солиқ тўлаш учун Зиёд ибн Ҳузайрга учрадим.
Отимни йигирма минг дирҳамга баҳолади. Кейин: «Истасанг, минг дирҳамни тўла, истасанг,
сенга ўн тўққиз минг берайлик-да, отни бизга қолдир», деди. Мен отимни адолат билан йигирма
мингга нархлаганлари учун минг дирҳам солиқни тўлаб, у ердан кетдим. Лекин ишларимни
битириб, ўша шаҳарга қайтиб борсам, яна солиқ тўлашни талаб қилишди. Уларга отимнинг
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |